Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (53-дарс). Имом Ғаззолий ва ботиния

15:04 / 30.09.2019 4808 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўша даврда ботинийлар ҳам ўз фикр ва таълимотлари ила кўпчиликнинг эътиборини қозонган эди. Хусусан, ёшлар ва толиби илмлар ботиний таълимот ва гапларга кўп мафтун бўлган эдилар. Ботинийлар ўз илмларини маъсум имомдан олишларини даъво қилар эдилар.

Имом Ғаззолий фалсафадан умидни узганларидан кейин, ҳақиқат излаб ботиния томон юзландилар. У киши ўз одатларича бу мазҳабни ҳам чуқур ўрганиб чиқдилар. Охири бориб, уларнинг гапларининг барчаси ҳам сариқ чақага арзимаслигини тушуниб етдилар ва ўз китоблари билан бу мазҳабнинг ҳам шармандасини чиқардилар. Бу борада имом Ғаззолий бир неча китобларни тасниф қилдилар:

1. «Ал-Мустазҳирий».

2. «Ҳужжатул ҳаққи».

3. «Мафсалул хилоф».

4. «Қосимил ботиния».

5. «Мавоҳимул ботиния».

Имом Ғаззолий ўзларининг «Ал-Мунқиз миназ-Золал» номли китобларида ботинийлар ҳақида жумладан, қуйидагиларни айтадилар:

«Уларда фикрлар зулматидан нажот берувчи шифодан ҳеч вақо йўқ. Улар билан муроса учун муомала қилиб, таълимга ва маъсум имомга эҳтиёж борлигини тасдиқлаб, тайин қилган имомларини сўрасак, далил келтиришдан ожиз қолдилар. Сўнгра улардан ўша маъсумдан олган илмлари ҳақида сўрадик ва баъзи ишколларни арз қилганимизда, жавоб бериш у ёқда турсин, масаланинг ўзини ҳам тушуна олмадилар. Ожиз қолганларидан кейин масалани ғойиб имомга оширдилар ва: «Унинг олдига сафар қилиш зарур», дедилар. Ажабланарлиси, улар умрларини йўқ муаллимни ахтариш ила зое қилганлар ва бирор нарсани ўрганмаганлар. Худди нажосатга ботиб қолиб, тозаланиш учун сув излаб, уни топганда ишлатмай, ифлосликнинг ичида қолаверганларга ўхшайдилар».

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Аллоҳга ҳамд Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Бир куни Набий давоми...

5107 10:01 / 18.06.2018
Бундан аввалги илоҳиёт қисмида Аллоҳ таолонинг зоти ва сифати билан яқиндан танишиб чиқдик. У зотнинг Биру Борлиги, Ҳозиру Нозирлиги, Қодиру Ҳакимлиги, Алийму давоми...

5890 23:08 / 02.12.2016
Аллоҳ таоло Воқиъа сурасида қуйидагиларни айтади .Сўнгра сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар, 51оят. Ундан кейин сиз, эй иймон, ҳидоят, тўғри йўлдан давоми...

1239 19:00 / 18.09.2023
У халойиқни халқ қилганидан бошлаб .Холиқ, исмини олгани йўқ. Мавжудотни пайдо қилганидан бошлаб .Бориъ, исмини олгани йўқ.Бу жумла ўтган маънога мисол тариқасида давоми...

3674 17:39 / 25.11.2019