Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Саждаи саҳвга сабаб бўладиган нарсалар | Фиқҳ дарслари (238-дарс)

19:00 / 13.07.2023 1925 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир нарсани қасддан ёки унутиб тарк қилса, ёки эсидан чиқиб бирор нарсани зиёда қилса, ёхуд унутиб, бир нарсанинг жойини ўзгартирса, саждаи саҳв қилади. Булар эса қуйидаги ҳолатларда бўлади:

1. Қасддан қилинган хатода уч нарсада саҳв саждаси қилади: биринчи қаъдани тарк қилганда, биринчи ракъат саждасидан бирортасини намознинг охирига қолдирганда ва қасддан, тафаккур қилиб туриб, бир рукн миқдорича вақтни ўтказиб юборганда.

2. Намознинг вожибларидан бирини унутиб тарк қилганда, олдин ёки кейин қилиб қўйганда ва зиёда ёки нуқсон қилиб қўйганда, саҳв саждаси қилади. У ўн бир жойда вожибдир.

Биринчиси: фарзнинг биринчи икки ракъатида Фотиҳани ёки унинг кўп қисмини қироат қилмаслик.

Иккинчиси: фарзнинг биринчи икки ракъатида Фотиҳадан сўнг сура ўқишни ёхуд уч қисқа ёки бир узун оят ўқишни тарк қилиш.

Учинчиси: жаҳрий ёки сиррий қироат қилиш қоидасига хилоф қилиш: пешин ва аср намозларида намоз дуруст бўладиган миқдор, яъни узун бир оят, қисқа уч оятни овоз чиқариб, бошқа намозларда овоз чиқармай қироат қилиш. Албатта, бу имом учун.

Тўртинчиси: уч ёки тўрт ракъатли намозда биринчи қаъдани қилмаслик.

Бешинчиси: охирги қаъдада ташаҳҳудни тарк қилиш.

Олтинчиси: бир ракъатда такрорланадиган амалда тартибга риоя қилмаслик. Бунда саждани бир марта қилиб, иккинчисини унутиш ҳақида сўз кетмоқда. Ўшани намоз охирида қилиб, кейин саҳв саждаси қилинади.

Еттинчиси: рукуъ ва саждадаги вожиб хотиржамликни унутиб тарк қилиш. Баъзи уламолар наздида.

Саккизинчиси: фарзда қироат жойини ўзгартириш – зам сурани олдин, Фотиҳани кейин ўқиш. Тўрт ракъатли намознинг охирги икки ракъатида ёки иккинчи ва учинчисида Фотиҳадан бошқа сура ўқиш.

Тўққизинчиси: витрнинг қунут дуосини тарк қилиш. Ким дуои қунутни ўқимай рукуъга кетган бўлса, саҳв саждаси қилади.

Ўнинчиси: қунутнинг такбирини тарк қилиш.

Ўн биринчиси: икки ийд намозининг барча такбирларини ёки баъзи такбирларини, ёхуд иккинчи ракъат рукуъси такбирини тарк қилган киши саждаи саҳв қилади.

3. Намознинг жинсидан бўлган ва намоздан бўлмаган амални зиёда қилса, саждаи саҳв қилади. Мисол учун, икки марта рукуъ қилса.

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7013-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Фиқҳ, сўзи луғатда дақиқ фаҳмни, яъни бир нарсани нозик жойларигача тушунишни англатади.Шариат истилоҳида эса шаръий далиллардан фаръий ҳукмларни чиқаришга давоми...

1697 19:05 / 26.12.2019
. . .Қусайба ибн Зуъайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир момо отанинг онаси Абу Бакр давоми...

1744 10:30 / 16.12.2019
. . . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким намозни унутса, бас, уни эслаган заҳоти ўқиб олсин. давоми...

1729 19:00 / 01.06.2023
Бир куни Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу минбарда гапириб турганларида ортидан икки қизи, отаонаси ва хотини қолган маййитнинг хотинига меросдан қанча тегиши ҳақида давоми...

1789 12:00 / 18.05.2020