1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ҳаётимиз учун муҳим бўлган қонун-қоидалар

09:00 / 11.03.2022 2057 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мўмин мусулмон инсон кундалик ҳаётида икки дунё саодатига мушарраф қилувчи энг муҳим режаларни тузиб, шу асосда иш юритиши лозим. Қуйида кундалик ҳаётимиз учун муҳим бўлган қонун-қоидаларни санаб ўтамиз:

– Намозларни суннат ва нафллари билан бирга ўз вақтида адо этиш.

– Зикрларни ўз вақти ва муайян сабабига кўра вазифа қилиб адо этиш.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот, тасбеҳ, таҳмид, таҳлил ва такбир каби мутлақ зикрларни ва бошқаларни адо этиб бориш.

– Қуръондан кундалик вирдларни ўқиб бориш ва камроқ бўлсада, ёд олиш.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан ўқиш ёки эшитишни вирд, вазифа қилиб олиш.

– Душанба ва пайшанба кунлари ҳамда қамарий ҳисобнинг маълум кунларида қодир бўлганча нафл рўза тутиш.

– Илмий мажлис, ваъз эшитиш ёки руҳий тарбия китобларидан ўқиш.

– Қодир бўлгунингча кунлик садақа, эҳсон чиқариш.

– Оиланг, дўстларинг билан яқин муносабат кўрсатиш, телефонда қўнғироқлашиб бўлсада, яхши алоқада бўлиш.

– Ўн оят ўқиб бўлсада, икки ракъат тунги намоз ва таҳажжудни ҳамда витр намозини адо этиш.

– Кўзни тийиш, кам сўзлаш, гина, кек сақлашни тарк этиш, сенга фойдали бўлган нарса билан машғул бўлиш.

– Ўлимни эслаш қалбни ислоҳ бўлишида муҳим туртки бўлувчи сабабдир.

– Оила аъзоларинг, аёлинг, болаларинг билан бирга ўтириш, уларга чиройли муомалада бўлиш, кенглик қилиб бериш ва улар кўнглига сурур ва хурсандлик киритиш.

Аrabic.uz манбаси асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй Одам болалари Батаҳқиқ, сизларга авратингизни тўсадиган либос ва зийнат либосини туширдик. Тақво либоси ndash ана ўша яхшидир. Ана ўшалар Аллоҳнинг давоми...

6228 11:00 / 12.07.2022
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади.Баъзи кишилар менинг даъватларимни эшитиб, мени тараққиётга қарши, ривожланишдан узоқ инсон, дейишади. Таажжуб...Мен машинанинг давоми...

1990 09:39 / 24.10.2021
Мусулмон инсон кийиниш маданияти бўйича қуйидагиларга амал қилади.1. Либос учун ишлатилган мато ипак мато каби, шариатда ҳаром қилинган бўлмаса, ҳалолдир.2. Шаръий давоми...

5966 02:53 / 21.04.2017
Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди.Эй болаларим Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давоми...

1207 16:00 / 01.05.2023