Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Маййитнинг ҳақлари | Фиқҳ дарслари (265-дарс)

19:00 / 18 январь 1145 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маййитнинг ўз яқинлари, қариндошлари ва ёру биродарларида тўртта ҳаққи бордир:

1. Ювиш.

2. Кафанлаш.

3. Жаноза намози ўқиш.

4. Жанозасини кўтариб бориб, дафн қилиш.

Бу ҳақларнинг барчаси фарзи кифоядир.

Маййитни ювиш фарзи кифоядир. Ўлим аён бўлганидан кейин уни ювишни тезлатиш суннатдир.

Маййит ювмасдан кўмилган бўлса, чиқариб олиб, ювилади. Албатта, янги кўмилган вақтида.

Маййит танасининг кўп қисми ҳозир бўлса, ювиб, жаноза ўқилади, бўлмаса, йўқ.

Маййитни ювгани сув топилмаса ёки узрли сабабга кўра ювишнинг иложи бўлмаса, таяммум қилдирилади.

Баъзи ҳолларда вазиятга қараб, ният қилиб устидан сув қуйилса ҳам бўлади.

Эркакни эркак, аёлни аёл ювади. Бир мусулмонни ювиш учун кофир эркак ва бегона муслима ҳозир бўлса, эркак ювади.

Ҳанафийлар: «Ўлган аёл кишини эри ювса ёки ушласа бўлмайди, чунки уларнинг орасидаги никоҳ кесилган бўлади», дейишади. Кучли қавлга қараганда, аёл эрининг ўлигига назар солса бўлар экан. Лекин эр ўлган аёлининг фақат юзига назар солиши мумкин, чунки назар солиш ушлаш ва ювишдан кўра енгилроқдир.

Эркак кишини ювишга ҳақлиларнинг тартиби қуйидагича: отаси, бобоси, ўғли, ўғлининг ўғли, ака-укаси, ака-укасининг ўғли, амакиси ва амакисининг ўғли. Маййитни диний ҳукмларни яхши биладиганлар ювишлари афзал кўрилади.

Аёл кишини ювишга ҳақлилар ўзига маҳрамлик алоқаси бор аёллардир. Улар маййитга нисбатан агар бирлари эркак деб тасаввур қилинса, ораларида никоҳ ҳаром бўлишига тўғри келадиган аёллардир.

Агар эркак киши аёлларнинг ичида, аёл киши эркакларнинг ичида ўлиб қолса, агар маҳрами бўлмаса, номаҳрам бўлса ҳам, таяммум қилдиради.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, .фақиҳ, номини олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва уларнинг даражалари ўша табақаларда билинади. Шунинг давоми...

2860 15:30 / 23.04.2020
. , .,. . . Дора Қутний Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида бир киши масжидга давоми...

3207 17:30 / 01.07.2021
Муаммога кириш Бугунги кунда исломий муҳит яхшиланиб, одамларнинг ўз динини билишга, диний манбалардан хабардор бўлишга қизиқишлари ортиб бораяпти. Одамлар давоми...

3223 05:00 / 19.01.2017
Муҳтарам доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий ҳазратларининг қаламига мансуб ушбу .Мазҳабсизлик ndash Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, давоми...

5458 05:00 / 07.03.2017