Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (205-дарс) Жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқми? (тўртинчи мақола)

00:00 / 30.11.2022 1821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғриликча эшитиб олиб, инсонлардан бўлган ўз яқинларига етказиб турар эдилар.

Аллоҳ таоло Жин сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ
ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

 

«Ва албатта, биз осмон(га етиш)ни талаб қилдик. Бас, уни кучли қўриқчиларга ва учқунларга тўлган ҳолда кўрдик. Ва албатта, биз у(осмон)да тинглашга қулай жойларга жойлашиб олар эдик. Энди эса ким қулоқ солса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўладир» (8-9-оятлар).

Яъни жинлар осмонга аввалгидек ғайб хабарларни ўғриликча эшитиш, кишилар тақдирини билиш учун кўтарилганда, тамоман бошқа ҳолатга дуч келганликларини айтмоқдалар.

Жинлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Пайғамбар бўлгунларича, осмонга чиқиб, ўз ҳожатларини раво қилиб қайтардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий кела бошлагач, осмонни кучли фаришталар қўришга ўтдилар ва жинларни турли жойлардан учқунлар билан қувиб ҳайдадилар. Оятда жинларнинг ана шу ҳолатига ишора қилинмоқда. Иккинчи бир томондан бу оят жинлар бизнинг ер куррамиздан ташқарида ҳам ҳаёт кечириш хусусиятига эга эканлигига далилдир.

10. Жинларнинг таом емоқлари ҳам бор. Аммо уларнинг таомланиши қандай ва унинг моҳияти нима эканлигини билмаймиз.

Имом Муслим ва имом Термизий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тезак билан ҳам, суяк билан ҳам истинжо қилманглар. Улар сизнинг жин биродарларингизнинг зодидир», деганлар.

Имом Абу Довуд Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда: «Эй Аллоҳнинг Расули, умматингизни суяк, тезак ва кўмир билан истинжо қилишдан қайтаринг. Аллоҳ бизнинг ризқимизни ўшаларда қилган», дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни ўша нарсалардан қайтардилар».

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши ўғлига.Эй ўғлим Сен то ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган давоми...

5247 23:28 / 02.12.2016
Ўзимиз яшаб турган жамият тарихининт яқин 6070 йиллик даврига назар солсак йўл қўйилган катта иллатлардан бири шахсга сиғинишнинг хилмахил давоми...

4097 00:10 / 03.12.2016
Ҳеч бир ақлли инсон .Мен бу ёки у ишни Аллоҳ таоло мажбур қилгани учун қилганман, ўз қилмишимга жавобгар эмасман,, дея олмайди. Аллоҳ таоло бандага Ўз иродаси давоми...

2557 18:00 / 30.08.2021
Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳкелишувсиз, давоми...

4717 05:00 / 07.12.2016