Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (34-дарс). Гуноҳи кабира қилганларнинг дўзахда бардавом қолмасликлари

13:30 / 20.05.2019 5641 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабира аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У Зотни таниган ҳолларида рўбарў бўлганларидан кейин дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади. Аллоҳ Ўз Китобида: «Ва ундан бошқасини, кимни хоҳласа, кечирадир», деган (Нисо сураси, 48-оят). Агар хоҳласа, уларни ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, эй Ислом ва унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи Сенга у билан рўбарў бўлайлик.

Шарҳ: Агар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматидан бўлатуриб, гуноҳи кабира қилган одам тавҳидга эътиқод қилган ҳолида ўлса, дўзахда бардавом қолмайди. Яъни дўзахда абадий азобланмайди. Гарчи ўлимидан олдин қилган гуноҳи кабирасига тавба қилмаган бўлса ҳам. Аммо Роббига рўбарў бўлганда иймонли бўлган одамлар Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва ҳукми остидадирлар. Агар У Зот хоҳласа, уларни мағфират қилиб, Ўз фазли ила афв этади. Агар хоҳласа, уларни дўзахда азоблайди. Бу эса Унинг адлидандир. Сўнгра уларни Ўз раҳмати ила шафоатсиз ёки аҳли тоатнинг шафоатлари ила дўзахдан чиқаради. Гуноҳкорлар бировни шафоат қила олмайдилар. Мағфират ва шафоатдан кейин эса уларни жаннатга юборади. Бунинг сабаби Аллоҳ таоло иймон аҳлини яхши кўрганидир. Уларни икки дунёда кофирларга ўхшатмаганидир. Чунки кофирлар Аллоҳ таолонинг ҳидоятидан ноумид бўлган, У Зотнинг муҳаббатига сазовор бўлмаганлардир.

Муаллифнинг «Дўзахда бардавом қолмаслар», деганидан хаворижларнинг «Гуноҳи кабира қилганлар дўзахда бардавом қолурлар» деган гаплари ботил экани билинади.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..Аллоҳнинг мукаммал калималари, ndash қалбларнинг нури, кунларнинг шодлиги, бахтсаодат сурури, ҳидоят калити. Кимки унга боғланса, нажот давоми...

8285 20:50 / 16.09.2017
Қадарга бўлган ишонч ўз эгасини доимо ҳаракатда бўлишга чорлайди. У ўз фойдасини ҳаракатдан топади. Бу ишим самарали бўлмаса кейингиси самара берар, деб доимо давоми...

3604 19:12 / 02.12.2016
Уламоларимиз .Ислом мусулмонлар жамоаси ҳаққидир, иймон Аллоҳ таолонинг ҳаққидир,, дейдилар. Иймон қалбга боғлиқ ҳақиқат бўлиб, унинг ҳақиқатидан ёлғиз Аллоҳ давоми...

1315 19:00 / 21.11.2023
.Арш, луғатда подшоҳнинг тахтини англатади. Аллоҳ таоло Қуръонда Сабаъ маликаси ҳақида .Унинг катта арши бор, деган, яъни унинг тахти бор Намл сураси, 23оят.Қуръон давоми...

6829 16:03 / 23.03.2020