Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (35-дарс). Ҳеч кимнинг аҳли жаннат ёки аҳли дўзах эканлигига ишонч билан ҳукм қилинмайди

13:45 / 27.05.2019 4672 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва гўзал амал қилувчи мўминларни Аллоҳ таоло афв этиб, Ўз раҳмати ила жаннатга киритишини умид қиламиз ва улар ҳақида хотиржам бўла олмаймиз, жаннатга киришларига гувоҳлик бера олмаймиз. Ёмонлари учун эса истиғфор айтамиз, улар ҳақида қўрқамиз ва уларни ноумид қилмаймиз.

Шарҳ: Аллоҳ таоло яхши амал қилувчи мўминларни афв этиб, уларни амаллари билан эмас, Ўз раҳмати ва фазли ила жаннатга киритишини умид қиламиз.

Улар Аллоҳнинг иқобидан қутулганлар, деб хотиржам бўлмаймиз. Улар аҳли жаннатдирлар, деб кескин айтмаймиз. Фалончи аҳли жаннатдандир, деб гувоҳлик ҳам бермаймиз. Фақат Аллоҳ таоло ва Унинг Расули башорат берган бўлса, гувоҳлик берамиз.

Мўминлардан ёмонлик қилганлари учун истиғфор айтамиз. Уларга мағфират тилаб дуо қиламиз. Уларга Аллоҳнинг азоби бўлишидан қўрқамиз. Уларга «Сиз дўзах аҳлисиз», деб айтмаймиз. Уларни Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид қилмаймиз.

Далиллар:

ﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭﯮﯯ ﯰ ﯱﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ  

1. «Ана ўша дуо қилаётганлари Роббларига васила ахтарурлар, қайсилари яқинроқ эканини (билмоқчи бўлиб). Ҳамда, У Зотнинг раҳматини умид қилурлар. Азобидан қўрқурлар. Албатта, Роббинг азоби ҳазир бўлишга лойиқдир» (Исро сураси, 57-оят).

ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫﭬ ﭭ

2. «Бас, агар мўмин бўлсангиз, улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 175-оят).

ﮏ ﮐ ﮑ

3. «Мендангина тақво қилинг» (Бақара сураси, 41-оят).

ﭧﭨ ﭩ

4. «Улардан қўрқманглар, Мендан қўрқинглар» (Оли Имрон сураси, 175-оят).

ﮯ ﮰﮱﯓ ﯔ ﯕﯖﯗﯘﯙ ﯚﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟﯠ ﯡ

5. «Албатта, иймон келтирган, жиҳод қилган ва Аллоҳнинг йўлида ҳижрат қилганлар, ана ўшалар, Аллоҳнинг раҳматидан умидвор бўладилар. Аллоҳ  мағфиратли, раҳмли Зотдир» (Бақара сураси, 218-оят).

6. Аллоҳ таолонинг «Ўзларига берилган нарсадан қалблари титраган ҳолда берурлар», деган оятининг тафсирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари: «Лекин одам рўза тутади, намоз ўқийди, садақа қилади ва ундан қабул қилинмай қолишидан қўрқади» (Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган).

Тааммул қилиб кўринг-чи, иймонлари бўла туриб, мазкур тоатларни қила туриб, умидворликлари қандай бўлмоқда? Умидворлик Аллоҳ таолонинг ҳикмати тақозо қилган сабаблар келтирилгандан кейингина бўлади. Агар бир одамнинг ери бўлса-ю, ундан ҳосил олиш ниятида бўлса, аммо ерни ҳайдамай, уруғ сепмай, худди ерни ҳайдаб, ишлов бериб, уруғ сепиб, парвариш қилган одам оладиган ҳосилни олмоқчи бўлса, одамлар уни энг аҳмоқ кимса ҳисоблайдилар.

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритармиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирармиз. давоми...

4632 19:18 / 02.12.2016
Мусулмон киши борлиқдаги мавжудотларга нисбатан ўзига хос ақийдага эга бўлиши керак. Улардан энг муҳимлари тўрт нарсадан иборатдир1. Инсон.2. Фаришта.3. Жин.4. давоми...

21352 17:06 / 27.10.2018
Барча пайғамбар алайҳиссаломлар тавҳидни баён қилиш учун, Аллоҳнинг фардлигини аён қилиш учун келганлар. Шунинг учун ҳам уларнинг гаплари .Лаа илаҳа иллаллоҳ, давоми...

834 19:00 / 11 март
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни .улуғ имом,, .катта имом, деб номлайди. Ҳақиқатан ҳам, у киши бунга сазовор зот давоми...

4766 15:00 / 10.07.2019