1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ўйлаб кўриш, тааммулга чорлов

11:00 / 27.07.2021 1687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эйнштейн айтади: «Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади. Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш юзага келади».

Қуръони Карим эса бу ҳақда 1400 йил аввал шундай баён қилган:

«Кимни Аллоҳ ҳидоят қилмоқчи бўлса, унинг кўксини Исломга очиб қўядир. Кимни залолатга кетказишни ирода қилса, унинг кўксини худди осмонга кўтарилаётгандек, тор ва танг қилиб қўядир» (Анъом сураси, 125-оят).

Эдвард Хаббл айтади: «Коинот мунтазам равишда кенгайишда давом этади ва ҳажми ҳам зиёдалашиб, ортиб боради».

Қуръони Карим баён қилади: «Осмонни Ўз қўлимизда (қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз». (Зориёт сураси, 47-оят).

Доктор Каролин Фавлор айтади: «Сокинлик ва ҳаракат нисбийдир. Чунки олам доимий ҳаракатдадир ва тоғлар ҳам ҳаракатланадилар».

Қуръони Карим баён қилади: «Тоғларни кўриб, қимирламай турибди деб ҳисоблайсан. Ҳолбуки, улар булутнинг ўтишидек ўтурлар» (Намл сураси, 88-оят).

Немис геологи доктор Мейнхлер айтади: «Ернинг истиқрорда - мустаҳкам туришининг энг муҳим сабабларидан, ернинг остида мустаҳкам ўрнашган, ер усти, сатҳида эса бизга заиф, кичик кўринишда намоён бўладиган тоғлардир».

Қуръони Карим эса шундай баён қилади: «У зот ер сизларни тебратиб юбормаслиги учун унинг устига баланд тоғларни ташлаб қўйди. Анҳорлару йўлларни ҳам. Шоядки, тўғри йўл топсангиз». (Наҳл сураси, 15-оят).

Манба: arabic.uz

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир фақир киши бор эди. У бировнинг қўлида ходим бўлиб ишлар, ўз ишида ихлосли, ишларини пухта, комил қилиб бажаришга уринарди. Шу билан бир қаторда онаси, аёли ва давоми...

1606 14:00 / 23.11.2022
, , , , , , Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиЭй Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Одамларнинг қаттиқ давоми...

10035 22:48 / 24.04.2017
Мўмин мусулмон инсон кундалик ҳаётида икки дунё саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз учун давоми...

2062 09:00 / 11.03.2022
1. Бўри ўлимтик емайди.2. Бўри ваҳшийлар туркумига киради ва ҳайвонларнинг шоҳларидан ҳисобланади.3. Бўри бошқа ҳайвонлар каби онаси, синглиси каби маҳрамлари билан давоми...

2715 18:00 / 18.09.2021