Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ 191- дарс. Намозда беҳуда ҳаракатлардан эҳтиёт бўлинг

19:00 / 07.07.2022 3513 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ يَقُولُ: مَنْ صَلَّى رَكْعَةً لَمْ يَقْرَأْ فِيهَا بِأُمِّ الْقُرْآنِ فَلَمْ يُصَلِّ إِلَّا أَنْ يَكُونَ وَرَاءَ الْإِمَامِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ.   

 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.

«Ким бир ракъат намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса, намоз ўқимабди. Магар имомнинг ортида бўлса (ўқимасин)».

Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ, деган.

Бу ривоятда имомнинг ортидан Фотиҳа сурасини ўқиб бўлмаслиги очиқ-ойдин айтилмоқда.

رَوَى مُسْلِمٌ عَنْ أَبِي مُوسَى الْأَشْعَرِيُّ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَقَالَ: «إِذَا كَبَّرَ الْإِمَامُ فَكَبِّرُوا، وَإِذَا قَرَأَ فَأَنْصِتُوا».

 

Имом Муслим Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон имом такбир айтса, такбир айтинглар ва қачон қироат қилса, жим туриб тингланглар», деганлар».

عَنْ جَابِرٍ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ صَلَّى خَلْفَ الْإِمَامِ، فَإِنَّ قِرَاءَةَ الْإِمَامِ لَهُ قِرَاءَةٌ».

 

Жобирдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким имомнинг ортидан намоз ўқиса, имомнинг қироати унинг қироатидир», дедилар».

Худди шу маъно Ибн Умар, Абу Саъид Худрий, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос ва Ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ҳам ривоят қилинган.

Шунингдек, хутбада ҳам.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قُلْتَ لِصَاحِبِكَ يَوْمَ الْجُمُعَةِ أَنْصِتْ وَالْإِمَامُ يَخْطُبُ فَقَدْ لَغَوْتَ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жума куни имом хутба қилаётганида шеригингга «Жим тур», десанг, лағв қилибсан», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган.

Лағв – беҳуда, бефойда, маза-матрасиз гап-сўзлар ва хатти-ҳаракатлар.

Бу ҳадисдан жума куни имом хутба қилаётганида гапириш ҳаром экани келиб чиқади.

Бошқа бир ривоятда: «Ким «Жим тур», деса, гапирган бўлади, ким гапирса, жумаси қабул бўлмайди», дейилган.

Шунинг учун имом жуманинг хутбасини ўқиётганида ҳеч қандай гапни гапирмаслик керак.

Мана шу ҳадис ҳанафийларнинг «Имом хутба қилиш учун минбарга чиққанидан кейин намоз ўқиш ҳаром», деган қавлларига энг кучли далиллардан биридир. Бировга «Жим тур», дейиш амри маъруф. Амри маъруф – фарз. Фарз амални қилиб бўлмаганидан кейин, суннат намозини ўқиш жоиз бўлмаслиги турган гап.

Илло, қачон имом «Йа айюҳаллазина ааману соллуу алайҳи»ни қироат қилса, эшитувчи ичида салавот айтади.

Бу эса хутба пайтида гапирган ҳисобига ўтмайди.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
7. Ота бир опасингил.Ота бир опасингиллар мерос илми истилоҳида .авлодул аллот, деб ҳам аталади.Ота бир опасингилларнинг мероси олти хил бўладиБиринчисиМаййитнинг давоми...

1299 10:36 / 09.03.2020
1. .Алфатовий алмуосира,.Бу китобнинг ўзбекча номи .Замонавий фатволар, бўлиб, унинг муаллифи шайх Юсуф Қаразовийдир.Муаллиф ўзига турли шахслар томонидан ва турли давоми...

3923 17:00 / 18.07.2019
Инсониятга икки дунё саодатини кафолатлаш учун уммийлар орасида уларнинг ўзларидан уларга оятларини ўқиб берадиган, уларни поклайдиган ва уларга Китоб ва давоми...

4338 05:00 / 18.01.2017
Ҳозирги кундаги жамоавий муаллифлар китоблари ичида энг кўзга кўрингани ва машҳури Кувайт давлати Вақф ва Исломий Ишлар вазирлиги томонидан таълиф қилинган давоми...

2948 15:48 / 26.09.2019