Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (145-дарс). Қадария мазҳаби

17:00 / 02.08.2021 3258 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар қадарни инкор қиладилар ва «Инсон ўз амалини ўзи халқ қилади», дейдилар. Уларнинг фикрича, инсоннинг ўз қудрати бўлиб, у ўз амалларини ўзи яратади, Аллоҳ таолонинг бу ишга ҳеч дахли йўқ. Бу фикрга мўътазилийлар ҳам қўшилганлар.

Қадария мазҳабидагилар ҳам жабрия мазҳабидагиларга ўхшаб ўз фикрларини қўллаш учун далиллар келтирадилар.

Аллоҳ таоло Муъминун сурасида:


ثُمَّ خَلَقْنَا النُّطْفَةَ عَلَقَةً فَخَلَقْنَا الْعَلَقَةَ مُضْغَةً فَخَلَقْنَا الْمُضْغَةَ عِظَامًا فَكَسَوْنَا الْعِظَامَ لَحْمًا ثُمَّ أَنشَأْنَاهُ خَلْقًا آخَرَ فَتَبَارَكَ اللَّهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ

 

«Бас, яратувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли, улуғ бўлди», деган (14-оят).

Ушбу оятдан билиниб турибдики, Аллоҳ холиқ(яратувчи)ларнинг биттасидир, қолганлари эса бандалардир.

Аллоҳ таоло Воқиъа сурасида:

جَزَاء بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

 

«Қилиб юрган амаллари мукофотидир», деган (24-оят).

Демак, охиратдаги жазо бу дунёдаги амалларга боғлиқдир. Бандалар қилиб ўтган амалларининг жазоси ёки мукофотини оладилар.

«Қадария» – бандалар ўз ишларини қилишга қодирдир, уларни яратувчидир, деб эътиқод қилувчилардир. Улар ҳар бир яхшилик ёки ёмонлик Аллоҳнинг тақдир қилиши билан бўлишини инкор қиладилар. Уларнинг наздида, банданинг иши Аллоҳнинг қадари, илми ва иродаси билан бўлмайди. Қадария мазҳабининг бу фикрига мўътазила мазҳаби ҳам қўшилган.

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби уламолари қадария мазҳабининг далилларига ҳам кучли раддиялар берганлар.

Биринчи оятнинг маъноси «сурат берувчиларнинг, тақдир қилувчиларнинг энг яхшисидир», деганидир. Зеро, арабларда баъзи вақтларда «халқ» сўзи яратиш дея зикр қилиниб, унда тақдир қилиш маъноси ирода қилинади.

«Қилиб юрган амаллари учун жазодир» оятининг маъноси, қилиб ўтган амаллари сабабидан жазо ёки мукофот берилади, деганидир. Яъни, бандалар жаннатга ёки дўзахга амаллари сабабидан кирадилар. Сабабларни яратувчи эса Аллоҳдир. Ушбу оятда ишлатилган «бо» ҳарфи сабаб маъносини ифода этади.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиёматнинг энг катта аломатларидан бири бўлган .добба, ndash жонивор ҳақида Намл сурасида бир оят бор. Аллоҳ таоло .Уларнинг бошига сўз ланган азоб давоми...

2112 19:00 / 06.03.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин халифаликни биринчи навбатда барча умматдан афзалликлари ва муқаддамликлари учун Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу давоми...

16597 22:49 / 02.12.2016
Тақводорларга ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки ичида айнимаган сувли анҳорлари, таъми ўзгармаган сутли анҳорлари, ичувчиларга лаззатбахш хамрли анҳорлари, давоми...

4075 21:31 / 22.04.2018
Аллоҳнинг гўзал исмлари. АлЖаббор .АлЖаббор, сифатининг маъноси олий қадар улуғ Зот, ҳузурида ҳамма ўзини хор тутадиган Зот демакдир. У зот камбағалларни беҳожат давоми...

9330 08:20 / 20.04.2017