1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Меросдаги ҳисоб

11:02 / 06.04.2020 1468 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Ҳисоб» сўзи луғатда «санаш» маъносини англатади.

Уламолар истилоҳида ҳисоб деб мажҳул ададларни чиқаришга олиб борадиган илмга айтилади. Худди шу илм меросда ҳам ишлатилади. Меросдаги ҳисоб – тарикани, яъни вафот этган одам қолдирган мол-мулкни  тақсимлашда ҳисобни ишлатишдир. Бунинг учун ҳар бир масаланинг аслини ва тўғрилашни билиш лозим.

«Масаланинг аслини билиш ва тўғрилаш» деган жумлани математик ифодалар ёрдамида бироз шарҳлашга тўғри келади. Бу ерда масаланинг асли деганда мерос тақсимлашда меросхўрларга тегадиган улушларни тўғри ҳисоблаш учун уларнинг энг кичик умумий махражи назарда тутилади. Масалани тўғрилаш эса топилган энг кичик умумий махраж ёрдамида улушларни қолдиқсиз тақсимлаш, демакдир.

Мерос илми уламолари мерос тақсимотида улушларни аниқлаш учун асл, яъни умумий махраж сифатида фарз соҳибларига ажратилган улушлар сонини олганлар.

Масалан, бир кишига мероснинг ярми, бир кишига учдан бири, яна бир кишига олтидан бири берилиши керак бўлсин. Бу каср сонларнинг махражлари 2, 3 ва 6 экан. 2 га ҳам, 3 га ҳам, 6 га ҳам бўлинадиган энг кичик сон (энг кичик умумий махраж) 12 бўлади. Энди мерос улушларини 12 сони орқали ифодаласак, биринчи кишига 12 нинг ярми (6), иккинчи кишига 12 нинг учдан бири (4), учинчи кишига 12 нинг олтидан бири (2) берилади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда фарз соҳибларига белгилаган улушлар ярим, тўртдан бир, саккиздан бир, учдан икки, учдан бир ва олтидан бирлардан иборат. Яримни каср сон шаклида иккидан бир олинган. Ана ўшанда фарзларнинг ўлчови, яъни мерос бериладиган улушларни ифодаловчи каср сонларнинг махражлари  икки, уч, тўрт, олти ва саккиз бўлади. Ушбу беш ададга олтининг икки баробари ўн икки ва унинг икки баробари йигирма тўртлар ҳам қўшилиб, махражлар жами еттита бўлади.

Мерос бўлишда, улушларни аниқлашда мана шу сонлар ишлатилади.

Мисол учун, маййитнинг ортидан онаси, хотини ва она бир биродарлари қолди. Бунда:

Онасига олтидан бир;

Хотинига тўртдан бир;

Она бир биродарларига учдан бири тегади.

Тўртдан бирнинг махражи тўрт, учдан бирнинг махражи уч. Энг кичик умумий махражни топиш учун иккисини кўпайтирсак, ўн икки бўлади. Ўн икки сони олтидан бирнинг махражи – олтига ҳам умумий махраж бўла олади. Демак, бу масаланинг аслини, яъни энг кичик умумий махражини ўн икки улуш қилиб оламиз. Энди меросхўрларга тегадиган улушлар қолдиқсиз тақсимланади.

Яна бир мисол. Маййитнинг ортидан хотини, онаси ва боласи қолди. Бунда:

Хотинига саккиздан бир;

Онасига олтидан бир;

Боласига қолгани тегади.

Олти билан саккиздан бирининг ярмини иккинчисининг ҳаммасига кўпайтирсак, йигирма тўрт бўлади. Бу ҳолатда қолган мерос йигирма тўрт улушга тақсимланади. Шунда хотинга уч улуш, онага тўрт улуш ва болага ўн етти улуш тегади.

Бироқ, энг кичик умумий махраж топишда улушлар ҳар доим ҳам тенг тақсимланавермайди. Баъзи ҳолатларда фарз эгаларининг улушлари йиғиндиси уларга ажратилган насибадан камроқ бўлиб қолади, яъни энг кичик умумий махраж касрнинг суратидан кичик бўлиб қолади. Шунда улуш тарқатишда ҳеч бир ҳаққ эгасини насибасиз қолдирмаслик учун умумий махраж оширилади. Бу ҳолат авл деб аталади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
7. Ота бир опасингил.Ота бир опасингиллар мерос илми истилоҳида .авлодул аллот, деб ҳам аталади.Ота бир опасингилларнинг мероси олти хил бўладиБиринчисиМаййитнинг давоми...

1310 10:36 / 09.03.2020
. Абу Яъло .Муснад,ида Амрадан ривоят қилади .Оишанинг .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зуҳо намозини орасини салом билан бўлмасдан, тўрт давоми...

2020 19:00 / 09.03.2023
Имом Шофеъий Муҳаммад ибн Идрис ҳижрий 150 санада, имом Абу Ҳанифа вафот этган кунлари дунёга келдилар. У киши арабларнинг машҳур Қурайш қабиласига мансубдирлар. давоми...

6139 10:06 / 22.10.2018
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Унга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирида ўзлари эшитмаган бир ҳадис борлиги давоми...

3055 05:00 / 17.02.2017