Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (140-дарс). Амалнинг фойдаси бўлармикан ёки йўқми?

18:00 / 28.06.2021 2798 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мусулмон инсон бўлажак ишларда «Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир» жумласини шиор қилиб олиб, ўзини амалга уриши керак. Ўзи учун яхшилик амалларни қилиш муяссар эканини исботлашга ҳаракат қилиш лозим.

Бундай яхши ишларга муяссар бўлганда эса хурсанд бўлиши даркор. Баъзи кўнгилсиз ишлар бўлиб қолганда, уларни хато, ожизлик ҳисоблаб, дарҳол тавба қилиши, ёмон амаллар ўзи учун муяссар эмаслигини исбот қилишга уриниши керак.

Бўлажак ишлар қаршисида мусулмон инсон ўзини қазои қадарга нисбатан қандай тутиши лозимлиги, саҳобаи киромлар ҳамда салафи солиҳлар доимо ўзларини «яхши ишга муяссар кишилар» дея ҳисоблаб яшаганлар. Мусулмон бўлишларини катта бахт аломати деб билишган.

Ҳаётлари давомида ўзларини доимо яхши ишга уриб яшашган.

Тақво билан бетавфиқликка бирданига дуч келсалар, яхши амалга муяссар бўлиш ниятида ўзларини тақвога урганлар.

Сахийлик билан бахилликка дуч келсалар, ўзларини сахийликка урганлар.

Ишчанлик ва дангасаликка дуч келсалар, ўзларини ишчанликка урганлар.

Бутун умрларини, қандай қилиб кўпроқ савобли амал қилар эканман, деган фикр ва ҳаракат билан ўтказганлар.

Шунинг учун ҳам улар чарчоқ, машаққат, қийинчилик ва ўлимдан заррача қўрқмаганлар.

Шунинг учун ҳам барча тўсиқларни осонлик билан енгганлар.

Шунинг учун ҳам уларга доимо муваффақият ёр бўлган.

Қазои қадарга бўлган шу шаклдаги иймон заифлашганда эса ҳамма ишлар орқага кетди.

Амал қилиш ўрнига қазои қадарни тескари таъвил қилиб, «амалнинг фойдаси бўлармикан ёки йўқми», деб қуруқ сафсата сотилганда, ишлар расво бўлди. Бунинг натижасида беҳуда жанжал кўпайди. Исломий фазилатлар ўрнини иккиланиш, қўрқоқлик, дангасалик ва бошқа разолатлар олди.

Натижада салафи солиҳлар ўрнига кимлар келди?

«Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозни зое қилиб, шаҳватларга эргашдилар. Бас, тезда ёмонликка йўлиқурлар» (Марям сураси, 59-оят).

Мусулмонлар ўз шахсиятларини, муносиб ўринларини тикламоқчи бўлсалар, қазои қадарга бўлган иймонларини аввалги соф ҳолига келтиришлари ҳам ўта зарур ишлардан бири эканини унутмасликлари керак.

«Сунний ақийдалар» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қиёмат қоим бўлганда рўй берадиган қаттиқ ҳолат қалбларни ларзага солади, ақлларни бошдан учиради, инсоннинг хаёлини паришон қилади, ҳатто эмизикли аёллар давоми...

1675 19:00 / 10.07.2023
. ,. . Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир халифа давоми...

2089 19:00 / 25.04.2023
Одамлар бу дунёда турли даражаларда бўлганлари каби, охиратда ҳам турли даражада бўладилар. Охиратда улар тўрт қисмга бўлинадилар ҳалок бўлувчилар, давоми...

5662 22:02 / 22.04.2017
Аллоҳ таоло Каҳф сурасида айтади .Сен .Ҳақ Роббингиз томонидандир. Бас, ким хоҳласа, иймон келтирсин, ким хоҳласа, куфр келтирсин,, дегин, 29оят.Яъни .Эй одамлар, давоми...

3679 13:30 / 15.04.2019