Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (128-дарс). Сифатларнинг тақсими

14:00 / 05.04.2021 2609 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сифатларнинг тақсими

Аҳли сунна ва жамоанинг халаф уламолари Аллоҳ таолонинг сифатлари ва гўзал исмлари ҳақида келган оят ва ҳадисларни атрофлича ҳамда чуқур ўрганиб, йигирмата сифат борлигига иттифоқ қилганлар ва уларни тўртга тақсимлаганлар.

1. Нафсий сифат.

Бунда фақат зотга далолат қилувчи, зиёда маънони билдирмайдиган собит сифат ирода қилинган.

Аллоҳ таолонинг нафсий сифати битта бўлиб, «вужуд» сифатидан иборатдир.

2. Салбий сифатлар.

Бунда Аллоҳ таолога нолойиқ бўлган сифатни йўқ қилишга далолат қиладиган сифатлар кўзда тутилган.

Салбий сифатлар бештадир:

1. Қадимийлик.

2. Боқийлик.

3. Янги пайдо бўладиганларга мухолифлик.

4. У Зотнинг Ўз-Ўзидан қоим бўлиши.

5. Ягоналик.

Ушбу сифатларнинг ҳар бири Аллоҳ таолога нолойиқ бўлган сифатларнинг манфий эканини ўз ичига олгандир. Шунинг учун ҳам улар «салбий сифатлар» деб аталган.

3. Маънолар сифатлари.

Бунда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг зотида қоим бўлган ва Унга муайян ҳукмни лозим қилган сифатлар кўзда тутилган. Мисол учун, илм сифати у билан сифатланган шахснинг олим бўлишини тақозо қилади.

Маънолар сифатлари еттитадир:

1. Қудрат.

2. Ирода.

3. Илм.

4. Ҳаёт.

5. Эшитиш.

6. Кўриш.

7. Калом.

Аллоҳ таоло ушбу сифатларнинг маъноси ила сифатлангандир. У Зот Қодир, Мурид – Ирода қилувчи, Олим, Тирик, Эшитувчи, Кўрувчи ва Гапирувчидир.

4. Маънавий сифатлар.

Бу тоифадаги сифатлар ўзидан олдинги – маънолар сифатларининг узвий натижасидан бошқа нарса эмас. Бошқача қилиб айтганда, маънавий сифатлар маънолар сифатларининг собит бўлишидан келиб чиққан ҳукмлардир.

Маънавий сифатлар еттитадир:

1. У Зоти таолонинг қодир бўлмоғи.

2. У Зоти таолонинг ирода қилувчи бўлмоғи.

3. У Зоти таолонинг олим бўлмоғи.

4. У Зоти таолонинг ҳаёт (тирик) бўлмоғи.

5. У Зоти таолонинг эшитувчи бўлмоғи.

6. У Зоти таолонинг кўрувчи бўлмоғи.

7. У Зоти таолонинг гапирувчи бўлмоғи.

Ушбу етти сифат ўзларидан олдинги етти сифатга боғлиқдир. Уларнинг «маънавий сифатлар» деб аталиши юқоридаги маънолар ила сифатланишнинг бўлаги эканидандир.

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва, албатта, Қуръон Аллоҳнинг каломидир. Қуръон У зотдан кайфиятсиз сўз бўлиб зоҳир бўлди. У зот уни ўз Расулига ваҳий сифатида нозил қилди. Мўминлар уни ана ўша давоми...

3495 23:37 / 02.12.2016
Эй одамлар Роббингиздан қўрқинг Албатта, Соат қиёмат зилзиласи улкан нарсадир.Ушбу ояти каримадаги хитоб барча одамларга қаратилгандир. Оятда ҳамма одамларни давоми...

6418 18:48 / 15.02.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда фаришталарнинг сифатлари ҳақида бир қанча оятлар нозил қилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадиси шарифларида давоми...

3343 19:01 / 22.08.2022
Инсонни йўқдан бор қилган Аллоҳ, уни Ўзи яратган мавжудотлари ичида афзал ва азизу мукаррам қилган Аллоҳ, инсонни Ўзининг ер юзидаги ўринбосари қилган Аллоҳ, давоми...

3472 12:21 / 16.10.2018