Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (13-дарс). Калом илми асосидаги мотуридия тушунчаларидан лавҳалар

16:00 / 24.12.2018 5862 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тавҳид тушунчаси

Тавҳид – луғатда (ваҳҳада-юваҳҳиду-тавҳийдан) бирор нарсага бирлик ва фардликни нисбат беришни ва ундан кўпликни инкор этишни англатади. Чунки шу вазнда келган феъл ва масдарлар нисбат беришни баён этади. Мисол учун, «фассақтуҳу» дейилса, «Унга фисқ нисбатини бердим», дегани бўлади.

Шунинг учун ҳам «Ваҳҳаттуллоҳа», дейилса, «Аллоҳга ваҳдоният нисбатини бердим» ва «Албатта, Унинг Ўзи якка эканига ишондим», дегани бўлади. Бунда «Уни битта қилдим» маъноси йўқ. Чунки У Зотнинг ваҳдонияти қилувчининг қилиши билан бўлмайди.

Шаръий истилоҳда эса тавҳид – Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиш ҳамда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилишдир.

Ваҳдоният – ягоналик

Бу сифатдан Аллоҳ таоло зотида ҳам, сифатларида ҳам, амалларида ҳам ягона зот эканлиги, Унга шерик ёки тенгдошлар бўлиши мумкин эмаслиги англанади.

Аллоҳ таолонинг зоти ягонадир, деганда Унинг шериги йўқлиги ва У бўлаклардан ташкил топмаганлиги англанади.

Аллоҳ таолонинг сифатлари ягонадир, дейилганда Унинг сифатларининг бирортасига махлуқотларининг биронтасининг бирорта сифати ўхшамаслиги ирода қилинади.

Аллоҳ таолонинг амаллари ягонадир, дейилганда Унинг ишларига бирорта зотнинг иши ўхшаши мумкин эмаслиги ирода қилинган бўлади.

Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига далиллар:

ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥﯦ ﯧ ﯨ ﯩ ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ

«Агар уларда (осмонлару ерда) Аллоҳдан ўзга олиҳалар (илоҳ, маъбудлар) бўлганида, бузилиб кетар эдилар. Аршнинг Робби Аллоҳ улар васф қилган нарсадан покдир» (Анбиё сураси, 22-оят).

Борлиқни бир зот яратган, бир зот идора қилиб, бошқариб туради. Борлиқ шунга бўйсунади. Шу боис ҳам нарсалар ҳадсиз-ҳисобсиз бўлишига қарамай, борлиқда қойил қоларли даражада низом, жипслик ва мутаносиблик ҳукм суради. Агар борлиқни яратган, уни идора қилиб турган зот биттадан кўп бўлганида, ўша зотларнинг иродаси бир-бири билан албатта тўқнашар эди. Оқибатда борлиқда номутаносиблик келиб чиқар, жипслик йўқолар ва низом бузилар эди. Модомики борлиқ бир низомда турибдими, жипс ҳолидами, мутаносибми, демак, уни яратган ва тадбирини қилиб турган зот битта.

ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ

«Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмаган, У билан бирга ҳеч бир илоҳ бўлмаган. Шундай бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келар эди. Аллоҳ улар қилаётган васфдан пок бўлди» (Муъминун сураси, 91-оят).

Мушрикларнинг эътиқодлари мутлақо нотўғридир.

Ҳеч қачон «Аллоҳ ҳеч бир фарзанд тутмаган...»

Унинг ўғли ҳам, қизи ҳам йўқ. Бўлмаган ҳам.

Шунингдек:

«У билан бирга ҳеч бир илоҳ бўлмаган».

Аллоҳ таолога илоҳликда шериклик қиладиган ҳеч бир зот умуман бўлмаган. Бу нарса ақлга ҳам, мантиққа ҳам тўғри келмайди.

«Шундай бўлганида, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсаси билан кетиб, баъзилари баъзиларидан устун келар эди».

Яъни, агар Аллоҳдан бошқа яна илоҳ бўлганида, у ҳам ўзига бирор нарсаларни яратган бўлар эди. Бинобарин, ўша яратган нарсасини тасарруф ҳам қилиши керак бўларди. Оқибатда ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарсани ўзича тасарруф қилавериб, дунёнинг низоми бузилар эди. Ҳар бир илоҳ ўзиникини ўтказаман, деб уриниши натижасида ораларида низо чиқар, баъзилари баъзиларидан устун келар эди. Дунё низоми бузилар эди. Аллоҳнинг шериги борлиги ҳақидаги ақийданинг нотўғрилигини шундан билиб олса ҳам бўлади. Бу ақийда Аллоҳдек Зотга айб, нуқсонни васф қилишдир.

«Аллоҳ улар қилаётган васфдан пок бўлди».

Аллоҳ таоло Исро сурасида қуйидагиларни айтади:

ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆﮇﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ

«Сен: «Агар улар айтганидек, У билан бирга бошқа илоҳлар бўлганида, улар Арш эгаси томон йўл излардилар», деб айт. У Зот улар айтаётган нарсадан пок ва ниҳоятда олийдир» (42-43-оятлар).

Бу икки оят мушрикларнинг «Аллоҳдан бошқа ибодатга сазовор турли илоҳлар бор», деган даъволарига раддиядир. Фаразан, мушриклар айтаётганидек, Аллоҳ таоло билан бирга бошқа илоҳлар бўлганида, ўша илоҳлар Арш эгаси бўлмиш Аллоҳ томон, Унга яқинлашаман деб ёки Унинг мулкига соҳиб бўламан деб, йўл излаган бўлар эдилар.

Аллоҳнинг ҳеч қандай шериги йўқ. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор ҳеч қандай зот ҳам йўқдир.

Албатта, Аллоҳ таолонинг ваҳдонияти – ягоналиги бўлмаса, бу дунёнинг низоми бузилиб кетиши турган гап эканлигини англаш қийин эмас.

 

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбарларга лозим бўлган сифатлардан бири уларнинг эркак кишилардан бўлишларидир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга қуйидаги хитобни қилади давоми...

3518 17:30 / 28.02.2022
. ,. . Абу Азза розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачонки Аллоҳ бандага бирор ерда ўлмоқни қазо қилган бўлса, унинг давоми...

3275 17:30 / 19.07.2021
Мусулмон одам қиёмат куни дунёдан ўтган ҳамма одамлар ўз жасадларига қайта эга бўлиб, қайта тирилишига жазм билан эътиқод қилмоғи керак. Зинҳор ва зинҳор, одам давоми...

1454 19:00 / 12.06.2023
Жаннатга етишиш қийинми Иймони сустларга ndash ҳа, аммо, Аллоҳ таолонинг розилигига интилувчилар учун бу йўл осон.Ҳаммаси оламни англашга боғлиқ. Илмга интилувчи давоми...

7062 18:00 / 28.08.2017
Аудиолар

118731 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40695 14:35 / 11.08.2021