1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Қўшиқ

17:57 / 07.07.2017 7152 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1265. Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«У зот азза ва жалланинг «Одамлардан беҳуда сўзни сотиб оладиганлари бор» деган қавли ҳақида «Қўшиқ ва шунга ўхшаш нарсалар», деди».

Шарҳ: Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос Луқмон сурасидаги мазкур оятни тиловат қилиб туриб: «Бу ердаги беҳуда нарсалар қўшиқ ва шунга ўхшаган нарсалардир», дебдилар.

Бу мавзу аввал ўтган ҳадислар шарҳида батафсил ёритилган.

1266. Баро ибн Озибдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саломни ёйинглар, саломат бўласизлар. Ашара ёмондир», дедилар».

Абу Муовия: «Ашара – беҳуда нарса», деди.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам аввал ўтган ва шарҳ қилинган.

1267. Фазола ибн Убайддан ривоят қилинади:

«У одамлар тўпланган жойлардан бирида эди. Унга бир қавмларнинг куба ўйнаётганлиги етди. Шунда у ғазабланиб, ўрнидан турди ва ундан шиддат-ла қайтарди. Сўнг:

«Мана шунинг ютуғини ейиш учун ўйновчи чўчқанинг гўштини еган ва қон билан таҳорат қилганга баравар», деди».

Куба – нард дегани».

Шарҳ: Мулоҳаза қиладиган бўлсак, ўша вақтда нард билан қимор ўйнаш кўпроқ тарқалганга ўхшайди. Чунки қимор бобида келган ривоятларнинг кўпи айнан нард ҳақидадир.

Фазола ибн Убайднинг қилган ишлари барчамизга ибратдир. Демак, жамиятдаги гапи ўтадиган кишилар бу ривоятдаги каби номаъқулчиликни ўзларига эп кўрган жоҳилларни бу мункар ишларидан қайтариб, қилаётган ишларининг қабоҳатини баён қилиб туришлари зарур экан. Агар шундай қилинмаса, қимор ва шунга ўхшаш зарарли ишлар жамиятда тарқалиб бораверади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар ҳазинаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкентлик аҳли илм биродарларимиздан бири ҳикоя қилади.Бир куни узоқ вилоятга бир иш билан боришимга тўғри келиб қолди. Йўл узоқ бўлгани сабабли тадорик ҳам давоми...

2165 09:00 / 07.07.2021
Зулм сўзи араб тилида феълидан олинган бўлиб, луғатда ҳаддан ошишrdquo , адолатсизликка йўл қўйишrdquo деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса бирор бир масалада давоми...

2103 15:00 / 18.07.2021
Расмга олган киши айтяпти .Машина ойнасини бир маймун таққиллатди, оч қолгани сезилиб турарди, унга апельсин бердим, кетди. Бироз кузатиб турсам, бошқа маймуннинг давоми...

1388 14:00 / 24.08.2022
Ойша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга моҳир киши улуғ фаришталар билан биргадир, Қуръонни ҳижжалаб, қийналиб давоми...

2152 09:00 / 07.09.2021