Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид ҳақидадир | Ақийда дарслари (272-дарс)

19:00 / 08 апрель 601 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръоннинг ҳаммаси тавҳид, унинг аҳлининг ҳуқуқлари, мадҳлари ва ширкнинг мазаммати, унинг аҳлининг жазоси ва оқибатлари ҳақидадир.

«Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн», яъни «Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир» тавҳиддир.

«Ийяка наъбуду ва ийяка настаъийн», яъни «Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз» ҳам тавҳиддир.

«Иҳдинас-сиротол мустақийм», яъни «Бизни тўғри йўлга ҳидоят қилгин» ҳам тавҳид бўлиб, тавҳид йўлига ҳидоят қилиш сўровини ўз ичига олгандир.

«Сиротоллазина анамта алайҳим», яъни «Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига» – муваҳҳидлар йўлининг баёнидир.

«Ғойрил мағзуби алайҳим валаззоллийн» (Фотиҳа сураси), яъни «…ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас» – тавҳидни саркашлик, жаҳолат ва бузғунчилик ила тарк этиб кетганларнинг йўлини ман қилишдир. 

Шунингдек, Суннати набавия ҳам Қуръон далолат қилган нарсаларни баён ва тақрир этиб келгандир.

Роббимиз бизни динимиз усулларида фалончининг фикрига, пистончининг завқига, яна кимнингдир эҳтиросига муҳтож қилмаган. Шунинг учун ҳам Қуръон ва Суннатга хилоф қилганларнинг изтиробга ва ихтилофларга тушиб юрганларини кўрамиз. Чунки Аллоҳ таолонинг Ўзи:

ﭻ ﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ

 

«Бу кун сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим» (Моида сураси, 3-оят) деб қўйган.

Демак, биз диннинг мукаммаллигида Қуръон ва Суннатдан ташқари нарсага муҳтож бўлмаймиз.

Шунинг учун ҳам Имом Таҳовий «Ақийда»сида:

«Бу ҳақда ўз фикримиз ила таъвил қилишга, ҳавои нафсимизча тахмин қилишга киришмаймиз. Чунки ўз динида фақат Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлганларгина саломат бўлганлар», деган. («Шарҳи ал-Фиқҳул Акбар», 15-16-бетлар.).

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлМуҳайминБу сўз ҳамма нарсани қамраб олувчи деган маънони билдиради. Бу исмнинг маъноси шуки, Аллоҳ бандаларнинг барча ҳолатларига давоми...

6671 08:18 / 20.04.2017
Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл давоми...

5897 21:10 / 12.10.2018
АлХофид пасайтирувчи, кофир ва фосиқларни хорзор қилиб, уларнинг мартабасини пасайтирувчи Зот.«Воқеа Қиёмат воқеъ бўлса, у воқеъ бўлган пайтда бирон ёлғон давоми...

6268 23:03 / 07.03.2018
Имом Aшъарий тобеларининг 3табақасидан ҳисобланган буюк муҳаддис Ҳофиз Aбу Бакр Байҳақий ваф. 458 ҳ. раҳматуллоҳи алайҳ айтади.Шайхимиз имом Aбу Ҳасан Aшъарий давоми...

2180 15:00 / 19.08.2021