1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Саккизинчи салб юриши

16:22 / 06.11.2023 1065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салбчиларнинг Яқин Шарқдаги енгилиши. 
1250 йилларнинг иккинчи ярмида христианларнинг Сурия ва Фаластиндаги позицияси бирқанча мустаҳкамланди, чунки бу вақтда мусулмон давлатлари мўғул-татар истилосига қарши курашишига тўғри келганди. Аммо 1260 йилда Миср султони Бейбарс Сурияни ўзига бўйсундирди ва аста-секин салбчилар қалъаларини забт эта бошлади: 1265 йилда у Қайсарияни забт қилди, 1268 йилда Яффани қўлга киритди, шу йили Антиохияни забт этиб, Антиохия князлигига барҳам берди. Салбчи мамлакатларга кўмак кўрсатишга бўлган сўнгги уриниш Людовик IX, Сицилия қироли Карл Анжуйский (1264–1285) ва арагон қироли Хайме I (1213–1276) бошчилигидаги саккизинчи салб юриши бўлди. Дастлаб Тунисга, сўнг Мисрга ҳужум қилиш режалаштирилди. 1270 йилда салбчилар Тунисга келишди, бироқ улар орасида тарқалган вабо (вафот этганлар орасида Людовик IX ҳам бор эди) сабабли улар юришни тўхтатишга мажбур бўлдилар. Тунис султони билан тинчлик сулҳи тузилди, унга кўра у Сицилия қиролига ўлпон тўлаш ва католик руҳонийларига ўз тасарруфидаги ўлкаларда ибодатларни эркин амалга ошириш ҳуқуқини бериш мажбуриятини олди.


Мазкур муваффақиятсизлик Сурия ва Фаластиндаги салбчиларнинг сўнгги таянчи ағдарилишини муқаррар қилиб қўйди. 1289 йилдан мусулмонлар Тораблусни ишғол этиб, шу номдаги графликка барҳам беришди, 1291 йилда эса Байрут, Сидон и Тир забт қилинди. Шу йили тамплиерлар ва иоаннитлар жон-жаҳд билан ҳимоя қилган Акранинг йўқотилиши христианларнинг Шарқдаги ҳукмронлигига барҳам берди.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди


Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Доктор Адольфнинг билдиришича, Арюс дастлаб Искандария шаҳридаги Покалес черковида дьякон проваслав черковида руҳонийларнинг қуйи унвони, кейин бошлиқ давоми...

2711 15:05 / 20.09.2020
учинчи мақола Атоқли андалусиялик файласуф Ибн Рушд 11261198 АрастуАристотельнинг ўрта асрлардаги биринчи шарҳловчиси ҳисобланади. Унинг асарлари таъсирида давоми...

1033 14:00 / 12.05.2023
тўртинчи мақолаФалакиёт ва риёзиёт соҳасидаги ўзининг ихтиролари билан андалусиялик олим Жобир ибн Афлаҳ XII аср шуҳрат қозонди. У Клавдий Птолемей ўзининг машҳур давоми...

1920 15:00 / 17.06.2020
Ҳикоя қилинишича, бир машҳур қизиқчи бўлган экан. У жуда ўз ишига моҳир бўлганилиги учун уни тинглашга ҳар томондан кишилар келишар экан. У ҳатто қулоғи том давоми...

3453 11:10 / 10.08.2022