Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Жанозадаги суннат амаллар ва макруҳ ишлар | Фиқҳ дарслари (272-дарс)

19:00 / 07 март 1096 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Жанозани тезлатиш.

2. Жанозага эргашиш. Бу нарса уч амалдан: жаноза намозини ўқиш, қабргача бирга бориш ва дафндан ке­йин маййитнинг ҳаққига дуо қилишдан иборатдир.

3. Хушуъли бўлиб, ўлимни ўйлаб бориш.

Жанозада иштирок этаётган одам турли гапларни гапириши, кулиши ва дунё ташвишида бўлиши мумкин эмас.

4. Аёл кишининг тобутининг устидан каттароқ мато билан тўсиш.

5. Жанозада иштирок этувчилар тобутнинг орқасида борадилар.

6. Жаноза билан борганлар уни елкадан ерга қўйганларидан кейингина ўтирсалар жоиз.

Жанозадаги макруҳ ишлар:

1. Намоз ва дафнни ортга суриш.

Намозга одам кўпроқ тўплансин, деган ва шунга ўхшаш бошқа баҳоналар билан ҳам бу ишларни кечиктириб бўлмайди. Фақат маййитнинг яқин валийсини кутиш мумкин, холос.

2. Маййитни кўтариб келганлар тобутни елкаларидан қўйгунларича ўтириб олиш ҳам макруҳ. Тобут ерга қўйилганидан кейин туриш макруҳ. Тобутни кўтариб ўтаётганларини кўрган одам ҳам ўрнидан турмайди.

3. Қабристонга боришда маййитни кўтариб борилса, иштирокчилар бирор нарсага миниб боришлари макруҳ. Қайтишда улов минсалар, жоиз.

4. Жанозада иштирок қилувчиларнинг ғала-ғовур қилишлари, зикр, қироат ила овоз кўтаришлари ва бақир-чақир қилишлари жоиз эмас.

Жанозада жим туриб, сукут сақланади. Ўлим ҳақида тафаккур қилинади.

5. Оловли нарсаларни кўтариб олиш, исириқ тутатиш каби ишлар ҳам мумкин эмас.

6. Жанозанинг ортидан аёлларнинг бориши ҳам макруҳи таҳримийдир.

7. Бошқа миллат ва дин вакиллари жанозада қиладиган амалларни, масалан, гулдаста кўтариб олиш каби ишларни қилиш ҳам макруҳдир.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий мазҳаби витрда рукуъдан олдин .Қунут,ни ўқишга қуйидаги далилларни келтиришади . . Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади давоми...

1780 19:00 / 02.02.2023
. ,. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким намозда қайт қилса ёки бурни қонаса, бурилиб чиқсин, давоми...

1899 00:00 / 11.11.2022
. . . . . . . . . . .Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю давоми...

3976 13:30 / 28.01.2021
. . . . . . . . . Агар намозхон рукнни олдинга ёки орқага сурса, ёхуд такрор қилса, ёки давоми...

1265 19:00 / 08.06.2023