Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (16-дарс). Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид ҳақидадир

12:30 / 14.01.2019 5335 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хулоса қилиб айтганда, Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид ҳақида, унинг аҳлининг ҳуқуқлари, мадҳлари ва ширкнинг мазаммати ва унинг аҳлининг жазоси ва оқибатлари ҳақидадир.

«Алҳамду лиллааҳи Роббил оламийн» – «Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир» – тавҳиддир.

«Иҳдинас-сиротол мустақийм» – «Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин» ҳам тавҳид бўлиб, тавҳид йўлига ҳидоят қилиш сўровини ўз ичига олгандир.

«Сиротоллазина анъамта алайҳим» – «Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига» – тавҳидчилар йўлининг баёнидир.

«Ғойрил мағзуби алайҳим валаддоллин» – «Ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас» – тавҳидни саркашлик, жаҳолат ва бузғунчилик ила тарк этиб кетганларнинг йўлини инкор қилишдир.

Шунингдек, Суннати набавия ҳам Қуръон далолат қилган нарсаларни баён ва тақрир этиб келгандир.

Роббимиз бизни динимиз усулларида фалончининг фикрига, пистончининг завқига муҳтож қилмаган. Шунинг учун ҳам Қуръон ва Суннатга хилоф қилганларнинг изтиробга ва ихтилофларга тушиб юрганларини кўрамиз.

Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи:

«Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим», деб қўйган (Моида сураси, 3-оят).

Бас, биз диннинг мукаммаллигида Қуръон ва Суннатдан ташқари нарсага муҳтож бўлмаймиз.

Шунинг учун ҳам имом Таҳовий:

«Бу ҳақда ўз фикримиз ила таъвил қилишга киришмаймиз, ҳавойи нафсимиз ортидан кетмаймиз. Чунки ўз динида фақат Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлганларгина саломат бўлганлар», деган. («Шарҳул Фиқҳил Акбар» 15-16-саҳифалар.)

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳеч шакшубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлмаган одамнинг тавҳиди нуқсонга учрайди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2671 13:49 / 15.06.2020
.Байъат, сўзи луғатда .олдисотди,ни англатади. Шариатда эса, байъат кишиларнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат ҳақида берган аҳдномаларини ифода давоми...

12254 22:47 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло бошқа бир оятда.Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари ларзага келадиган, уларга оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қиладиган ва Роббларига давоми...

5005 19:37 / 27.07.2017
.Модомики, ақл ҳис қилиш доирасидаги илм билан чегараланар экан, ўша доирадан ташқаридаги олам ndash ғайбий оламнинг маълумотлари ҳақидаги илмни қандай қилиб давоми...

2356 18:37 / 18.10.2018