1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набий алайҳиссаломнинг дуолари

11:45 / 11.01.2021 8163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:

اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобри, лаа илаҳа иллаа анта»(Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ), деяётганингизни эшитаман», дедилар. Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.

Абу Довуд ривояти.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Солиҳ туш бошқа ривоятда .яхши туш, Аллоҳ томонидандир. Алғов туш эса, давоми...

1598 11:40 / 05.07.2023
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқишга турганимда, у зот туриб, Бақара сурасини давоми...

2640 15:29 / 25.02.2020
Аллоҳ таоло Аҳзоб сурасининг 56оятида .Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар, сизлар ҳам у зотга давоми...

1258 09:21 / 28.09.2023
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ алайҳиссалом уйқуга ёнбошласалар .Аллоҳумма бисмика роббий вазоъту жамбий давоми...

1345 10:00 / 11.06.2023