Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (110-дарс). Даъво ёки фаразни аниқлаш

13:01 / 16.11.2020 3661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Даъво ва фаразлар турлича бўлади. Уларни турига қараб, ҳар хил услублар ила текширилади.

Агар даъво моддий нарсаларнинг хусусиятига оид бўлса, уни тажриба ўтказиш йўли билан аниқланади. Мисол учун, темир ўтда куймайди, деган даъвони қилган одам уни ўтга солиб, куймаётганини кўрсатади.

Агар даъво одамларнинг ҳақ-ҳуқуқларига оид бўлса, ҳужжат ва далил келтириш билан исбот қилинади ва ҳоказо.

Мусулмонлардан бошқаларда

Энди даъво ва фаразларни текшириш иши бошқаларда қандай йўлга қўйилганини ўрганиб чиқайлик.

Улар бирор даъво ёки фаразнинг тўғри ёки нотўғрилигини текшириш учун нима қиладилар?

Агар бу масала моддий нарсаларга, табиий илмларга тегишли бўлса, бошқалар тажриба ва мушоҳада йўли орқали қойил қилиб жавоб топадилар. Уларнинг бу соҳадаги муваффақиятлари ҳамманинг таҳсинига сазовор.

Аммо масала ғайбий, ғайри моддий нарсаларга оид бўлса-чи? Бу масалани ҳал қилиш учун бошқалар ўзларига хос йўл топганлар. Улар ўзларига маъқул келган бир назария ёки фаразни олиб, ҳар ким ўзига ёққан тарзда, атроф-муҳит, жамият, одамларнинг савияси каби омилларнинг эътибори ила, ўшаларга мос хаёлларига келган ечимларни тақдим эта бошлайдилар.

Бошқача қилиб айтганда, юқоридаги услубнинг ярмини ишга соладилар. Чунки ғайри моддий нарсаларни тажриба жиҳозларига солиб таҳлил қилиб бўлмайди. Шунинг учун бошқалар уларни кўзлари ўнгида турган нарсалардан мушоҳада орқали топмоқчи бўладилар.

Чарльз Дарвин исмли бир жаноб одам билан маймуннинг ташқи кўринишидаги ўхшашликни мушоҳада қилиб қолди. Бу унда, одам маймундан пайдо бўлган бўлса керак, деган фикрни туғдирди. Кейин у шу фикрнинг тасдиғи учун далил ахтаришга тушди ва бутун дунёда шуҳрат қозонган назариясини ишлаб чиқди.

Ўша вақтда одамнинг асл келиб чиқиши ҳақида унинг фикридан кўра яхшироқ фикрлар ҳам бор эди. Аммо кимларгадир керак бўлиб, айни дарвинизм пуфлаб шиширилди ва ҳаммага ўзининг маймундан бўлганлиги уқтирилди. Ҳеч ким «Дарвин дегани ким ўзи?» деб сўраб ҳам қўймади. «Нима учун унинг гапини ўйламай-нетмай қабул қилишимиз керак?» деган савол ҳам бўлмади. Жаноб Дарвиннинг таржимаи ҳоли, шахсий сифатлари ва ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмади. У инсониятга «Отанг маймун бўлган», деган гапдан бошқа нима тақдим қилгани ҳақида биров ўйлаб ҳам кўрмади. Унинг мазкур гапини муноқаша қилишга нима сабабдан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини ҳам ҳеч ким сўрамади.

Мусулмонлардан бошқалар ўзининг маймундан тарқаганидан фахрланиб юрди. Бу фикр дарс қилиб ўқитилди. Унга қарши чиққанлар ақли пастликда айбланди, танқид қилинди.

Карл Маркс деган яна биттаси чиқди. Дунё тузумини ўзгартирмоқчи бўлди. Бу мақсадига етиши учун ўзига дин тўсиқ бўлиши мумкиндек кўринди. Дин қаердан келиб чиққанлигини одамларга тушунтирмоқчи бўлди. Динни одамлар устидан ўзининг ҳукмини ўтказмоқчи бўлган уддабуролар ўйлаб чиққан, деган фаразни ўртага қўйди. Бу фаразни исботлаш учун хаёлига эрк бериб, астойдил ўйлади.

Уларнинг фикрича, аввалги одамлар илмсиз, жоҳил бўлганлар. Улар момақалдироқ, чақмоқ, довул каби табиатдаги ҳодисаларнинг асл моҳиятини англаб етмаганлар. Бу нарсаларни қандайдир олий куч қилаётган бўлса керак, деган хаёлга борганлар. Кейинроқ ўша олий кучга «худо» деган ном қўйганлар. Уни ҳаммадан кучли ва билағон деб ўйлаганлар. Кейин одамлар ичидан баъзи эпчил ва уддабуролари «Худо менга хабар юборди», деб, бошқа одамларни алдаб, ўзини пайғамбар қилиб олган. Худонинг номидан гапириб одамларни ўзига қарам қилган. Бундан кишиларни эзувчи синфлар унумли фойдаланганлар ва одамларни эксплуатация қилишда динни ўзларига қурол қилиб олганлар. «Нима бўлса, худодан», деб одамларни сабрга чақирганлар. Шундай қилиб, дин одамлар учун афюнга айланган.

Карл Маркс ва унинг ҳамфикрларининг бу илмий кашфиёти дунёнинг бир қисмига тарқатилди. Ўша вақтда диннинг асли ҳақида унинг фикридан кўра яхшироқ фикрлар ҳам бор эди. Аммо кимларгадир керак бўлиб, айни марксизм пуфлаб шиширилди ва ҳаммага «Сен қадимги одамлар ақли ожизлигидан ўйлаб чиқарган афсонага тобе бўлгансан», деб уқтирилди.

Ҳеч ким «Маркс дегани ким ўзи?» деб сўраб ҳам қўймади. «Нима учун унинг гапини ўйламай-нетмай қабул қилишимиз керак?» деган савол ҳам бўлмади. Ўртоқ Маркснинг таржимаи ҳоли, шахсий сифатлари ва ҳаёти билан ҳеч ким қизиқмади. У инсониятга «Дин афюндир» деган гапдан бошқа нима тақдим қилгани ҳақида ҳеч ким ўйлаб ҳам кўрмади. Унинг мазкур гапини муноқаша қилишга нима сабабдан ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлигини ҳам ҳеч ким сўрамади.

Бу фикр дарс қилиб ўқитилди. Унга қарши чиққанлар ақли пастликда айбланди, танқид қилинди.

«Сунний ақийдалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва куфр келтирганлар жаҳаннамга гуруҳгуруҳ қилиб ҳайдалди. Унга етиб келган чоғларида унинг эшиклари очилди ва унинг қўриқчилари уларга .Сизларга ичингиздан давоми...

4501 19:13 / 24.02.2018
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳининг сифатлардаги мазҳабиўтган саҳобалар, табаъ тобеъинлар жумҳурининг мазҳабидир. Қисқасини айтганда, бу асрнинг энг яхшисининг давоми...

4472 23:48 / 02.12.2016
Олдини олиб, тезроқ тавба қилинмаса, кичик гуноҳлар катталашиб кетиши турган гап. Гуноҳи сағийраларнинг катталашувига бир қанча сабаблар бор.1. Улардан бири давоми...

5137 22:04 / 22.04.2017
Бизларга Ислом ақийдаси етиб келишида хизмат қилган зотларнинг ҳаммаларига Аллоҳ таолонинг раҳмати бўлсин Азиз ва муҳтарам ўқувчи Ҳозирги кунимизда ақийда ўта давоми...

5850 15:30 / 17.08.2020