Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Ақийда дарслари (79-дарс). Қуръон ғайримахлуқ эканига иймон

17:30 / 30.03.2020 4442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръон ҳақида талашиб-тортишмаймиз. Унинг Роббул оламиннинг каломи эканига, уни Руҳул Амин олиб тушганига, саййидул мурсалин Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганига гувоҳлик берамиз. У Аллоҳ таолонинг каломидир. Унга махлуқларнинг ҳеч бир каломи тенг бўла олмас. Уни «халқ қилинган», демаймиз. Мусулмонлар жамоасига хилоф қилмаймиз.

Бу гаплардан бир неча маънолар тушунилади:

1. Қуръон ҳақида мўътазилийлар талашиб-тортишганидек талашиб-тортишиб, фитна чиқармаймиз.

2. Унинг Аллоҳнинг каломи ва сифатларидан бири эканлигига гувоҳлик берамиз.

3. Уни Аллоҳнинг ҳузуридан Руҳул Амин – Жаброил алайҳиссалом келтирган.

4. Набийларнинг улуғи Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатган.

5. Унга халойиқнинг ҳеч бир каломи фасоҳатда, балоғатда, мўъжизакорликда, адолат ва садоқатда тенг кела олмайди.

6. Биз уни «махлуқ» деб, мусулмонлар жамоасига хилоф қилмаймиз. Чунки мўътазилийлардан бошқа ҳеч ким унинг махлуқ экани ҳақида гапирмаган.

«Уни Руҳул Амин олиб тушганига» (Шуаро сураси, 193-оят). Жаброил алайҳиссаломнинг «Руҳ» деб номланиши у зот ваҳий келтирувчи бўлгани учундир. Чунки ваҳий ила қалбларга руҳ – жон киради.

«Саййидул мурсалин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганига». Бунда Жаброил У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга ўргатганини очиқ айтиш билан «У зот Қуръонни илҳомий равишда тасаввур қилган», деб айтган қарматий мазҳабига раддия қилинган.

«Уни «халқ қилинган», демаймиз. Мусулмонлар жамоасига хилоф қилмаймиз», деганида, ким Қуръонни «махлуқ» деса, бунда мусулмонлар жамоасига хилоф қилишига ишора бордир. Биз мусулмонлар жамоасига бирор нарсада хилоф қилмаймиз. Чунки бундай хилоф – йўлдан тойиш, залолат ва бидъатдир.

Далиллар:

«Уни қалбингга огоҳлантирувчилардан бўлишинг учун очиқ-ойдин араб тилида Руҳул Амин олиб тушди» (Шуаро сураси, 193–195-оятлар);

«Албатта, у (Қуръон) – карамли Расулнинг сўзидир. У шоирнинг сўзи эмасдир» (Ал-Ҳааққо сураси, 40-оят);

«Албатта, у (Қуръон) – карамли Расулнинг – қувват эгаси, Арш эгаси ҳузурида мартабаси бор, итоат қилинган, сўнгра ишончлининг сўзидир» (Таквир сураси, 19-21-оятлар);

«У қилинган ваҳийдан бошқа нарса эмас. Уни қувватли, шиддатли Зот ўргатгандир» (Нажм сураси, 4-5-оятлар);

«Унда шубҳа йўқ китобнинг туширилиши Роббул оламиндандир» (Сажда сураси, 2-оят);

«Ким ўзига ҳидоят аён бўлганидан кейин Расулга хилоф қилса ва мўминлар йўлидан бошқа йўлга эргашса, уни юзланган томонига юзлантириб қўямиз ва жаҳаннамга киритамиз. У қандай ҳам ёмон қайтар жой!» (Нисо сураси, 115-оят).

«Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Наҳл сурасида қуйидагиларни айтади .Батаҳқиқ, ҳар бир умматга .Аллоҳга ибодат қилинг ва тоғутдан четланинг,, деб расул юборганмиз. давоми...

3434 18:30 / 21.03.2022
.Мўъжиза, сўзи луғатда .ожиз қолдирувчи, деган маънони англатади. Яъни, мўъжиза нарсани бошқалар қилишдан ожиз қоладилар. Истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг изни ила давоми...

4173 22:51 / 02.12.2016
Пайғамбар алайҳиссаломларнинг оддий кишилардан ажраб турадиган бирданбир сифатлари маъсумликларидир. Яъни, маъсият қилиш, шаҳватларга берилиш, мурувватга футур давоми...

4203 17:18 / 14.02.2022
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга қасамки, албатта, Ибн Марям одил ҳакам давоми...

1815 19:00 / 18.04.2023