Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (208-дарс) Жиннинг имкониятлари инсонникига нисбатан кўпроқми? (еттинчи мақола)

19:00 / 19.12.2022 2554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

13. Жинлар одамларга илм ўргатиши ёки хабар етказиши мумкинми?

Жинкашларга жинлар ўргатадиган нарса ва хабарлар асосан ёлғон-яшиқ ва тахминий нарсалар бўлади. Гоҳида тасодифан тўғри келиб қолиши ҳам мумкин. Аммо асосан, нотўғри гаплар ва нарсалар бўлади.

Аллоҳ таоло Шуаро сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ
ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ
ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ

 

«Сизларга шайтонлар кимга тушишини айтиб берайми? Улар ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушурлар. (Шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончидирлар» (221-223-оятлар).

Шайтонлар уялмай ёлғон гапирадиган, гуноҳлардан тап тортмайдиган шахсларга тушади. Ундай кишилар воқеъликда мавжуд. Араб мушриклари буту санамларининг мутасаддилари бўлмиш коҳинлар бунга мисол бўлади.

Улар фолбинлик билан шуғулланар, шунингдек, ўзларига жинлар хабар келтиришини даъво қилар эдилар. Жинлар келтирган бир ёлғон уйдирмага ўнни қўшиб одамларга етказардилар. Шунинг учун улар оятда «ўта уйдирмачи», «ёлғончи», деб сифатланмоқда.

Айни чоғда ўша коҳинлар ўз манфаатлари йўлида ҳеч қандай гуноҳдан қайтмас эдилар. Шунинг учун ҳам улар оятда «ўта гуноҳкорлар», деб васф қилинмоқда.

«(Шайтонларга) қулоқ осарлар. Ва уларнинг кўплари ёлғончилардир».

Яъни ўша ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорлар шайтонларга қулоқ осадилар. Уларнинг  кўпи ёлғончилардир.
Шунинг учун фуқаҳоларимиз «Ким жинлар билан гаплашишини даъво қилса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди», деган ҳукмни чиқарганлар. Бу эса жин билан алоқаси бор одам пасткаш одамга айланади, деганидир.

14. Жинлар ғайб илмини биладиларми?

Бу саволнинг жавобини Қуръони Каримдан оламиз. Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида қуйидагиларни айтади:

ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔ

 

«Биз ун(Сулаймон)га ўлимни ҳукм этганимизда, асосини еяётган ёғоч қуртидан бошқа ҳеч бир нарса унинг ўлими ҳақида далолат қилмади. Йиқилганида жинларга, агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди» (14-оят).

Аллоҳ таоло Сулаймон алайҳиссаломнинг жонларини у киши жинларни ишлатиб қўйиб, асоларига суяниб турганларида олган. Жинлар эса Сулаймон кузатиб турибди, деб қўрққанидан машаққатли ишларида давом этаверганлар. Аллоҳ таолонинг иродаси билан бир ёғоч қурти Сулаймон алайҳиссалом суяниб турган асони еб бошлаган. Қурт асони маълум миқдорда еганидан кейин асонинг таянч нуқтасига футур етиб, жойидан сурилган ва Сулаймон алайҳиссаломнинг жуссалари ерга йиқилган. Жинлар шундагина, ўз даъволарига қарши ўлароқ, ғайб илмини билмасликларини тушуниб етганлар. Ана шундагина жинларга:

«...агар улар ғайбни билганларида, хорловчи азобда қолмаган бўлишлари аён бўлди».

Ҳолбуки, одамлардан баъзилари ўша ожиз жинларга ибодат қилиб юрибдилар. Улар ғайбни биладилар, деб улуғламоқдалар.

15. Шайтонлар одамларнинг ақийдаси, иродаси ва амалини йўллаб туриши мумкинми?

Агар банда Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб юрса, бу мутлақо мумкин эмас нарса, жинлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Аммо одам боласи гумроҳ бўлиб, ўзи шайтоннинг малайи  бўлиб олса, ўзидан кўрсин.

Аллоҳ таоло Ҳижр сурасида қуйидагиларни айтади:

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ

 

«Албатта, сенга бандаларим устидан ҳукмронлик йўқдир, сенга эргашган гумроҳларгина мустасно» (42-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло иблисга хитоб қилиб, «Менинг мухлис бандаларимга сенинг ҳукминг ҳам, гапинг ҳам ўтмайди. Зийнатлашинг ҳам, йўлдан оздиришинг ҳам таъсир этмайди. Сенинг бу нарсаларинг фақатгина сенга эргашган, йўлдан адашган  гумроҳларгагина ўтади ва таъсир қилади», демоқда.

Шайтон васваса қилишдан бошқага ярамайди. Ўша пайтда банда сергак бўлиб, ўзини ўнглаб олса, қутулиб қолади. Аммо банда ўзини шайтоннинг қучоғига отса, унга малайга айланиб қолиши ҳеч гап эмас.


«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам .Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида бардавом бўлурлар. То Аллоҳнинг давоми...

5184 18:37 / 02.12.2016
Фолбин ва башоратчиларни ва Қуръон, Суннат ва ижмоъи умматга хилоф нарсани даъво қилганларни тасдиқ қилмаймиз. Шарҳ Яъни, фолбин ва башоратчи айтган гапларга ёки давоми...

3621 23:41 / 02.12.2016
Ўлим маълум ва машҳур ҳодиса. Уни ҳамма билади ва соат сайин қайтақайта бу ҳақиқатга гувоҳ бўлиб туради. Ўлимни билмаган, эсга олмаган одам боласи йўқ. Аммо ўлимга давоми...

14879 16:06 / 30.10.2018
Аввал Аллоҳга иймон ҳақида сўз юритайлик..Аллоҳнинг борлигига ишонаман,, дейиш билан иш битмайди. Аллоҳга иймон келтиришни тафсилоти билан билиш лозим. Аллоҳ давоми...

5121 16:05 / 04.11.2019