Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (130-дарс). Аллоҳнинг исм ва сифатлари

13:50 / 19.04.2021 3470 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва сифатларини яхшилаб таниб олинганидан кейин ўша олиймақом исм ва сифатларга боғлиқ бир неча масалаларни ҳам батафсил тушуниб олиш керак бўлади. Ақоид илми уламолари бу масалаларни турли йўллар билан баён қилганлар. Аммо баъзи ҳолатларда айни шу масалалар ақоид масалаларининг илоҳиёт бобига кириши мулоҳаза қилинмай қолади. Агар уларни айнан Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва сифатларига боғлаб тақдим қилинса ва ўрганилса, тушуниш ҳам осон бўлади. Чунки инсоннинг ўзи ожиз бўлганидек, баъзи вақтларда Аллоҳ таолога оид ақийдаларни англаб етишда унинг ақли ҳам ожизлик қилиб қолади.

Биз бандалар ўз доирамиздаги ва савиямиздаги ҳақиқатларни тушуниб ўрганиб қолганмиз. Мабодо бизнинг тушунча доирамиздагидан ташқари маълумот бизга етса, уни ҳам ўз қолипимизга солишга ҳаракат қиламиз. Жумладан, Аллоҳ таолонинг сифатларига оид ақийдаларни тушунишда ҳам шу каби ҳолат бўлади. Худди шу нарса кўп тоифаларнинг адашишига, ҳатто диндан чиқишига сабаб бўлган.

Аллоҳ таоло Аҳли сунна ва жамоа мазҳабидаги мусулмонларни бу борадаги тойилишдан Ўзи сақлаб қолган.

Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва сифатларига боғлиқ масалаларнинг бошида У Зотни мазкур исм ва сифатларига зид бўлган исм ва сифатлардан поклаш туради. Кейин қазо ва қадар, инсон иродаси, савоб, гуноҳ ва бошқалар туради. 

Аъроф сурасининг 180-оятида:

 

وَلِلَّهِ الْأَسْمَاءُ الْحُسْنَى فَادْعُوهُ بِهَا

 

«Аллоҳнинг чиройли исмлари бор. У билан дуо қилинглар», деб айтилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир, тоқни яхши кўради», дедилар.

Бу ҳадисни шу ергача Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилишган. Давомида Имом Термизий ва бошқалар Аллоҳ таолонинг исмларини келтиришган: 

Аллоҳ таолонинг исмлари:

1)Аллоҳ. 2) ар-Раҳмон. 3) ар-Раҳийм. 4) ал-Малик. 5) ал-Қуддус. 6) ас-Салом. 7) ал-Мўмин. 8) ал-Муҳаймин. 9) ал-Азиз. 10) ал-Жаббор. 11) ал-Мутакаббир. 12) ал-Холиқ. 13) ал-Бориъ. 14) ал-Мусаввир. 15) ал-Ғаффор. 16) ал-Қаҳҳор. 17) ал-Ваҳҳоб. 18) ар-Раззоқ. 19) ал-Фаттоҳ. 20) ал-Алийм. 21) ал-Қобиз. 22) ал-Босит. 23) ал-Хофиз. 24) ар-Рофеъ. 25) ал-Муъизз. 26) ал-Музилл. 27) ас-Самийъ. 28) ал-Басийр. 29) ал-Ҳакам. 30) ал-Адл. 31) ал-Латийф. 32) ал-Хабийр. 33) ал-Ҳалийм. 34) ал-Азийм. 35)  ал-Ғафур. 36) аш-Шакур. 37) ал-Алий. 38) ал-Кабийр. 39) ал-Ҳафийз. 40) ал-Муқийт. 41) ал-Ҳасийб. 42) ал-Жалийл. 43) ал-Карийм. 44) ар-Рақийб. 45) ал-Мужийб. 46) ал-Восеъ. 47) ал-Ҳакийм. 48) ал-Вадуд. 49) ал-Мажийд. 50) ал-Боъис. 51) аш-Шаҳийд. 52) ал-Ҳақ. 53) ал-Вакийл. 54) ал-Қавий. 55) ал-Матийн. 56) ал-Валий. 57) ал-Ҳамийд. 58) ал-Муҳсий. 59) ал-Мубдиъ. 60) ал-Муъийд. 61) ал-Муҳйи. 62) ал-Мумийт. 63) ал-Ҳайй. 64) ал-Қаййум. 65) ал-Вожид. 66) ал-Мажид. 67) ал-Воҳид. 68) ас-Сомад. 69) ал-Қодир. 70) ал-Муқтадир. 71) ал-Муқаддим. 72) ал-Муаххир. 73) ал-Аввал. 74) ал-Охир. 75) аз-Зоҳир. 76) ал-Ботин. 77) ал-Волий. 78) ал-Мутаъолий. 79) ал-Барр. 80) ат-Таввоб. 81) ал-Мунтақим. 82) ал-Афувв. 83) ар-Ра`уф. 84) ал-Моликул мулк. 85) Зул жалоли вал икром. 86) ал-Муқсит. 87) ал-Жомеъ. 88) ал-Ғаний. 89) ал-Муғний. 90) ал-Монеъ. 91) аз-Зорр. 92) ан-Нофеъ. 93)  ан-Нур. 94) ал-Ҳодий. 95) ал-Бадийъ. 96) ал-Боқий. 97) ал-Ворис. 98) ар-Рашийд. 99) ас-Сабур.

 

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Убайдуллоҳ ибн алҚибтийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.алҲорис ибн Абу Робийъа ва Абдуллоҳ ибн Софван розияллоҳу анҳумолар Умму Салама розияллоҳу анҳонинг давоми...

6638 00:05 / 02.12.2016
Иймон ndash тил билан иқрор бўлиш ва қалб ила тасдиқ қилишдир. Бу иймонни изҳор қилиш эътиборидан тасдиқлашдир. Чунки тасдиқлаш ички иш бўлиб, у беркилган бўлади. У давоми...

1339 19:00 / 30.10.2023
1. .Фиқҳул Акбар,. Бу илмнинг энг қадимги номларидан бири .Фиқҳул Акбар, илмидир. Бу номни берган киши имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳидирлар ҳижрий 150 давоми...

884 19:00 / 12 февраль
Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган .добба, ndash жонивор ҳақида Намл сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло .Уларнинг бошига сўз ланган азоб давоми...

2113 19:00 / 06.03.2023