1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсоннинг борлиғи шарафдан иборат

16:00 / 01.05.2023 1218 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Саид ибн Ос вафот этишидан олдин фарзандларини ҳузурига чақириб деди:
«Эй болаларим! Мендан сўнг дўстларимдан ажралиб кетманглар. Уларга мен қиладиган яхшиликларни давом эттиринглар. Мен нима қилган бўлсам шуни қилинглар. Уларни сўраб келишга мажбур қилманглар. Киши бировга муҳтож бўлиб бир нарса сўрагани борса оёқ-қўллари титрайди, бўғимлари бўшашади, тили гапира олмай қолади, гапи эса юзидан кўриниб туради. Улар сўрашидан олдин бу машаққатлардан уларни халос қилинг. Мен кечаси билан нима қилишини билмасдан, охири эҳтиёжлари учун сизни танлаган ва эшигингизга келиб сиздан ҳожатларини сўраган кишининг юзининг сувига ҳеч қандай эваз кўрмайман. Шунинг учун юзлари суви тўкилишидан олдин уларнинг ҳолидан хабар олинг!».


Абшиҳий ўзининг ажойиб китоби «Ал-Мустатраф»да келтиради:
«Бир киши муҳтож бўлиб қолиб дўстидан пул сўраш учун борди ва унинг эшигини тақиллатди. Уй эгаси эшигини очди. Меҳмон қарзи борлигини айтиб ундан пул сўради. Уй эгаси кириб кетиб айтилган пулни олиб чиқди ва унга берди. Сўнгра қайтиб кириб йиғлай бошлади. Шунда хотини деди:
- Пушаймон қилар экансиз, унда нега унга пул бердингиз?
Эри деди:
- Бу учун йиғлаётганим йўқ. Уни эшигимгача келишига мажбур қилганим учун йиғлаяпман!»
Баъзи инсонларнинг нафси азиз бўлади. Очликдан ўлса ўладики, аммо бировдан нарса сўрамайди. Улар ҳақида Роббимиз айтади:
«Билмаганлар унинг иффати сабаб бой деб ўйлашади!».
Ҳассос бўлинг. Яқинларингиз эҳтиёжига ҳушёр туринг. Уларни сўрашгача олиб келманг. Инсоннинг борлиғи шарафдан иборат. Унинг шарафини ҳимоя қилиш қонини ҳимоя қилиш билан тенг.


Юзининг сувини тўкиб кишиларга эҳтиёжини ошкор қилган кишига ҳаётнинг қизиғи қолмаган бўлади. Аллоҳ таолога энг маҳбуб ибодат кўнгил олишдир. Сўраш эса кўнгилни синдиради, қалбни парчалайди. 


Беришнинг ҳам ўзига яраша одоби борлигини билиб унга риоя қилганларга, юзнинг ҳам суви борлигини билиб уни тўкилишдан сақлаганларга, қалбни парчалашдан сақлаб қолганларга, кўнгилнинг синишини олдини олганларга саломлар бўлсин!


Итни суғориб жаннатга эришган киши ҳақидаги ҳадис ўйлаймизки, барчамизни доимо ҳайратда қолдиради.


Ит ниҳоятда чанқаган эди. Уни кўрган кишидаги бошқаларнинг эҳтиёжини идрок қилиш қобилияти ниҳоятда баланд эди. Ҳолбуки, ит кирган хонадонга фаришта кирмайди!


Энди бошини ерга қўйиб «Субҳаана Роббиял аълаа» дейдиган мусулмон инсон муҳтож бўлиб қолганини тасаввур қилинг!


Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1265. Ибн Аббосдан ривоят қилинади.У зот азза ва жалланинг .Одамлардан беҳуда сўзни сотиб оладиганлари бор, деган қавли ҳақида .Қўшиқ ва шунга ўхшаш нарсалар,, давоми...

7170 17:57 / 07.07.2017
Китоб нусхаларини оммавий кўпайтириш йўлидаги изланишлар натижасида ксилография пайдо бўлди. XV асрнинг 40йилларида Германияда Иоганн Гутенберг томонидан китоб давоми...

1296 11:00 / 14.10.2021
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Эй Абу Зарр, молнинг кўплигини бойлик деб ўйлайсанми, дедилар. .Ҳа, эй давоми...

1828 17:00 / 22.11.2021
Барча китоблар ҳам инсоннинг маънавий камолотига хизмат қилавермайди. Одамга бадҳазм таом, заҳарли егулик каби ножўя таъсир этувчи қораламалар ҳам талайгина. давоми...

3756 17:01 / 05.05.2022
Аудиолар

121348 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42854 14:35 / 11.08.2021