Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (56-дарс). Европа саҳнасидаги уламолар орасини яқинлаштириш

15:05 / 24.10.2019 3227 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси мустақил ихтисослашган исломий ҳайъат бўлиб, уламолар гуруҳи томонидан ташкил этилган. Унинг қароргоҳи Ирландия жумҳуриятида жойлашган.

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлисининг таъсис учрашуви Британиянинг пойтахти Лондон шаҳрида ҳижрий 1417 йили 21–22 зулқаъда – милодий 1997 йили 29–30 мартда бўлиб ўтган. Мазкур учрашув Европадаги исломий ташкилотлар бирдамлигида бўлиб ўтди ва унда мажлиснинг асосий низоми лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси қуйидаги ишларни амалга оширишни ўз олдига мақсад қилиб олган:

1. Европа саҳнасидаги уламолар орасини яқинлаштириш, ораларидаги фиқҳий масалалар ҳамда муҳим фиқҳий муаммолар атрофида бирлашиб, уларни ҳамжиҳатликда амалга ошириш.

2. Европадаги мусулмонлар ҳожатини қондирадиган, уларнинг муаммоларини ечиб берадиган шариат ҳукмлари ва мақсадлари ёғдусида Европа жамияти билан бир ёқадан бош чиқариб яшашни тартибга солиш.

3. Шариат мақсадлари, халқ манфаатларини амалга оширувчи ҳамда Европа саҳнасида янги пайдо бўлган ишларни муолажа қилувчи шаръий тадқиқот ва фатволар чиқариш.

4. Умуман, Европадаги мусулмонларни, хусусан, униб-ўсаётган ёш авлодни тўғри йўлга солиш. Тўғри йўлга солишдаги асосий восита аслий бўлган исломий тушунчалар ва кучли шаръий фатволар бўлиши.

Мақсадни рўёбга чиқаришдаги воситалар

Мажлис мақсадларини рўёбга чиқаришда қуйидаги воситаларга суянади:

– Мажлис аъзолари орасидаги вақтинча ёки доимий аъзолардан мутахассис ҳайъатлар ташкил қилиш ҳамда уларга мажлис мақсадларини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган ишларни топшириш.

– Фиқҳий мустаҳкам манбаларга, хусусан, саҳиҳ далилларга суяниш.

– Бошқа илмий муассаса ва фиқҳий академиялар чиқарган фатволар ҳамда тадқиқотлардан фойдаланиш.

– Европанинг расмий доираларида ушбу мажлиснинг расман тан олиниши ҳамда Ислом шариати аҳкомларини танитиш йўлида бор кучини сарфлаш.

– Уламо ва даъватчиларни тайёрлаш учун шаръий курсларни очиш.

– Баъзи фиқҳий мавзуларни ўрганиш мақсадида анжуманлар ўтказиш.

– Даврий ва даврий бўлмаган нашр ишлари ва фатво рисолачаларини тайёрлаш. Айни чоғда ўша фатво, тадқиқот ва ўрганилган нарсаларни Европа тилларига таржима қилиш.

– Мажлис номидан журнал ташкил қилиш. Ва у журналда мажлис муноқаша этган фатво, баҳс ҳамда тадқиқотларни эълон қилиб бориш.

Фатво манбалари ва нормаси

Фатво ва илмий баҳслар бўйича Европа мажлиси фатво чиқаришда қуйидаги манбаларга суянади:

1. Уммат жумҳури орасида иттифоқ қилинган исломий шариат манбаи бўлмиш Қуръон, суннат, ижмоъ ва қиёс.

2. Ихтилоф қилинган шариат манбалари бўлмиш истеҳсон, маслаҳатул мурсала, саддуз-зароиъ, истисҳоб, урф, саҳобалар мазҳаби, биздан олдингилар шариати кабилар. Албатта, буларнинг илм аҳли орасида таниш бўлган шартлари ва нормалари бўлиб, хусусан, уни олишда умматга манфаат бўлсагина, фатво чиқарилади.

Шунингдек, у қуйидаги режага суянади:

– Улкан фиқҳ бойлиги бўлган тўрт мазҳаб ва улардан бошқа илм аҳли мазҳабини эътиборга олиш ва далили саҳиҳ бўлгани ҳамда манфаати кўринганини ихтиёр қилиш.

– Фатвода саҳиҳ далилларни риоя қилиб, эътимодли манбаларга бориб тақалиш, воқеликни билиш ва енгилини эътиборга олиш.

– Шариат мақсадининг риояси ва мақсадни рўёбга чиқаришда ман этилган ҳийлалардан четланиш.

«Фиқҳий йўналишлар ва китоблар» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эркак кишининг аврати киндиги остидан то икки тиззасининг остигачадир. Бу ҳукмнинг далили қуйидагилар . ,. Имом Дора Қутний Абу Айюб розияллоҳу давоми...

3176 19:23 / 14.10.2021
Имомликка ҳақлироғи суннатни билувчироғидир. Сўнгра қорироғи, кейин парҳезкорроғи, сўнг ёши каттароғи. Агар қул, аъробий, фосиқ, аъмо, бидъатчи ёки валади зино давоми...

2631 19:00 / 21.07.2022
Уламолар ижмоъни ижмоъ билан, Қуръон ва суннатни қиёс билан насх қилиб бўлмайди, деганлар. Бу борада ихтилоф йўқдир. Насх бир қанча турларга бўлинадиndash Насх бир давоми...

3452 18:07 / 28.12.2017
Бу тоифадаги китобларда давлат сиёсатини қандай юритиш ҳақида сўз юритилади.1. .Алаҳкомуссултонийя вал вилоятуддинийя,.Сиёсатушшаръийя китоблари ичида энг давоми...

4621 13:40 / 06.03.2019