Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 4 зулқаъда | 2024 йил 12 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (210-дарс) Намозда макруҳ нарсалар (биринчи мақола)

19:00 / 22.12.2022 1615 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَكُرِهَ كُلُّ هَيْئَةٍ يَكُونُ فِيهَا تَرْكُ خُشُوعٍ، وَالتَّخَصُّرُ، وَقَلْبُ الْحَصَى لِيَسْجُدَ، إِلَّا مَرَّةً. وَمَسْحُ جَبْهَتِهِ مِنَ التُّرَابِ فِيهَا، وَالسُجُودُ عَلَى كُوْرِ عَمَامَتِهِ، وَافْتِرَاشُ ذِرَاعَيْهِ، وَعَقْصُ شَعْرِهِ، وَسَدْلُ الثَّوْبِ، وَكَفُّهُ، وَتَخْصِيصُ الْإِمَامِ بِمَكَانٍ، لَا إِنْ قَامَ فِي الْمَسْجِدِ وَسَجَدَ فِي الطَّاقِ.
وَالْقِيَامُ خَلْفَ صَفٍّ وُجِدَ فِيهِ فُرْجَةٌ، وَصُورَةُ حَيْوَانٍ فِي ثَوْبِهِ وَمَسْجَدِهِ وَجِهَتِهِ، غَيْرَ خَلْفُ وَتَحْتُ، لَا إِنْ صَغُرَتْ جِدًّا، أَوْ مُحِيَ رَأْسُهَا.
وَفِي ثِيَابِ الْبِذْلَةِ، وَحَسْرُ رَأْسِهِ إِلَّا تَذَلُّلًا، وَعَدُّ مَا يَقْرَأُ، وَغَلْقُ بَابِ الْمَسْجِدِ، وَالْوَطْئُ وَالْحَدَثُ فَوْقَهُ، لَا فَوْقَ بَيْتٍ فِيهِ مَسْجِدٌ، وَلَا تَزْيِينُهُ، وَلَا صَلَاتُهُ إِلَى ظَهْرِ مَنْ لَا يُصَلِّي. 
وَقَتْلُ الْحَيَّةِ وَالْعَقْرَبِ فِيهَا. وَيَأْثَمُ بِالْمُرُورِ أَمَامَ الْمُصَلِّي فِي مَسْجِدٍ صَغِيرٍ، وَأَمَّا فِي غَيْرِهِ، فَفِيمَا يَنْتَهِي إِلَيْهِ بَصَرُهُ، نَاظِرًا فِي مَسْجِدِهِ، وَحَاذَى الْأَعْضَاءُ الْأَعْضَاءَ، إِنْ صَلَّى عَلَى دُكَّانٍ، إِنْ لَمْ يَكُنْ لِلْمُصَلِّي سُتْرَةٌ بِمِقْدَارِ ذِرَاعٍ وَغِلَظِ إِصْبَعٍ، تُغْرَزُ حِذَاءَ أَحَدِ حَاجِبَيْهِ بِقُرْبِهِ.
وَيَكْفِي سُتْرَةُ الْإِمَامِ، وَجَازَ تَرْكُهَا عِنْدَ عَدَمِ الْمُرُورِ وَعَدَمِ الطَّرِيقِ. وَيَدْرَأُ بِالتَسْبِيحِ أَوْ الْإِشَارَةِ إِنْ عَدِمَ سُتْرَةً، أَوْ مَرَّ بَيْنَهُ وَبَيْنَهَا.

Намозда қуйидагилар макруҳдир:

Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат, қўлни белга қўйиш, сажда қилиш учун тошларни бир мартадан ортиқ текислаш, пешонасига теккан тупроқни артиш, салласининг пешига сажда қилиш, билакларни ерга тираш, сочни турмаклаш, кийимни осилтириш ва шимариш, имомга хос макон қилиш, масжидда туриб, меҳробга сажда қилиш бундан мустасно, олдиндаги сафда жой бўлатуриб, кейингисига туриш.

Намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа ҳамда остидан бошқа тарафларида ҳайвон сурати бўлиши макруҳдир. Сурат жуда кичик бўлса ёки боши ўчирилган бўлса, майли. 

Жанда кийимда ва хорликни изҳор қилишдан бошқа ҳолларда бошяланг намоз ўқиш ёки ўқиладиган нарсани санаш ҳам макруҳдир.

Масжиднинг эшигини қулфлаш, унинг томида жинсий яқинлик ва қазои ҳожат қилиш макруҳдир. Ичида намозхонаси бор уйнинг тепасида бу нарсалар макруҳ эмас. Шунингдек, масжидни зийнатлаш, намоз ўқимаётган одамнинг орқасида намоз ўқиш, ундаги илон ва чаённи ўлдириш ҳам макруҳ эмас.

Кичик масжидда намозхоннинг олдидан ўтиш ила гуноҳкор бўлинади. Аммо ундан бошқа жойда саждагоҳига назар солиб ўқиётган намозхоннинг кўзи етадиган жойдан ўтган гуноҳкор бўлади.

Агар намозхон дўкон устида ўқиётган бўлса ва олдидан ўтаётган одамнинг аъзоси аъзоларига тенглашса, ўтувчи гуноҳкор бўлади.

Буларнинг ҳаммаси намозхоннинг икки қошидан бирининг тўғрисига санчиб қўйилган бир аршин узунлигидаги ва бармоқ йўғонлигидаги сутраси бўлмаган ҳолатдадир.

Имомнинг сутраси кифоя қилади. Ўтиш эҳтимоли ва йўл бўлмаганда уни тарк этиш жоиздир. Агар сутра бўлмаса ёки ўтувчи намозхон билан сутрасининг орасидан ўтса, (намозхон уни) тасбеҳ ёки ишора билан қайтаради.

Намозда қуйидагилар макруҳдир:

Ҳанафий уламолар барча далилларни чуқур ўрганиб чиқиб, намозда макруҳ ҳисобланадиган нарсаларни айтиб ўтганлар. Улардан баъзиларини эслаб ўтамиз.
1. Хушуънинг таркига сабаб бўладиган ҳар бир ҳайъат.
«Хушуъ» аъзоларнинг сокин ва қалбнинг Аллоҳ билан бўлишидир.
«Хушуъ» қўрқув билан сокинликнинг бирга қўшилганидир. Мўминлар намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир.

Аллоҳ таоло Муъминун сурасида:

ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ

 

«Улар намозларида хушуъ қилувчилардир», деган (2-оят).

عَنِ الْفَضْلِ بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الصَّلَاةُ مَثْنَى مَثْنَى، تَشَهَّدُ فِي كُلِّ رَكْعَتَيْنِ وَتَخَشَّعُ وَتَضَرَّعُ وَتَمَسْكَنُ وَتُقْنِعُ يَدَيْكَ - يَقُولُ تَرْفَعُهُمَا - إِلَى رَبِّكَ مُسْتَقْبِلًا بِبُطُونِهِمَا وَجْهَكَ وَتَقُولُ: يَا رَبِّ، يَا رَبِّ، وَمَنْ لَمْ يَفْعَلْ فَهِيَ خِدَاجٌ». رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ. 

Фазл ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 
«Намоз икки ракъат-икки ракъатдир. Ҳар икки ракъатда ташаҳҳуд ўқийсан, хушуъ қиласан, тазарруъ қиласан, мискинликни изҳор қиласан, икки қўлингнинг кафтларини юзингга қилиб кўтариб, Роббингга: «Ё Рабб! Ё Рабб!» дейсан. Ким шундай қилмаса, намози чаладир», дедилар»

«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.


2. Қўлни белга қўйиш. 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозда қўлни

белга қўйишни наҳйи қилганлари айтилган.
(Давоми бор)

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади.Расулуллоҳ давоми...

2647 19:00 / 20.05.2022
Албатта, .фақиҳ, номини олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва уларнинг даражалари ўша табақаларда билинади. Шунинг давоми...

2884 15:30 / 23.04.2020
Аслида Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мумкин бўлган ҳар қандай ибодатни ҳам назр қилиш мумкин, бироқ бу ерда фақат жонлиқ сўйишни назр қилиш ҳақидаги ҳукмларни баён давоми...

8987 05:00 / 19.01.2017
1. Зоҳирурривоя.Имом Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммаднинг кучли қавллари.2. Имом.Имом Абу Ҳанифа.3. Шайхони ndash Икки шайх.Имом Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳматуллоҳи давоми...

3872 19:30 / 19.12.2019