Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитни таҳорат қилдириш | Фиқҳ дарслари (268-дарс)

19:00 / 08 февраль 1180 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳаби бўйича, маййит таҳорат қилдирилади. Аввал ундан нажас ва нопок нарсалар кетказилади. Сўнгра олд ва орқа авратлари латта билан ювилади. Аммо оғзига ва бурнига сув олдирилмайди. Кейин таҳорат охирига етказилади.

Маййитни ғусл қилдириш

Таҳорат қилдириб бўлгандан кейин боши ва соқоли ювилади. Маййитнинг ғусли ҳам худди тирикнинг ғуслига ўхшайди. Маййитнинг оғзини очмасдан мисвок қилдирилади. Тирноқларининг ости ҳам покланади.

Сўнгра уни чап ёни ила ёнбошлатиб, ўнг томони ювилади. Кейин худди шу тарзда чап тарафи ювилади. Бу вожиб бўлган ювишдир.

Fуслни уч марта такрорлаш мандубдир. Кейин қуруқ латта билан танаси қуритилади. Бошига ва соқолига хушбўй нарса қўйилади. Сажда қиладиган аъзоларига кафур суртилса ҳам бўлади.

Маййитнинг сочи ва тирноғи олинмайди. Аёл кишининг сочи ўриб қўйилади.

Эркак учун кафаннинг суннати изор, кўйлак ва лифофадир

قَالَ جَابِرُ بْنُ سَمُرَةَ: كُفِّنَ رَسُولُ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ فِي ثَلَاثَةِ أَثْوَابٍ: قَمِيصٍ، وَإِزَارٍ، وَلِفَافَةٍ. رَوَاهُ ابْنُ عَدِيٍّ.

Жобир ибн Самурадан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни уч кийимда: кўйлак, изор ва лифофада кафанладилар».

Ибн Адий ривоят қилган.

Салла ҳам бўлса, яхши. Унинг кифоя кафани изор ва лифофадир.

Аёлга химор – рўмол ва икки кўкраги устидан боғланадиган латта зиёда қилинади. Кафаннинг ёйилиб кетиши хавфи бўлса, уни боғланади.

Иккинчи фарз – маййитни кафанлаш.

Маййитни кафанлаш мусулмонлар жамоаси зиммасидаги фарзи кифоядир.

Кафан ва кўмишнинг бошқа сарф-харажатлари маййитнинг ўзининг маблағидан қилинади. Агар унинг ўз маблағи бўлмаса, аёл кишининг кафани ва бошқа дафн харажатлари эрининг зиммасига тушади. Маййитнинг нафақасини қиладиган одам топилмаса, байтул мол ёки қодир мусулмонлар масъул бўладилар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Туғишган акауканинг ўғли.2. Ота бир акауканинг ўғли.3. Ўз амакиси.4. Ота бир амаки.5. Туғишган амакининг ўғли.6. Ота бир амакининг ўғли.Ушбу олти бандда зикр қилинган давоми...

1598 11:02 / 10.02.2020
. . . . . . . Киши фарз намозни бошлаганидан кейин ўша намозга иқома айтиб қолинса, агар биринчи ракъатга сажда давоми...

1573 19:00 / 12.05.2023
Уяли алоқа воситаларидан фойдаланиш одоблариБисмиллаҳирроҳманирроҳимКиришБандаларининг ҳожатларини енгиллаштирган, уларга ўз ҳаёт тарзларини давоми...

4350 05:00 / 04.03.2017
Оиша бинти Толҳа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Оишага айтдим ndash Мен унинг қарамоғида эдим. Унинг олдига турли шаҳарлардан одамлар келар эди. Унга яқинлигим давоми...

3524 05:00 / 17.02.2017