Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (27-дарс). Иститоъат ва унинг турлари

13:30 / 01.04.2019 4136 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Амални вожиб қиладиган иститоъат махлуқни сифатлаб бўлмайдиган, у билан амал вожиб бўладиган тавфиқ каби амал асносида бўлади.

Аммо сиҳат-саломатлик, кенгчилик, имконият ва воситаларнинг етарли бўлишига боғлиқ иститоъат амалдан олдин бўлади. Хитоб (шариат буйруқлари) ана ўша иститоъатга қаратилгандир. Аллоҳ таоло: «Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас», деган.

Шарҳ: Билингки, «иститоъат», «тоқат», «қудрат» ва «имконият» бир-бирига маъноси жуда ҳам яқин лафзлардир. Уларнинг ҳар бири иккинчисининг ўрнида ишлатилаверади. Бу лафзларнинг барчаси Қуръони каримда келган:

ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ

1. «Уни (рўзани) қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир» (Бақара сураси, 184-оят).

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ

2. «Аллоҳ ҳеч бир жонга имкониятидан ташқари нарса юкламас» (Бақара сураси, 286-оят).

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

3. «Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг» (Тағобун сураси, 16-оят).

ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ

4. «Ҳа! Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз» (Қиёмат сураси, 4-оят).

Иститоъат икки хил бўлади:

Биринчиси: Иш-ҳаракатдан олдинги иститоъат.

Бу сиҳат-саломатлик, имконият, кенгчилик ва воситаларнинг етарли бўлишидан иборатдир. Шаръий ҳукмлар (таклифлар), амр ва наҳийлар ҳамда уларни тарк қилганлик учун бериладиган жазолар мана шу иститоъатга боғлиқдир. (Яъни ушбу иститоъат бор бўлса, инсоннинг зиммасига шариат ҳукмларини бажариш мажбурияти юкланади).

Далил:

ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ

1. «Одамлардан йўлга қодир бўлганларига Аллоҳ учун Байтини ҳаж қилмоқ вожибдир» (Оли Имрон сураси, 97-оят).

Аллоҳ таоло ҳажни иститоъати бор кишиларга фарз қилди.

Яъни, соғлиги кўтарадиган, моддий имконияти бор ва ҳаж қилиш воситаларига эга бўлганларга фарз қилди.

Ана ўша нарсалардан бирортаси бўлмагани туфайли ҳаж қилмаган одамни Аллоҳ иқобга олмайди.

ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ

2. «Аллоҳга қўлингиздан келганича тақво қилинг» (Тағобун сураси, 16-оят).

Аллоҳ таоло инсонга иститоъати, яъни имкони, қудрати етганича тақво қилишни вожиб этди. Ким иститоъат бўлмагани учун тақво қила олмаса, гуноҳкор бўлмайди.

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ

3. «Бас, ким (рўза тутишга) қодир бўлмаса, олтмиш мискинни тўйдиришдир» (Мужодала сураси, 4-оят).

4. Аллоҳ таоло мунофиқлар хусусида:

ﭰﭱ ﭲ ﭳ

«Агар қодир бўлганимизда, албатта сиз билан чиқар эдик», деган гапларини келтирган (Тавба сураси, 42-оят).

Ушбу оятлардаги иститоъат – қодир бўлишдан мурод восита ва асбобларнинг саломат бўлиши ва мукаллафнинг имкони бўлишидир.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имрон ибн Хусойн розияллоҳу анҳуга: «Тик туриб ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, (бунга ҳам) қодир бўлмасанг, ёнбошлаб», деганлар (Бухорий ривоят қилган).

Бу ҳадисдаги иститоъат – қодир бўлиш ҳам сабаб ва воситаларнинг саломат бўлишидир.

Иккинчиси: Иш-ҳаракати мобайнида бўладиган иститоъат.

Бу иш-ҳаракитини бажариб, ўз зиммасидаги вожибни соқит қилиш имкониятига эга бўлишдан ибратдир.

Бунга далил Аллоҳ таолонинг қуйидаги оятлари:

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ

1. «Улар эшитишга қодир бўла олмадилар ва кўра олмадилар ҳам» (Ҳуд сураси, 20-оят).

Бундан мурод, иш бажариш имконлари йўқ эди. Сабаб ва воситалари бўлатуриб, кўриш ва эшитишни амалга оширишга қудратлари етмас эди.

2. Аллоҳ таолонинг Мусо алайҳиссалом қиссасидаги:

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

«Албатта, сен мен билан бирга бўлишга сабр қила олмассан», деб солиҳ банданинг номидан айтиши (Каҳф сураси, 67-оят).

Бунда ҳам сабр қилиш мобайнида бўладиган қудратнинг ҳақиқати йўқлиги айтилмоқда. Сабаб ва воситаларнинг йўқлиги эмас. Чунки сабр асбоби ва воситалари Мусо алайҳиссаломда бор эди.

Иститоъатни иккига бўлиб, ўртача йўл тутиш Аҳли сунна вал жамоа оммасининг йўлидир.

Инсоннинг соғ-саломатлиги, қудрати, имконияти ҳамда сабаб ва воситаларнинг мавжудлигига боғлиқ иститоъат хитоб (шаръий буйруқлар) ва таклифларга боғлиқдир.

(давоми бор)

“Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
5. Аллоҳ таоло Фотир сурасида .Осмонлару ерни йўқдан бор қилган, фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Зот давоми...

2053 19:00 / 24.08.2022
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган.Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини уларнинг давоми...

5667 12:10 / 18.02.2019
Илоҳий китобларга иймон келтириш Ислом ақийдаси арконларидан биридир. Ушбу ақийдасиз ҳам иймонли бўлиш мумкин эмас. Илоҳий китобларга иймон келтиришнинг давоми...

2194 19:00 / 27.06.2022
Мўминмусулмон киши қиёмат куни жаҳаннам устига .сирот, деб аталган кўприк қурилган бўлишига, ундан барча одамларни ўтишга амр қилинишига, кимдир ундан ўтиб, нажот давоми...

1976 19:00 / 31.07.2023