Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (157-дарс). Ким Аллоҳдан сўрамаса, У Зот ундан ғазабланади

19:30 / 15.11.2021 3123 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Аллоҳ таоло дуоларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади».

Жумҳур мусулмонлар ва бошқа дин аҳллари ҳам дуо манфаатни жалб қилиш ва зарарни даф этиш учун энг кучли сабаблардан эканига ишонишади. Аллоҳ таолонинг мусулмон бўлсин, кофир бўлсин, бандасининг дуосини ижобат қилиб, унга сўраганини бериши, ризқ ва ёрдам бериши оят ва ҳадислардан маълумдир.

Имом Ибн Можа «Сунан» китобида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳдан сўрамаса, Ул Зот ундан ғазабланади», деганлар.

Аллоҳ таоло Ўзининг олти сифатига далолат қилгани сабабидан дуо қилишга амр қилгандир:

1. Вужуд (борлиги). Чунки йўққа дуо қилинмайди. Йўқдан бирор нарса сўралмайди.

2. Ғанийлиги (бойлиги). Чунки фақирга дуо қилинмайди. Фақирдан бирор нарса сўралмайди.

3. Эшитувчилиги. Чунки карга дуо қилинмайди. Кардан бирор нарса сўралмайди.

4. Карам (сахийлик). Чунки бахилга дуо қилинмайди. Бахилдан бирор нарса сўралмайди.

5. Раҳмат. Чунки раҳмсизга дуо қилинмайди. Раҳмсиздан бирор нарса сўралмайди.

6. Қудрат. Чунки ожизга дуо қилинмайди. Ожиздан бирор нарса сўралмайди.

Дуони инкор қилувчи ушбу олти сифатни инкор қилувчидир. Ундан ғофил бўлган олти сифатдан ғофилдир.

Билингки, сабабларга суяниб, дуо қилмаслик тавҳиддаги ширкдир. Сабабларни бутунлай тан олмаслик ақлдаги нуқсондир. Сабабларни ишлатишдан юз ўгириш эса ишларни сабабларга боғлаб қўйган шариатга айб тақашдир.

Таваккул ва умидворлик тавҳид, ақл ва шариат вожиб қилган нарсалардан иборатдир. Сабабларга таваккул қилиб (суяниб) қолмайди ҳам, уларни беҳудага чиқармайди ҳам. Балки, Аллоҳга таваккул қилган (суянган) ҳолда, сабаблар Аллоҳнинг иродаси ва изни ила натижали бўлади, деб ҳаракат қилади.

Аллоҳ таоло дуоларни ижобат қилишига далил:

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ  

1. «Роббингиз деди: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман» (Ғофир сураси, 60-оят).

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

2. «Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман» (Бақара сураси, 186-оят).

وَقَالَ رَبُّكُمُ ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ إِنَّ الَّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ  

3. «Албатта, Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар» (Ғофир сураси, 60-оят).

 

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлардаги мазҳабиўтган саҳобалар, табаъ тобеъинлар жумҳурининг мазҳабидир. Қисқасини айтганда, бу асрнинг энг яхшисининг давоми...

4476 23:48 / 02.12.2016
Дажжолнинг чиқиши, Ийсо ибн Марям алайҳиссаломнинг осмондан тушиши каби қиёматнинг аломатларига иймон келтирамиз. Қуёшнинг ўз мағрибиботиш тарафидан чиқишига давоми...

5568 16:02 / 20.07.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам.Мен жаннатга шафоат берувчи биринчи одамман. Мен набийлар ичида энг эргашувчиси давоми...

10807 22:54 / 01.12.2016
islom.uz middot 010 Илм нима Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, ақийда ўта ишончли илмга асосланган бўлиши керак. Хурофот, хаёл, илҳом, оддий шаклдаги илм билан исломий ақийда давоми...

6012 13:02 / 21.09.2020