Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (146-дарс). Бу ҳақ туш

17:00 / 22.07.2021 3751 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ زَيْدٍ قَالَلَمَّا أَمَرَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم بِالنَّاقُوسِ يُعْمَلُ لِيُضْرَبَ بِهِ لِلنَّاسِ لِجَمْعِ الصَّلَاةِ طَافَ بِي وَأَنَا نَائِمٌ رَجُلٌ يَحْمِلُ نَاقُوسًا فِي يَدِهِ، فَقُلْتُيَا عَبْدَ اللهِ، أَتَبِيعُ النَّاقُوسَ؟ قَالَوَمَا تَصْنَعُ بِهِ؟ فَقُلْتُنَدْعُو بِهِ إِلَى الصَّلَاةِ، قَالَأَفَلَا أَدُلُّكَ عَلَى مَا هُوَ خَيْرٌ مِنْ ذَلِكَ؟ فَقُلْتُ لَهُبَلَى، قَالَفَقَالَتَقُولُ اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، اللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُفَلَمَّا أَصْبَحْتُ أَتَيْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَأَخْبَرْتُهُ بِمَا رَأَيْتُ، فَقَالَ: «إِنَّهَا لَرُؤْيَا حَقٌّ إِنْ شَاءَ اللهُ، فَقُمْ مَعَ بِلَالٍ فَأَلْقِ عَلَيْهِ مَا رَأَيْتَ فَلْيُؤَذِّنْ بِهِ، فَإِنَّهُ أَنْدَى صَوْتًا مِنْكَ». فَقُمْتُ مَعَ بِلَالٍ فَجَعَلْتُ أُلْقِيهِ عَلَيْهِ وَيُؤَذِّنُ بِهِ، قَالَفَسَمِعَ ذَلِكَ عُمَرُ بْنُ الْخَطَّابِ وَهُوَ فِي بَيْتِهِ فَخَرَجَ يَجُرُّ رِدَاءَهُ وَيَقُولُوَالَّذِي بَعَثَكَ بِالْحَقِّ يَا رَسُولَ اللهِ لَقَدْ رَأَيْتُ مِثْلَ مَا رَأَىفَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «فَلِلَّهِ الْحَمْدُ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالدَّارَمِيُّ

 

Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримий келтирган ривоятда Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни намозга тўплаш учун занг чалишга амр қилганларида кечаси туш кўрдим. Олдимга занг кўтарган бир одам келди. Мен унга: 

«Эй Аллоҳнинг бандаси, зангни сотасанми?» дедим. 

«Бу билан нима қиласан?» деди у.

«У билан намозга чақирамиз», дедим.

«Сени бундан яхшироқ нарсага далолат қилайми?» деди.

«Ҳа», дедим.

«Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ,

Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ,

Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ,

Ашҳаду анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ,

Ҳайя ъалас солаҳ, Ҳайя ъалас-солаҳ,

Ҳайя ъалал фалаҳ, Ҳайя ъалал фалаҳ,

Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар,

Лаа илааҳа иллаллоҳ», дейсан», деди.

Тонг отиши билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб, кўрган тушимни айтиб бердим. Ул зот:

«Иншааллоҳ, бу ҳақ туш. Билолнинг ёнида туриб, кўрганингни айтиб бериб тур, у азон айтсин, унинг овози сеникидан кучли», дедилар.

Мен Билол билан туриб, унга айтиб бериб турдим, у азон айтди. Буни уйида туриб эшитган Умар ибн Хаттоб ридосини судраб югуриб чиқди ва:

«Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, мен ҳам шунга ўхшаш туш кўрдим», деди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!» дедилар».

Имом Баззор қилган ривоятда азон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Исро кечасида кўрсатилгани ва уни етти осмоннинг устидан эшитганлари ҳақида сўз кетади.

Бу ривоятлардаги ҳодисалардан минг тўрт юз йил ўтиб, ойга қадам босган америкалик фазогир ҳам ойда туриб азонни эшитди. Бу овозни овоз ёзиш асбоблари ёзиб олди. Йиллар ўтиб, фазогир Мисрга келиб, азонни эшитганида, кўпчилик иштирок этаётган йиғилишда «Бу овозни ойда эшитган эдим», деб тан олди.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Биринчи бор қанча ўқигани ҳақида шакка тушган одам намозни янгитдан ўқийди. Агар шаки кўпайган бўлса, гумонининг ғолиб тарафини олади. Агар ғолиб давоми...

1555 19:00 / 06.07.2023
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

5453 05:00 / 07.03.2017
Қола ҳаддасаноrdquo си бори ҳақиқий илимдир, ва ундан бошқаси шайтон васвасасидирrdquo . Имом Шофеъий . Иснод сўзининг таърифиЛуғавий маноси Сўзни давоми...

3990 05:00 / 18.01.2017
. У Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан, удинни барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Аллоҳ гувоҳликка кифоя қилувчидир. Муҳаммад давоми...

11755 05:00 / 19.01.2017