Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (116-дарс). Ақоид илми ва Аллоҳнинг борлиги

13:00 / 11.01.2021 3827 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ақоид илмида асосий баҳслар тўрт турга бўлинади:

1. Илоҳиёт. Бунда Илоҳ ва У Зотга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.

2. Нубувват. Бунда ваҳий, пайғамбарлик, расуллик ва уларга тегишли масалалар ҳақида баҳс юритилади.

3. Кавниёт. Бунда борлиқдаги мавжуд инсон, фаришта, жин ва сабабият қонунлари ҳақида баҳс юритилади.

4. Самъиёт. Бунда эшитиш билангина собит бўладиган ақийдалар ҳақида баҳс юритилади. Булар асосан ғайб оламига тегишли масалалар бўлади. Шунинг учун бу тур «ғайбиёт» ҳам дейилади.

5. Шу билан бирга, мусулмонлар орасида пайдо бўлиб қолган ихтилофли масалаларга жавоблар ҳам шу илм доирасида ҳал қилинади. Буни қадимги ақоид китобларимизни ўқиш билан дарров тушуниб олиш қийин эмас.

Қадимги ақоид китобларида Аллоҳ таолонинг борлигига далил келтириш одат бўлмаган. Ўша  вақтлардаги уламоларимиз Аллоҳ таолонинг борлигига ҳеч ким шубҳа қилмаслигини яхши билганлар. Шунинг учун кўпроқ ўз китобларини Аллоҳ таолонинг бирлиги, шериги йўқлиги ҳақидаги ёки шунга ўхшаш масалалардан бошлаганлар.

Аммо ҳозирги замонда ақоид бўйича китоб ёзган уламоларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг борлигини исботлашга алоҳида эътибор берганлар. Охирги пайтда турли омилларга кўра, Аллоҳ таолонинг борлигини инкор қилиш авж олгани уларни бу ишга мажбур қилган.

Аллоҳ таолонинг борлигини исбот қилиш ақоиднинг бош масаласидир. Чунки ақоиднинг бошқа масалалари айнан Аллоҳ таолонинг борлигига бўлган иймондан келиб чиқади. Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтирмаган одамга ақоиднинг бошқа масалалари ҳақида ҳарчанд гапирманг, заррача фойдаси бўлмайди.

Албатта, ақийдага далил сифатида ишлатиладиган мутавотир хабар, ақлий далил ва илмий далиллардан биринчисини Аллоҳ таолога иймони йўқ кишига ишлатиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонмай турган одамга «Аллоҳ таоло Қуръони Каримда ундай деган», «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда бундай деганлар», дейишнинг ўзи кулгили бўлиб кўринади. Шунинг учун бу ерда фақат ақлий ва илмий далилларгина қўл келиши мумкин.

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Билингки, агар вожибул вужуднинг яъни Аллоҳнинг тавҳидига инкор қилиб бўлмайдиган ақлий далиллар қоим бўлган бўлса ҳам, шаръан вожиб бўлган, динда мўътабар давоми...

95 19:00 / 29 апрель
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом фақатгина илмга тарғиб қилиб қолмай, ўзи ҳам айнан илмий асосда эканини билиб оламиз. Исломнинг дин сифатида давоми...

6685 13:00 / 26.11.2018
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан қирққа яқин киши бир қуббанинг ичида эдик. Шунда у зот.Аҳли жаннатнинг чораги давоми...

3958 21:45 / 01.12.2016
. ,. . ,. . . Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Биз мўъжизаларни барака деб ҳисоблар эдик. Сизлар уларни давоми...

2982 19:15 / 24.05.2022