Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (25-дарс). Аллоҳнинг каломи масаласи суннат имомлари наздида

11:00 / 18.03.2019 5214 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Калом масаласида айтилган гаплар ўнтага етади. Уларнинг ҳаммасини зикр қилиб, гапни чўзиб ўтирмаймиз. Фақат Аҳли сунна вал жамоанинг ақийдасини зикр қилиш ила кифояланамиз. Улар суннат ва ҳадис уламоларидир.

Ўша гапларнинг тўққизинчиси:

«Аллоҳ таоло қачон хоҳласа, қандай хоҳласа, шундай гапирувчидир. У Зот эшитиладиган овоз билан гапирадир. Агар муайян овоз қадимий бўлмаса ҳам, каломнинг тури қадимийдир. Аҳли сунна вал жамоадан ривоят қилингани шудир».

Хулоса қилиб айтганда, тўрт мазҳаб аҳлларидан бўлмиш аҳли сунналар ва улардан бошқа ўтгану қолганлар ҳаммаси Аллоҳ таолонинг каломи махлуқ эмаслигига иттифоқдирлар. Қуръон У Зотнинг гапирган каломидир. У ўз зоти ила қоим бўлгандир.

Имом Таҳовий раҳматуллоҳи алайҳининг:

«У Зот субҳанаҳу ва таолонинг хоҳлаган вақтида, хоҳлаган шаклида гапирувчилиги бардавомдир ва У Зотнинг каломининг тури қадимийдир», деган гаплари шунга далолат қилади.

Шунингдек, имом Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳининг «Ал-Фиқҳул Акбар»даги:

«Қуръон мусҳафларда ёзилгандир, қалбларда ёд олингандир, тилларда ўқилгандир, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилингандир, бизнинг Қуръонни талаффуз қилишимиз махлуқдир. Қуръоннинг ўзи махлуқ эмасдир», деган гаплари ҳам шунга далолат қилади.

Муаллифнинг «Ва уни «Ҳақиқатан Аллоҳнинг каломи», деб қаттиқ ишондилар. У одамларнинг каломига ўхшаб махлуқ эмасдир», деган гаплари мўътазилий мазҳабидагиларга раддиядир. Чунки улар: «Аллоҳнинг каломи одамларнинг каломига ўхшаб махлуқдир», деб даъво қиладилар».

Мўътазилий мазҳаби Қуръони каримнинг махлуқ ёки махлуқ эмаслиги масаласида мусулмонлар жумҳури эътиқодига мос бўлмаган эътиқодга бордилар ва уни шиор қилиб кўтардилар.

Мўътазилийлар Аллоҳ таолонинг каломи собитлиги, бу маънонинг анбиёлардан тавотур ила нақл қилингани ва Аллоҳ таолонинг гапирувчи эканлиги каби масалаларда мусулмонлар жумҳури билан бир фикрдалар.

Сўнгра мўътазилийлар: «Аллоҳ таолога нисбат берилган калом У Зот Ўзидан бошқада, мисол учун, Лавҳул Маҳфузда ёки Жиброил фариштада халқ қилган овоз ва ҳарфлардан иборатдир. У эса янги пайдо бўлган бўлиб, қадим эмасдир», дейдилар. Уларнинг фикрича, Аллоҳ таолонинг калом сифати йўқдир.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби бўйича эса мўътазилийлар айтган гаплардан ташқари, айтилмаса ҳам, нафсда мавжуд калом бўлади. Ана ўша – нафсдаги мавжуд сифатдир. У илм ва иродадан бошқа алоҳида нарсадир. Бу сифат Аллоҳ таолонинг зотидаги қадимий сифатдир. Ана ўшани «Аллоҳнинг калом сифати» дейилади.

Мўътазилийлар Аллоҳ таолога «калом» деган қадимий сифат нисбатини бермайдилар. Уларнинг фикрича, Аҳли сунна вал жамоа «калом» деб айтаётган нарса агар хабардан иборат бўлса, илм сифатига, амр ёки наҳийдан иборат бўлса, ирода сифатига оид нарсадир.

Уларнинг фикрича, нафсдаги «калом» деган нарса йўқ. Лафздаги калом эса махлуқдир. Қуръони карим ҳам лафзда айтилган бўлгани учун махлуқдир.

Аҳли сунна вал жамоа уламолари мўътазилийларнинг бу гапини қаттиқ рад қилдилар. Чунки бу гап Қуръони каримни оддий гаплар даражасида баҳолашга сабаб бўлар эди.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритармиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирармиз. давоми...

4634 19:18 / 02.12.2016
Баъзи суфийлар доирасида тирик ёки ўлик аҳли солиҳлардан мадад сўраш одати бўлган. Улар бошларига бало келса, авлиё ва солиҳлардан балогардон бўлишни давоми...

7084 00:00 / 03.12.2016
Аллоҳ таоло Одам Атони тупроқдан яратиб, унга жон киритганидан сўнг, у кишининг қовурғасидан Момо Ҳаввони яратган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

2834 19:00 / 01.08.2022
Аллоҳ таоло .Албатта, иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларни Роббилари иймонлари сабабли ҳидоятга бошлайдир. Наъим жаннатларидалар, остларидан анҳорлар давоми...

22079 18:16 / 02.12.2016