Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Барийра розияллоҳу анҳонинг қиссалари

17:00 / 21.12.2020 3062 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَتْ عَلَيَّ بَرِيرَةُ فَقَالَتْ: إِنَّ أَهْلِي كَاتَبُونِي عَلَى تِسْعِ أَوَاقٍ فِي تِسْعِ سِنِينَ فِي كُلِّ سَنَةٍ أُوقِيَّةٌ فَأَعِينِينِي، فَقُلْتُ لَهَا: إِنْ شَاءَ أَهْلُكِ أَنْ أَعُدَّهَا لَهُمْ عَدَّةً وَاحِدَةً وَأُعْتِقَكِ وَيَكُونَ الْوَلَاءُ لِي فَعَلْتُ، فَذَكَرَتْ ذَلِكَ لِأَهْلِهَا، فَأَبَوْا إِلَّا أَنْ يَكُونَ الْوَلَاءُ لَهُمْ، فَأَتَتْنِي فَذَكَرَتْ ذَلِكَ فَانْتَهَرْتُهَا، فَقَالَتَ: لَا هَاءَ اللهِ إِذًا، قَالَتْ: فَسَمِعَ رَسُولُ اللهِ r فَسَأَلَنِي فَأَخْبَرْتُهُ، فَقَالَ: اشْتَرِيهَا وَأَعْتِقِيهَا وَاشْتَرِطِي لَهُمُ الْوَلَاءَ، فَإِنَّ الْوَلَاءَ لِمَنْ أَعْتَقَ، فَفَعَلْتُ، ثُمَّ خَطَبَ رَسُولُ اللهِ r عَشِيَّةً فَحَمِدَ اللهَ وَأَثْنَى عَلَيْهِ بِمَا هُوَ أَهْلُهُ، ثُمَّ قَالَ: أَمَّا بَعْدُ، فَمَا بَالُ أَقْوَامٍ يَشْتَرِطُونَ شُرُوطًا لَيْسَتْ فِي كِتَابِ اللهِ! مَا كَانَ مِنْ شَرْطٍ لَيْسَ فِي كِتَابِ اللهِ فَهُوَ بَاطِلٌ وَإِنْ كَانَ مِائَةَ شَرْطٍ، كِتَابُ اللهِ أَحَقُّ وَشَرْطُ اللهِ أَوْثَقُ. وَفِي رِوَايَةٍ: فَعَتَقَتْ وَكَانَ زَوْجُهَا عَبْدًا، فَخَيَّرَهَا رَسُولُ اللهِ r فَاخْتَارَتْ نَفْسَهَا، وَلَوْ كَانَ حُرًّا لَمْ يُخَيِّرْهَا. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Барийра олдимга кириб: 

«Аҳлим мен ила тўққиз йилда тўққиз увқия, ҳар йили бир увқиядан беришга мукотаба қилдилар. Менга ёрдам беринг», деди. Мен унга: 

«Агар аҳлинг хоҳласа, уларга уни бир мартада санаб бериб, сени озод қилсам, вало менга бўлса, (шу ишни) қиламан», дедим. 

Бас, у бориб, аҳлига буни зикр қилган эди, улар вало ўзларидан бошқага бўлишидан бош тортдилар. У олдимга келиб, бўлган нарсани зикр қилди, мен рад қилдим. Шунда у:

«Аллоҳга қасамки, йўқ экан-да?!» деди. 

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитиб, мендан сўрадилар, мен у зотга хабар бердим. У зот:

«Уни сотиб ол! Уни озод қил! Уларга валони шарт қил. Чунки вало озод қилганникидир!» дедилар. 

Бас, шундай қилдим. Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечки пайт хутба қилдилар. Аллоҳга, У Зотга муносиб ҳамду сано айтдилар. Сўнгра: 

«Аммо баъд: Одамларга нима бўлдики, Аллоҳнинг Китобида йўқ шартларни қўядилар. Аллоҳнинг Китобида йўқ ҳар бир шарт, агар у юзта шарт бўлса ҳам, ботилдир. Аллоҳнинг Китоби ҳақлидир! Аллоҳнинг шарти ишончлидир!» дедилар».

Бошқа бир ривоятда: 

«Бас, у озод қилинди. Унинг эри қул эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ихтиёрни унинг ўзига бердилар. У ўзини танлади (эридан ажраган ҳисоблади)Агар у (эр) ҳур бўлганида, унга (Барийрага) ихтиёрни бермас эдилар», дейилган. 

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Барийра розияллоҳу анҳонинг ушбу қиссалари жуда ҳам машҳур бўлиб, у ҳадис илмининг кўпгина бобларида қайта-қайта зикр қилинади. 

Барийра розияллоҳу анҳо ўз хожалари билан тўққиз увқия тиллани ҳар йили бир увқиядан бериб, тўққиз йилда адо этиб, озод бўлишга мукотаба қилдилар. Тасаввур қилиш учун бир увқия тилла 36,44 грамм эканлигини ҳам билиб қўйсак, яхши бўлади.

Барийра розияллоҳу анҳонинг Оиша онамиз билан танишликлари бор эди. Шунинг учун у кишидан бу ишда ёрдам сўрадилар. 

Оиша онамиз Барийра розияллоҳу анҳо сўраган ёрдамдан кўра бир неча марта яхши таклифни қилдилар. Ишни тўққиз йилга чўзиб юрмасдан, бир йўла тўққиз увқия тиллани санаб бериб, Барийрани тезроқ озод қиладилар. Аммо бир шарт қўйдилар. Барийра розияллоҳу анҳонинг валоси – мероси Оиша онамизга бўлади.

Албатта, Барийра розияллоҳу анҳо бу таклифдан хурсанд бўлдилар ва хожаларига, ўзларининг таъбирлари билан айтганда «аҳлларига» бориб, бор гапни айтдилар. Улар эса «Вало бизга бўлмаса, бу таклифни ҳам, бошқа таклифни ҳам қабул қилмаймиз», дейишди. 

Уларнинг бу гаплари Оиша онамизга ёқмади. 

Шунда Барийра розияллоҳу анҳо «Ундай бўлса, бу иш бўлмас экан-да», деб, ноумид бўлиб, қайтиб кетдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлиб ўтган ишнинг хабарини эшитдилар ва Оиша онамиздан нима гап бўлиб ўтганлиги ҳақида сўрадилар. Хабарни эшитиб, аччиқлари чиқди. У кишига бу хайрли ишни тезроқ амалга оширишни топширдилар. Ўзлари эса кечки пайт намоздан кейин хутба қилдилар. Хутбаларида валони деб, нотўғри шарт қўйиб, бир инсоннинг озод бўлишини кечга сураётган кишиларни қаттиқ танқид қилдилар.

Бу ривоятда Оиша онамиз Барийра озод бўлиб, эри қул бўйича қолганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Барийрага эрининг никоҳида қолиш-қолмаслик ихтиёрини берганликлари, Барийра эри билан қолмасликни ихтиёр қилганлиги ҳақида ҳам маълумот бермоқдалар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
иккинчи мақола . , . , .Тоҳавий Жобир ва Абу Саъиддан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. Ичида ўлимтик давоми...

3022 13:05 / 24.09.2020
.Ҳисоб, сўзи луғатда .санаш, маъносини англатади.Уламолар истилоҳида ҳисоб деб мажҳул ададларни чиқаришга олиб борадиган илмга айтилади. Худди шу илм меросда ҳам давоми...

1457 11:02 / 06.04.2020
.Ҳидоя, ҳанафий фиқҳи фуруъидаги машҳур китоб бўлиб, Бурҳонуддин Али ибн Абу Бакр Абдужалол Маржоний розияллоҳу анҳу ҳижрий 511ndash593 йиллар томонидан тасниф давоми...

4481 21:10 / 06.06.2019
.Васий, етим болаларга қараб, уларнинг молмулкларини тасарруф қилиб туриш топширилган кишидир.Васийни отанинг ўзи ўлими олдидан васият йўли билан, давоми...

1359 11:05 / 03.08.2020