Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (227-дарс) Кусуф, хусуф ва истисқо намози ҳақида

19:00 / 20.04.2023 1215 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عِنْدَ الْكُسُوفِ يُصَلِّي إِمَامُ الْجُمُعَةِ بِالنَّاسِ رَكْعَتَيْنِ نَفْلًا، مُخْفِيًا مُطَوِّلًا قِرَاءَتَهُ فِيهِمَا، ثُمَّ يَدْعُو حَتَّى تَنْجَلِيَ الشَّمْسُ. وَإِنْ لَمْ يَحْضُرْ، صَلُّوا فُرَادَى، كَالْخُسُوفِ.

وَالْاِسْتِسْقَاءُ دُعَاءٌ وَاسْتِغْفَارٌ مُسْتَقْبِلًا. وَإِنْ صَلُّوا فُرَادَى جَازَ. وَلَا يَقْلِبُ رِدَاءَهُ، وَلَا يَحْضُرُ ذِمِّيٌّ.

 

Қуёш тутилганда жуманинг имоми одамлар билан икки ракъат нафл намоз ўқийди. Иккисида қироатни махфий ва узоқ қилади. Сўнгра то қуёш очилиб кетгунча дуо қилади. Агар имом ҳозир бўлмаса, худди хусуфдаги каби, якка-якка ўқийдилар. Истисқо қиблага қараган ҳолда дуо ва истиғфордан иборатдир. Агар якка-якка намоз ўқисалар ҳам, жоиз. Имом ридосини ўгирмайди. Бунга зиммий ҳозир бўлмайди.

«Кусуф» сўзи қуёш тутилишига, «хусуф» сўзи ой тутилишига нисбатан ишлатилади. Амалда эса иккаласи бир-бирининг ўрнига алмаштириб ишлатилаверади.

«Истисқо» арабча сўз бўлиб, «серобчилик», «суғоришни талаб қилиш» деган маъноларни англатади. Одатда кутиб турилган сувнинг келиши кечикса, уни талаб қилишга истисқо дейилади.

Кусуф намози суннати муаккададир. Хусуф намози эса мандубдир. Бу намозларнинг шаръийлигига далиллар:

Аллоҳ таоло Фуссилат сурасида:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜﯝ ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ ﯤ ﯥ ﯦ

«Кечаю кундуз, қуёшу ой Унинг оят(белги)ларидандир. Бас, қуёшга ҳам, ойга ҳам сажда қилманг. Уларни яратган Аллоҳга сажда қилинг», деган (37-оят).

عَنِ الْمُغِيرَةِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْكَسَفَتِ الشَّمْسُ يَوْمَ مَاتَ إِبْرَاهِيمُ فَقَالَ النَّاسُ: انْكَسَفَتْ لِمَوْتِ إِبْرَاهِيمَ. فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ آيَتَانِ مِنْ آيَاتِ اللهِ، لَا يَنْكَسِفَانِ لِمَوْتِ أَحَدٍ وَلَا لِحَيَاتِهِ، فَإِذَا رَأَيْتُمُوهُمَا فَادْعُوا اللهَ وَصَلُّوا حَتَّى تَنْجَلِيَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Иброҳим вафот этган куни қуёш тутилди. Одамлар:

«Иброҳимнинг вафоти туфайли тутилди», дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бирор кишининг ўлими туфайли ҳам, ҳаёти туфайли ҳам тутилмайди. Қачон уларни (бу ҳолда) кўрсангиз, то очилиб кетгунча намоз ўқинг ва Аллоҳга дуо қилинг», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Бу намозларни сафарда ҳам, ҳазарда ҳам, эркак ҳам, аёл ҳам ўқийди. Қари кампирлар, ёш болалар ҳам жамоат билан ўқиса, яхши. Жума фарз бўладиган шахсларга бу намоз амр қилинган.

Бу икки намозда азон ва иқома йўқ. Жамоат «Намозга!» деб чақирилади. Жамоат бўлиб ёки ёлғиз ўқиса ҳам бўлади. Яхшиси – масжидда ўқиш.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Аллоҳ таоло.Бас, у довон ошиб ўтмади. Довон нима эканлигини сенга нима билдирди Қул озод давоми...

1670 19:30 / 26.09.2020
Бу баёндаги ҳар бир сўзнинг ортида кўпгина шаръий далил ва ҳужжатлар турибди. Биз шарҳ давомида уларни қўлдан келганича ўрганишга ҳаракат қиламиз.Шу билан бирга, давоми...

3418 19:00 / 21.04.2022
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача танишиб давоми...

4960 15:05 / 12.03.2020
иккинчи мақола Бу ҳукмларни фақиҳларимиз қуйидаги далиллардан олганлар . . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .У киши .Набий соллаллоҳу давоми...

2304 13:56 / 04.03.2021