Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (65-дарс). Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг танлаб олинган исмлари

21:07 / 23.12.2019 4387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам У Зотнинг мустафо бандаси, мужтабо Набийси ва муртазо Расулидир.

Билингки, «мустафо», «мужтабо» ва «муртазо» сўзларининг маъноси бир-бирига жуда ҳам яқин бўлиб, «танлаб олинган», «саралаб олинган», «рози бўлинган» деган маъноларни билдиради.

Бу сўзлар қуйидаги оятларда ҳам худди ана шу маъноларда ишлатилгандир:

«Албатта, Аллоҳ Одамни, Нуҳни, Оли Иброҳимни ва Оли Имронни оламлар устидан танлаб олди» (Оли Имрон сураси, 33-оят);

«Бас, Робби уни танлаб олди ва солиҳлардан қилди» (Қалам сураси, 50-оят);

«Магар, Ўзи рози бўлган Расули бўлса, бас, албатта, У Зот унинг олдидан ва ортидан кузатувчи йўллайди» (Жин сураси, 27-оят).

Бу сўзларнинг учаласи ҳам анбиёлар шаънида истеъмол қилингандир. Аллоҳ таоло бошқа анбиёлар ҳақида алоҳида-алоҳида келган нарсани Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида жамлаб зикр қилди.

Билингки, махлуқнинг камолоти унинг Аллоҳга бўлган бандалигини юзага чиқаришидадир. Банда бандаликни юзага чиқаришни қанчалик зиёда қилса, унинг камолоти шунчалик зиёда бўлади, даражаси шунчалик олий бўлади. Чунки фаришталар шаънида қуйидаги оят келган:

«Йўқ! Улар икром этилган бандалардирлар» (Анбиё сураси, 26-оят).

Аллоҳ таоло Ўз Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни энг шарафли мақомларда «банда» деб номлаган. Исронинг зикрида:

«Ўз бандасини исро қилдирган Зот пок бўлди», деган (Исро сураси, 1-оят).

Шунингдек, бошқа оятларда:

«Албатта, Аллоҳнинг бандаси тик туриб, Унга дуо қилганди» (Жин сураси, 19-оят);

«Бас, Ўз бандасига ваҳий қилган нарсани ваҳий қилди» (Нажм сураси, 10-оят);

«Агар бандамизга нозил қилган нарсамизда шубҳада бўлсангиз», деган (Бақара сураси, 23-оят).

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари умматларига ташаҳҳудда:

«Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», демоқни ўргатганлар, амр қилганлар.

У зот алайҳиссаломнинг набийликларига далил:

1. «Муҳаммад бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган» (Оли Имрон сураси, 144-оят).

2. «Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлганлар кофирларга шиддатли...» (Фатҳ сураси, 29-оят).

3. «Ва Муҳаммадга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) иймон келтирдилар. Ҳолбуки у Роббларидан бўлган ҳақдир» (Муҳаммад сураси, 2-оят).

4. «Ва Қуръони Ҳакийм ила қасамки, албатта, сен Набий этиб юборилганлардансан. Тўғри йўлдасан» (Ёсин сураси, 2-4-оятлар).

 «Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирда араб тилидаги .нубувват, ва .рисолат, сўзларининг ўрнига бизнинг араб бўлмаган тилларда бир сўз ndash .пайғамбарлик, сўзи ишлатиладиган бўлиб қолган. давоми...

2820 17:31 / 17.01.2022
Тавҳид тушунчасиТавҳид ndash луғатда ваҳҳадаюваҳҳидутавҳийдан бирор нарсага бирлик ва фардликни нисбат беришни ва ундан кўпликни инкор этишни англатади. Чунки шу давоми...

5932 16:00 / 24.12.2018
Шофеъий мазҳаби уламолариўн бешинчи мақолаИбн Сурайжҳ.306м.918Ибн Ҳиббонҳ.354м.965Ибн Фуракҳ.406м.1015Ибн Асокирҳ.571м.1175Ибн Муқрийҳ.837м.1433Ибн Касирҳ.774м.1372Ибн Қози давоми...

2352 14:00 / 31.08.2021
учинчи мақола АрРоҳман сураси тафсиридан иқтибослар .Қуёш ва ой ҳисобдадир, 5оят. Яъни қуёш ва ой барча жиҳатдан ndash ҳажми, ҳаракати, жойлашиши, улардаги давоми...

3446 13:00 / 15.02.2021