Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (83-дарс). Сирот номли кўприк

13:07 / 27.04.2020 5374 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва баъсга (ўлгандан сўнг қайта тирилишга), қиёмат куни амалларнинг жазо ва мукофоти берилишига, арзга, ҳисобга, Китобни ўқишга, савобга ва иқобга, сирот ва мезонга иймон келтирамиз.

Шарҳ: Ўлимдан кейин бўладиган қуйидаги саккиз ишнинг ҳақлигини тасдиқлаймиз:

1. Ўлимдан сўнг иккинчи бор ҳаётга келиш.

Аллоҳ таоло:

«Сўнгра У Зот сизни тирилтирур. Кейин эса Унга қайтарилурсиз», деган (Бақара сураси, 28-оят).

2. Қиёмат куни яхши ишларнинг мукофоти, ёмон ишларнинг жазоси берилиши.

Аллоҳ таоло:

«Унда қилган амаллари мукофотига», деган (Аҳқоф сураси, 14-оят).

3. Аллоҳнинг ҳузурида арз (кўрсатиш) бўлиши.

Аллоҳ таоло:

«Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир», деган (Ал-Ҳааққо сураси, 18-оят).

4. Бандалар амалларининг ҳисоб-китоби.

Аллоҳ таоло шундай деган:

«Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим» (Ал-Ҳааққо сураси, 20-оят);

«Бас, тезда осон ҳисоб-ла ҳисоб қилинур» (Иншиқоқ сураси, 8-оят).

5. Ҳар бир кишининг номаи аъмоли ўқилиши.

Аллоҳ таоло: «Китобингни ўқи! Ҳисоб-китоб қилишда ўзингга ўзинг кифоя қилурсан», деган (Исро сураси, 14-оят).

6. Яхши амалларга савоб, ёмон амалларга иқоб берилиши.

Аллоҳ таоло:

«Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам, кўради. Ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам, кўради», деган (Залзала сураси, 7-8-оятлар). Яъни савоби ва иқобини кўради.

7. Сиротдан (жаҳаннам устига қурилган кўприкдан) ўтиш.

Аллоҳ таоло:

«Сизлардан унга (жаҳаннамга) тушувчи бўлмаган ҳеч ким йўқ. Бу Роббинг зиммасида албатта қазо қилингандир» (Марям сураси,71-оят);

Бу ерда жаҳаннамга тушиш деганда унинг устига қурилган Сирот номли кўприкдан ўтиш назарда тутилган.

8. Яхши амаллар билан ёмон амаллар ўртасидаги фарқни зоҳир қилиш учун амалларни тортиш.

Аллоҳ таоло:

«У кунда вазн (амалларни тортиш) ҳақдир», деган (Аъроф сураси, 8-оят).

Ёмонликдан бошқа амаллари йўқлар ҳақида эса Аллоҳ таоло:

«Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз», деган (Каҳф сураси, 105-оят).

Баъс – ўлгандан кейин қайта тирилиш ва ундан кейинги нарсаларга умумий далил:

Билингки, ўлгандан кейин қайта тирилиш ва жисмоний қайтишга Қуръон, Суннат, ақл ва соғлом табиатда далиллар тўлиб ётибди. Аллоҳ таоло Ўз Китобида бу ҳақда хабар берган, далил келтирган ва Қуръоннинг кўпчилик сураларида бу нарсаларни инкор қилувчиларга раддия келтирган.

Қуръонда хабар берилганидек, Набий алайҳиссаломлар ҳаммалари ўлимдан кейин қайта тирилишга иттифоқ қилганлар. Шунингдек, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам охиратни бошқа анбиёларнинг китобларида бўлмаган шаклда батафсил баён қилганлар.

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
islom.uz middot 004 Ақоид илмининг мақсади Ақоид илмининг мақсади ndash динга бўлган ишончни, диний ақийдаларни қатъий далиллар ила исботлаш ва улар тўғрисидаги давоми...

4263 13:00 / 24.08.2020
Аллоҳга ширк келтириш турларидан яна бири бут ва санамларга сиғинишдир. Санам ўзига сиғинувчилар назарида юқори қувватга эга бўлиб, табиатдан устун туради. давоми...

3923 00:10 / 03.12.2016
У халойиқни халқ қилганидан бошлаб .Холиқ, исмини олгани йўқ. Мавжудотни пайдо қилганидан бошлаб .Бориъ, исмини олгани йўқ.Бу жумла ўтган маънога мисол тариқасида давоми...

3692 17:39 / 25.11.2019
.Амални вожиб қиладиган иститоъат махлуқни сифатлаб бўлмайдиган, у билан амал вожиб бўладиган тавфиқ каби амал асносида бўлади.Аммо сиҳатсаломатлик, кенгчилик, давоми...

4145 13:30 / 01.04.2019