Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Тавҳид тушунчаси | Ақийда дарслари (273-дарс)

19:00 / 15 апрель 445 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Тавҳид»«ваҳҳада», «юваҳҳиду», «тавҳидан»нинг масдари бўлиб, луғатда бирор нарсага бирлик ва ягоналикни нисбат беришни ҳамда ундан кўпликни инкор этишни англатади. Чунки бу ерда «тафъил» вазни нисбат бериш маъносидадир. Ўтимсиз феълни ўтимли феълга айлантириш маъносида эмас. Мисол учун, «Фассақтуҳу» дейилса, «Унга фосиқликни нисбат бердим», дегани бўлади. Шунинг учун ҳам «Ваҳҳадтуллоҳа» дегани «Аллоҳга ваҳдоният нисбатини бердим» ва «Албатта, Унинг Ўзи якка эканига ишондим», дегани бўлади. Бунда «Уни битта қилдим» деган маъно йўқ. Чунки У Зотнинг ваҳдонияти қилувчининг қилиши билан бўлмайди.

Шаръий истилоҳда эса тавҳид инсоннинг Аллоҳга ширк келтиришнинг турли кўринишларидан воз кечиши ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам, исмларида ҳам, ҳукмларида ҳам шериги йўқ, деб эътиқод қилишидир.

Имом Фахриддин Розий ўзининг илм ва ҳажм жиҳатидан катта бўлган тафсирида Ҳадид сурасининг тафсирида қуйидаги қисмларга ишора қилганлар.

Ақийдатут Таҳовия шарҳининг талхийси» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7619-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.Мен жаннатга шафоат берувчи биринчи одамман. Мен набийлар ичида энг эргашувчиси давоми...

10798 22:54 / 01.12.2016
Аллоҳ таоло Ғошия сурасида айтади .Ўшал Кунда бир чеҳралар неъматланувчидир, 8оят. Бу чеҳралар бу дунёда иймон, ихлос билан ва ибодат, тақво билан ўтган давоми...

1366 19:00 / 04.09.2023
Бисмиллаҳир рохманир рохиймҲеч ким гуноҳ қилишдан тўлиқ муҳофазаланган эмас ndash бу инсониятнинг табиатидир. Хамда, ҳадисда айтилишига биноан, жаннатийлар давоми...

11766 14:18 / 24.05.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Қурайш мушриклари қадар ҳақида тортишиб келганларида, давоми...

3028 19:24 / 14.06.2021