Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Ийд намозининг ўқилиши | Фиқҳ дарслари (260-дарс)

19:00 / 14.12.2023 874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Санодан кейин қўлини кўтариб, уч марта такбир айтади. Иккинчи ракъатда қироатдан кейин такбир айтади.

Бу икки жумлада одатда одамлар кўп адашадиган ҳукмлар зикр қилинган. Бошқа тарафлари оддий намозларга ўхшаш бўлганидан, ийд намози батафсил васф қилинмаган.

Шу жойда ҳанафий мазҳаби бўйича ийд намози қандай ўқилиши тўла васф қилинса, фойдадан холи бўлмаса керак, деб ўйлаймиз.

Аввал намоз бошланишини, сафларни ростлаш кераклигини эълон қилинади. Кейин ийд намозини ўқиш ният қилинади. Сўнгра эҳром такбири айтилиб, қулоқ қоқилади. Қўл боғлаб, киндик остига қўйилади. Имом ҳам, қавм ҳам «Субҳанакаллоҳумма»ни ўқийдилар. Кейин имом билан қавм уч марта такбир айтадилар. Ҳар такбирда қўл қулоқнинг юмшоқ жойигача кўтарилиб, сўнг ёнга туширилади. Бу такбирларни «зиёда такбирлар» деб айтилади. Ҳар такбирдан кейин уч марта тасбеҳ айтгунча муддат турилади. Кейин икки қўл боғланиб, киндик остига қўйилади. Сўнгра имом ичида «аъуузубиллаҳ» ва «бисмиллаҳ»ни айтиб, Фотиҳа сурасини ва зам сурани овоз чиқариб ўқийди. Зам сура Аълаа сураси бўлиши мандубдир. Кейин рукуъ ва сужуд қилиниб, иккинчи ракъатга турилади.

Иккинчи ракъатда ҳам имом овоз чиқариб, Фотиҳа сураси билан зам сура ўқийди. Зам сура Fошия сураси бўлиши мандубдир. Қироатдан кейин имом ва муқтадийлар яна уч марта зиёда такбирларни худди аввалгидек: қўлларини кўтариб, орасида уч марта тасбеҳ айтилгунча муддат туриб, айтадилар. Кейин яна бир такбир айтиб, рукуъга кетилади ва намозни охиригача ўқилади, сўнг салом берилади.

Узр бўлса, эртасига ўқийди.

Мисол учун, булут туфайли ҳилолни кўриб бўлмади. Кейин бошқалар заволдан кейин ҳилолни кўрганлари ҳақида гувоҳлик бердилар. Бу ҳақдаги ҳадис яқиндагина ўтди.

Уни имом ўқиганидан кейин ҳеч ким қазосини ўқимайди.

Ийд намози қазо қилинмайди.

Қурбонлик худди Фитр кабидир.

Яъни икки ракъатлигида ҳам, такбирларида ҳам ва бошқа нарсаларида ҳам.

عَنْ عُمَرَ قَالَ: صَلَاةُ الْجُمُعَةِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْفِطْرِ رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ الْأَضْحَى رَكْعَتَانِ، وَصَلَاةُ السَّفَرِ رَكْعَتَانِ تَمَامٌ غَيْرُ قَصْرٍ عَلَى لِسَانِ النَّبِيّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ وَابْنُ مَاجَهْ وَالْبَيْهَقِيُّ.

Умар розияллоҳу анҳу:

«Жума намози икки ракъатдир. Рўза ҳайити намози икки ракъатдир. Қурбон ҳайити намози икки ракъатдир. Сафар намози икки ракъатдир, тугалдир, қаср эмасдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидандир», деди».

Насоий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Лекин намозни ўқигунича таом ва шаробдан ўзини тийиши мандубдир.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ، وَلَا يَطْعَمُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».

Бухорий ва Термизий ривоят қилишган.

Бошқа бир ривоятда:

«Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. Қурбонлик куни намозни ўқиб бўлмагунча емас эдилар», дейилган.

Қурбон ийдида ҳеч нарса емасдан намозга чиқилади. Ўша куни биринчи таом учун ҳар ким ўзи қиладиган қурбонликнинг гўштидан еса яхши бўлади.

Йўлда овоз чиқариб такбир айтади.

Уйдан масжидга етиб боргунча босиб ўтиладиган йўлда овоз чиқариб такбир айтиб борилади.

Ийдга бир йўл билан бориб, бошқа йўл билан қайтиш мустаҳабдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилар эдилар.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола2. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир.Шер, қоплон, йўлбарс, бўри, тулки, чиябўри, ит, чўчқа, фил, маймун каби ҳайвонлардан ортиб қолган сув ва бошқа давоми...

3255 13:00 / 12.11.2020
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи тоййибийна тоҳирийн.Жобир давоми...

4859 05:00 / 19.01.2017
. . . . . . . . . . . Фақат фарз ва жума намозларига вақтида азон айтиш суннатдир. Агар азон вақтидан олдин давоми...

3937 17:00 / 29.07.2021
. . . . . . . . Намозда қуйидагилар макруҳдирХушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир давоми...

1589 19:00 / 22.12.2022