Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (116-дарс). Махси ва тахтакачга масҳ тортиш ва синдирувчилари (биринчи мақола)

13:00 / 24.12.2020 3756 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

الْمَسْحُ عَلَى الْخُفَّيْنِ جَائِزٌ لِلْمُحْدِثِ دُونَ مَنْ عَلَيْهِ الْغُسْلُوَفَرْضُهُ - وَهُوَ خُطُوطٌ - مِقْدَارُ ثَلَاثَةِ أَصَابِعِ الْيَدِ فِي أَسْفَلِ السَّاقِ.

وَيَجُوزُ عَلَى الْجُرْمُوقَيْنِ وَكُلِّ مَا يَسْتُرُ الْكَعْبَ وَيُمْكِنُ بِهِ السَّفَرُ.

وَشُرِطَ كَوْنُهُمَا مَلْبُوسَيْنِ عَلَى طُهْرٍ تَامٍّ وَقْتَ الْحَدَثِ، لَا فِي الْجَبِيرَةِ، وَلَا بَأْسَ بِسُقُوطِهَا إِلَّا عَنْ بَرْءٍ.

وَلَا يُمْسَحُ سَاتِرُ غَيْرِ الرِّجْلِ إِلَّا هِيَوَمُدَّتُهُ لِلْمُقِيمِ يَوْمٌ وَلَيْلَةٌ، وَلِلْمُسَافِرِ ثَلَاثَةٌ مِنْ وَقْتِ الْحَدَثِ.

 

Махсига масҳ тортиш кичик бетаҳорат кишига жоиздир. Fусл вожиб бўлган одамга эмас. Унинг фарзи болдирдан пастга қўлнинг уч бармоғи миқдорида чизиқ тортишдир. Уни икки чориққа ва тўпиқни тўсувчи ҳамда сафар қилишга ярайдиган нарсага тортиш жоиздир. Бунда бетаҳоратлик етишидан аввал иккиси тўлиқ таҳорат ила кийилган бўлиши шарт. 

Бу шарт тахтакачга қўйилмайди. Тахтакач тушиб кетса, ҳечқиси йўқ. Аммо тузалиб тушса, бундан мустасно. Оёқни тўсиб турувчи нарсадан бошқа фақат тахтакачгагина масҳ тортилади. Масҳнинг муддати бетаҳоратлик етганидан бошлаб муқимга бир кечаю бир кундуз. Мусофирга уч кечаю уч кундуз.

Махсига тортилган масҳнинг синдирувчилари

وَنَاقِضُهُ نَاقِضُ الْوُضُوءِ، وَمُضِيُّ الْمُدَّةِ، وَخُرُوجُ أَكْثَرِ الْعَقِبِ إِلَى السَّاقِ.وَبَعْدَ أَحَدِ هَذَيْنِ الْأَمْرَينِ يَجِبُ غَسْلُ رِجْلَيْهِ فَقَطْوَيَمْنَعُهُ خَرْقٌ يَبْدُو مِنْهُ قَدْرُ ثَلَاثِ أَصَابِعِ الرِّجْلِ أَصْغَرِهَاوَيُجْمَعُ خُرُوقُ خُفٍّ لَا خُفَّيْنِ

وَفِي سَفَرِ الْمُقِيمِ وَعَكْسِهِ قَبْلَ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ يُعْتَبَرُ الْأَخِيرُوَبَعْدَهُمَا يَنْزِعُ.

 

Унинг синдирувчиси:

1. Таҳоратни синдирувчи нарсалар;

2. Муддатнинг чиқиши;

3. Товоннинг кўпи қўнжига чиқишидир. Икки(иккинчи ва учинчи) нарсадан кейин фақат икки оёқни ювиш вожиб бўлади. 

Масҳни пойабзалдан оёқнинг кичкина бармоқларидан учтаси кўринадиган миқдордаги йиртиқ ман қилади. Бир пой махсидаги йиртиқлар жамланади, икки пойиники эмас.

Бир кеча-кундуздан аввал муқим сафар қилганда ёки аксинча (мусофир муқим) бўлганда, охиргиси эътиборга олинади. Бу икки ҳолатдан кейин ечилади.

Махси – маълум ва машҳур оёқ кийими. У оёқни тўпиғидан юқорисигача яхшилаб беркитиб туради. Совуқдан ва турли нопокликлардан сақлайди. «Махси» деб номланмаса ҳам, унинг мазкур сифатларига эга бўлган оёқ кийимлари махси ҳукмида бўлади. 

Ҳар таҳоратда бу оёқ кийимни ечиб, оёқни ювиш машаққат туғдиргани учун, тўлиқ таҳорат билан кийилган махси унинг ичидаги оёқни пок сақлашини эътиборга олиб, шариатимизда махсига масҳ тортишга рухсат берилган. 

Лекин баъзи кишилар бу рухсатни тўғри тушунмаганлар. Улар: «Бир вақтлар махсига масҳ тортиш бўлган, аммо Моида сурасидаги таҳорат ҳақидаги оят тушиб, «оёқларингизни тўпиқлари ила ювинглар», деган буйруқ келганидан кейин махсига масҳ тортиш ботил бўлган», дейишади. 

Бу нотўғри гап. Ҳамма асл ҳадис китобларида ривоят қилинган машҳур ҳадисда келишича:

عَنْ الْأَعْمَشِ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنْ هَمَّامٍ قَالَبَالَ جَرِيرٌ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ، فَقِيلَتَفْعَلُ هَذَا؟ فَقَالَنَعَمْ، رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ r بَالَ ثُمَّ تَوَضَّأَ وَمَسَحَ عَلَى خُفَّيْهِ، قَالَ الْأَعْمَشُقَالَ إِبْرَاهِيمُكَانَ يُعْجِبُهُمْ هَذَا الْحَدِيثُ، لِأَنَّ إِسْلَامَ جَرِيرٍ كَانَ بَعْدَ نُزُولِ الْمَائِدَةِرَوَاهُ الْأَئِمَّةُ السِّتَّةُ.

Аъмашдан, у Иброҳимдан, у Ҳаммамдан ривоят қилинади:

«Жарир бавл қилди. Кейин таҳорат олиб, махсиларига масҳ тортди. Шунда у кишига: 

«Сен шу ишни қиласанми?» дейилди. 

«Ҳа! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бавл қилганларини, кейин таҳорат олиб, махсиларига масҳ тортганларини кўрганман», деди». 

Иброҳим: 

«Бу ҳадис уларга жуда ёқар эди, чунки Жарир Моида сураси нозил бўлганидан кейин мусулмон бўлган эди», деди». 

Олти Имом ривоят қилишган.

Демак, Моида сурасидаги оят суннат билан собит бўлган махсига масҳ тортишни бекор қилган, деган гап мардуддир.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари махсига масҳ тортганлар ва бошқаларга масҳ тортишга кўрсатма ҳам берганлар. Саҳобаларнинг кўпчилиги бу ишни қилганлар.

Аммо махсига масҳ тортиш ҳақидаги мазкур нотўғри фикр кўпчиликни адаштиргани ҳамда у тез-тез қайтадан пайдо бўлиб тургани учун, ҳадис ва фиқҳ китобларида бу масала алоҳида бобда, айри эҳтимом билан баён қилинадиган бўлиб қолган.

Махсига масҳ тортишга рухсатдан мурод енгиллик яратишдир. Шу билан бирга, унинг яна сувни тежаш, вақтни тежаш, совуқдан ва нопокликдан сақланиш каби фойдалари ҳам бор.

Масҳ ҳақида келган ривоятлар мутавотир даражасига етай деб қолган. Қирқта ҳадисда масҳ тортиш борлиги айтилган. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳи: «Масҳ ҳақидаги ривоятлар қуёшдан ҳам равшан бўлгани учун мен бу ҳукмни олганман. Ким масҳни жоиз эмас, деса, унинг куфрга кетишидан қўрқаман», деганлар.

(Давоми бор)

 

«Кифоя» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у кишининг отаоналари марвлик давоми...

4413 11:07 / 05.03.2020
. .Оиша розияллоҳу анҳо айтади .Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан жунублик асарини ювиб қўяр эдим. Ул зот кийимларидаги сувнинг давоми...

3894 16:00 / 25.03.2021
Барча халқларда қадимдан ўтган улуғ кишиларни, машҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни эслаш, қадрлаш учун байрам қилиш одат тусига кирган. Ана шу давоми...

5467 05:00 / 04.03.2017
.Ҳисоб, сўзи луғатда .санаш, маъносини англатади.Уламолар истилоҳида ҳисоб деб мажҳул ададларни чиқаришга олиб борадиган илмга айтилади. Худди шу илм меросда ҳам давоми...

1478 11:02 / 06.04.2020