Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (170-дарс). «Исмат» ўзи нима?

17:18 / 14.02.2022 4177 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг оддий кишилардан ажраб турадиган бирдан-бир сифатлари маъсумликларидир. Яъни, маъсият қилиш, шаҳватларга берилиш, мурувватга футур етказадиган ва инсонлик қадрини кетказадиган нарсалардан четда бўлишларидир.

Пайғамбар алайҳиссаломлар одамларнинг энг гўзал ахлоқлилари, энг пок амал қиладиганлари, энг юраги тозалари ва тасарруфотлари энг тўғриларидирлар.

Пайғамбар алайҳиссаломларнинг маъсумликлари «исмат» тушунчаси асосидадир.

«Исмат» сўзи луғатда «ман қилиш» – «сақлаш» маъносини англатади. «Исмат»нинг шаръий маъноси эса «Аллоҳ таолонинг Ўз пайғамбар ва набийларини гуноҳ ва маъсият ҳамда мункар ва ҳаром ишларни қилишдан сақлашидир».

Шунингдек, Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини хулқий ва жасадий айблардан ҳамда бошқалар нафрат қиладиган касалликлардан ҳам асрагандир. Чунки Аллоҳ таоло одамларни у зотларга эргашишга, иқтидо қилишга ва уларнинг йўлидан юришга амр қилгандир. Пайғамбар алайҳиссаломлар барча башарга яхши ўрнакдирлар. Агар улардан маъсият ва мункар ишлар содир бўлиши жоиз бўлса ёки мазкур нуқсонлардан бирортаси мавжуд бўлса, у нарсалар шариатда бор нарсаларга айланиб қолади. Бу эса мутлақо мумкин эмасдир. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарларини маъсум қилгандир. Аллоҳ таоло барча пайғамбарларни Ўзининг доимий инояти ила ўрагандир. У Зот Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга хитоб қилиб:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ

 

«Бас, Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен риоямиздасан», деган (Тур сураси, 48-оят).

Афсуски, бошқа динларда Пайғамбар алайҳиссаломларга турли гуноҳларни қилганлик нисбатлари берилади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Наҳл сурасида қуйидагиларни айтади .Батаҳқиқ, ҳар бир умматга .Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг,, деб расул юборганмиз. давоми...

3421 18:30 / 21.03.2022
. ,. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир халифа давоми...

2088 19:00 / 25.04.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади . ,. . ,. . Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ўз ўғлига шундай деган .Эй ўғлим Сен давоми...

2757 17:00 / 05.07.2021
Пайғамбарлик ўқибўрганиб ёки касб қилиб топиладиган нарса эмас. У Аллоҳ таоло томонидан бериладиган илоҳий неъматдир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Ҳаж сурасида давоми...

2620 17:13 / 24.01.2022