Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (158-Дарс) Амаллар ниятларга боғлиқдир

17:30 / 28.10.2021 2527 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу дарсда ҳамма билиши лозим бўлган ниятга боғлиқ аҳкомлар зикр қилинади. Келинг, уларнинг шарҳини ўрганиб чиқамиз.

Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган бўлса, унинг (ўша вақтнинг) намозини ва унга (имомга) иқтидо қилишни қасд қилади.

Намозхон такбири таҳримани айтишдан олдин бевосита ният қилиши керак. Агар ёлғиз ўзи ўқиётган бўлса, қайси намозни ўқиётганини қасд қилиб туриб, такбири таҳримани айтиши лозим. Агар имомга иқтидо қилаётган бўлса, ўша намозга қўшиб иқтидосини ҳам ният қилиши керак. Имом эса ниятида ўқиётган намозини тайин қилади. 

عَنْ عُمَرَبْنِ الْخَطَّابِ رَبِيعَةَرَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَسَمِعْتُرَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «إِنَّمَاالْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ...». رَوَاهُ الشَّيْخَانِ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир...» деганларини эшитдим».

Икки шайх ривоят қилишган.

Ибодатлар одатлардан ният билан фарқланади. 

Қасдини талаффуз қилса афзал бўлади.

Яъни ниятини тили билан айтса яхши бўлади. Айтмаса, ўзининг иши. 

Фарз ва вожибдан бошқага мутлақ намозни ният қилса, кифоя қилади.

Чунки нафл ва суннат намозларни тайин қилишга ҳожат йўқ.

Фарз ва вожибни тайин қилиш вожибдир. Ададини эмас.

Бомдод, пешин каби фарз намозлар, витр, ийд, назр каби вожиб намозлар борлиги учун уларнинг қай бирини ўқиётганини тайин қилиш лозим бўлади. Лекин ўқилаётган намознинг ракъатлари ададини айтиш шарт эмас, чунки фарз ва вожиб намозларнинг қайсиниси неча ракъатлиги маълум ва машҳур. 

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Араб тилида .фатво, сўзи .қийин саволга жавоб бериш, маъносини англатади.Шаръий истилоҳда эса сўраган кишига далил асосида шаръий ҳукмни баён қилиб беришга .фатво, давоми...

5758 13:15 / 23.01.2019
Мусулмон халқларнинг доимий равишда фатвога эҳтиёжлари тушиб туради. Халқ оммасини уламолар билан боғлаб турадиган кучли омиллардан бири ҳам фатводир. давоми...

4614 17:00 / 14.07.2019
Фиқҳ китоблари ёзилиш шаклига кўра ҳам бир неча турга тақсимланади. Баъзиларида алоҳида бир мазҳабнинг, тўғрироғи, муаллифнинг ўзи мансуб бўлган фиқҳий давоми...

4259 13:30 / 03.04.2019
Ушбу дарсда ҳамма билиши лозим бўлган ниятга боғлиқ аҳкомлар зикр қилинади. Келинг, уларнинг шарҳини ўрганиб чиқамиз. Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган давоми...

2527 17:30 / 28.10.2021