Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (42-дарс). Абу Ҳанифа ва ақийда илми

19:20 / 15.07.2019 3763 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юқорида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳи ўзларининг илмий фаолиятларини илми каломдан бошлаганлари ва кейин фиқҳга ўтганлари ҳақида сўз юритган эдик. У кишининг фаолиятларини зеҳн солиб ўрганадиган бўлсак, кейин ҳам ақийдага оид масалалар Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳининг эътиборларидан четда қолмаганини мулоҳаза қиламиз.

Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳининг ақийда илмига оид илмий меросларини ўрганишимиз икки турли йўл билан бўлади.

Биринчиси: у кишининг бу илмга оид гапларини келтирган турли ривоятлар.

Иккинчиси: Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳига нисбат бериладиган илми ақоидга оид китоблар.

Илмий доираларда, жумладан, Ибн Надимнинг машҳур «Ал-Феҳрист»ида ақийдага оид тўртта китоб Абу Ҳанифа  раҳматуллоҳи алайҳига нисбат берилади:

1. «Ал-Фиқҳул Акбар».

2. «Ал-Олим вал Мутааллим».

3. «Рисолатун ила Усмон ибн Муслим ал-Буттий».

4. «Китобур-радди алал Қадария».

Ушбу тўрт китоб ичида қадимдан кўпчиликнинг эътиборига сабаб бўлгани ва бизгача етиб келгани «Ал-Фиқҳул Акбар»дир. Бу китоб кичик рисоладан иборат бўлиб, бир неча варақни эгаллайди, холос.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг мустафо бандаси, мужтабо Набийси ва муртазо Расулидир.Билингки, .мустафо,, .мужтабо, ва .муртазо, сўзларининг давоми...

4387 21:07 / 23.12.2019
5. Аллоҳ таоло Фотир сурасида .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот давоми...

2048 19:00 / 24.08.2022
Имом Муслиҳуддин Кисталий ваф. 901 ўзининг .Шарҳи ақоидуннасафийя, асарига битган хошиясида айтади.Хуросон, Ироқ, Шом ва бошқа кўп ўлкалардаги кенг тарқаган аҳли давоми...

2013 15:00 / 21.08.2021
Аллоҳ таоло Воқиъа сурасида қуйидагиларни айтади .Сўнгра сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар, 51оят. Ундан кейин сиз, эй иймон, ҳидоят, тўғри йўлдан давоми...

1241 19:00 / 18.09.2023