Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Тавҳиднинг қисмлари, турлари ва таърифи | Ақийда дарслари (274-дарс)

19:00 / 22 апрель 441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон ва Суннат уламолари наздида тавҳиднинг қисмлари

Тавҳид уч қисмдан иборатдир:

Сифатлар тавҳиди, рубубият тавҳиди ва улуҳият тавҳиди.

Улуҳият тавҳидининг ўзи яна иккига бўлинади:

Исбот ва маърифатдаги тавҳид ҳамда талаб ва қасддаги тавҳид.

Бу қисмларнинг батафсил баёни, иншааллоҳ, кейинги бобларда келади.

 

Мутакаллимлар оммаси наздида тавҳиднинг турлари

Билингки, тавҳид уч турга бўлинади:

1. Мавжудликнинг вожиблигини фақат Аллоҳда чеклаш.

2. Холиқликни ёлғиз Аллоҳда чеклаш.

3. Маъбудлик ҳаққини ёлғиз Аллоҳда чеклаш.

 

Ашъарийнинг наздида тавҳиднинг турлари

Билингки, тавҳиднинг уч даражаси бор:

Биринчиси – Зотнинг тавҳиди. У Муқаддас зотнинг нафси каби идрокдан ташқаридир.

Иккинчиси – сифатлар тавҳиди. Бу барча қудрат Аллоҳнинг шомил қудрати ичига ғарқ бўлган, деб билмоқдир. Бошқа сифатлар ҳам шунга ўхшашдир.

Учинчиси – ишлар тавҳиди. Бу эса ўта ишончли илм ила борлиқда Аллоҳдан ўзга таъсир этувчи йўқ, деб билмоқдир. (Маржоний, «Шарҳул Ақоидил Жалолий», 1‑жилд, 252-бет.)

 

Тафтазоний наздида тавҳиднинг таърифи

Тавҳид ҳақиқати – улуҳиятда ва унинг хусусиятларида (Аллоҳга) шерик йўқлигига эътиқод қилишдир.

Оламнинг тадбирини қилиш, жисм ва руҳларни яратиш, ибодатга ҳақдорлик ва ўз-ўзидан қоим бўлганнинг (ўз-ўзидан мавжуд бўлганнинг) қадимлиги Аллоҳнинг Ўзигагина хос хусусиятларидан эканига аҳли Ислом ўртасида ҳеч бир хилоф йўқ. («Шарҳул Мақосид», ­2-жилд, 64-бет).

Шубҳасиз, бу тавҳиднинг хос турига қилинган таъриф бўлиб, у – улуҳият тавҳидидир. Бас, бу таърифда Аллоҳ таолонинг сифатларидан тўрттаси У Зотнинг улуҳияти ва маъбудияти (ибодатга сазоворлиги) хусусиятларидан деб саналмоқда.

1. Оламнинг тадбири. Яъни Аллоҳ таоло осмону ердаги ҳамма ишнинг тадбирини қиладир.

2. Жисмлар ва руҳларни халқ қилиш – яратиш. Чунки Аллоҳ таоло ҳар бир нарсанинг холиқи – яратувчисидир. У Зот ҳар бир нарсага вакилдир.

3. Ибодатга ҳақдорлик.

ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ ﯕ ﯖ ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ

 

«Чунки Аллоҳнинг Ўзигина ҳақдир, Ундан бошқа топинаётганлари эса ботилдир. Албатта, Аллоҳ Олийдир, Улуғдир» (Ҳаж сураси, 62-оят).

ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎ ﰏ

 

«Бас, билгин: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ» (Муҳаммад сураси, 19-оят).

4. Аллоҳ таолонинг ўз-ўзидан мавжудлиги.

ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ

 

«Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қойюмдир» (Бақара сураси, 255-оят). Яна:

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ

«У туғмаган ва туғилмаган» (Ихлос сураси, 3-оят) ва:

ﯴ ;ﯵ ﯶ

 

«У Аввалдир, Охирдир...» (Ҳадид сураси, 3-оят).

Қуръони Каримда ушбу сифатлар билан далил келтириш хос хусусиятлар ва белгилар билан далил келтириш қабилидандир. Чунки Қуръони Каримда рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидига ҳужжат қилингандир.

Мисол учун, Намл сурасида:

ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

... ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ))ﭥ ﭦ

 

«Ёки осмонлару ерни яратган, сизларга осмондан сув туширган Зот(яхши)ми?.. «Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг», дегин», дейилган (Намл сураси, 60-64-оятлар).

Ушбу оятларнинг беш жойида рубубият тавҳиди улуҳият тавҳидига далил қилинган. Аллоҳ таоло ҳар бир оятнинг охирида:

ﮖ ﮗ ﮘﮙ

 

«Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳ борми?!» деган.

Демак, асос улуҳият тавҳидидир. Бошқа сифатларнинг тавҳиди эса улуҳият тавҳидига далил сифатида келтирилгандир. Чунки келган ҳар бир расул ва набий:

ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ ﭱ ﭲ

 

«Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қи­линг­лар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқ», деган (Аъроф сураси, 59-оят).

Сўнгра эса қолган сифатлар тавҳиди ила улуҳият тавҳидига далил келтирганлар.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлардаги мазҳабиўтган саҳобалар, табаъ тобеъинлар жумҳурининг мазҳабидир. Қисқасини айтганда, бу асрнинг энг яхшисининг давоми...

4475 23:48 / 02.12.2016
Ақоид илмида .ғайбиёт, номини олган масалалар инсон зоти учун бутунлай ғойиб бўлган, ҳеч ким кўрмаган ва бошқа нарсага солиштириб ҳам билиб бўлмайдиган, уни билиш давоми...

2977 19:00 / 17.01.2023
Банда мазаммат қилинаётган дунёнинг ўзи нималигини, унинг нимасидан четда бўлиши керагу, нимасидан четланмаса ҳам жоизлигини билмагунича, уни ёмон деб билишнинг давоми...

4944 23:38 / 29.04.2017
Қазои қадар иймоннинг асосий рукн ва устунларидан бири бўлиб, унга иймон келтириш ва ҳар бир яхшилик ва ёмонликни Аллоҳдан деб билишимиз шартдир. Бусиз киши мўмин давоми...

5916 20:42 / 10.05.2017