Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фиқҳ дарслари (218-дарс) Суннат намозлари ҳақида

19:00 / 16.02.2023 2252 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَسُنَّ قَبْلَ الْفَجْرِ وَبَعْدَ الظُّهْرِ وَالْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ: رَكْعَتَانِ. وَقَبْلَ الظُّهْرِ وَالْجُمُعَةِ وَبَعْدَهَا أَرْبَعٌ بِتَسْلِيمَةٍ. وَحُبِّبَ الْأَرْبَعُ قَبْلَ الْعَصْرِ، وَحُبِّبَ قَبْلَ الْعِشَاءِ وَبَعْدَهُ. وَكُرِهَ مَزِيدُ النَّفْلِ عَلَى أَرْبَعٍ بِتَسْلِيمَةٍ نَهَارًا، وَعَلَى ثَمَانٍ لَيْلًا. وَالْأَرْبَعُ أَفْضَلُ فِي الْمَلَوَيْنِ. وَلَزِمَ النَّفْلُ بِالشُّرُوعِ، إِلَّا بِظَنِّ أَنَّهُ عَلَيِهِ. وَقُضِيَ رَكْعَتَانِ لَوْ نَقَضَ فِي الشَّفْعِ الْأَوَّلِ أَوْ فِي الثَّانِي.
وَتَرْكُ الْقِرَاءَةِ فِي رَكْعَتَيِ الشَّفْعِ الْأَوَّلِ يُبْطِلُ التَّحْرِيمَةَ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ، وَعِنْدَ مُحَمَّدٍ فِي رَكْعَةٍ، وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ لَا أَصْلًا. بَلْ يُفْسِدُ الْأَدَاءَ. فَيَقْضِي أَرْبَعًا عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ فِيمَا تَرَكَ فِي إِحْدَى الْأَوَّلِ مَعَ كُلِّ الثَّانِي أَوْ بَعْضِهِ. وَعِنْدَ أَبِي يُوسُفَ فِي أَرْبَعِ مَسَائِلَ يُوجَدُ التَّرْكُ فِي شَفْعَيْنِ، وَفِي الْبَاقِي رَكْعَتَيْنِ. وَعِنْدَ مُحَمَّدٍ رَكْعَتَيْنِ فِي الْكُلِّ. وَإِنْ لَمْ يَقْعُدْ فِي الْوَسَطِ، أَوْ نَوَى أَرْبَعًا وَأَتَمَّ اثْنَيْنِ، فَلَا شَيْءَ عَلَيْهِ.
وَيَتَنَفَّلُ رَاكِبًا مُومِيًا خَارِجَ الْمِصْرِ إِلَى غَيْرِ الْقِبْلَةِ، وَقَاعِدًا مَعَ قُدِرَةِ قِيَامِهِ. وَكُرِهَ قَاعِدًا بَقَاءً، وَإِنِ افْتَتَحَ رَاكِبًا وَنَزَلَ بَنَى، وَبِعَكْسِهِ فَسَدَ.

Бомдоддан олдин ва пешин, шом ҳамда хуфтондан кейин икки ракъат, шунингдек, пешиндан олдин ва жумадан олдину кейин бир салом билан тўрт ракъат суннат ўқилади. Асрдан олдин тўрт ракъат, хуфтондан олдин ва кейин тўрт ракъат маҳбубдир.

Бир салом билан кундузи тўрт, кечаси саккиз ракъатдан зиёд нафл макруҳдир. Иккисида ҳам тўрт ракъат афзалдир. 

Нафлни бошлаш ила у лозим бўлиб қолади. Илло, ўзига лозим деган гумон ила бошлаган бўлса, бундан мустасно.

Агар биринчи жуфт ракъатда ёки иккинчи жуфт ракъатда нафлни бузса, икки ракъатни қазо қилади.


Биринчи жуфтнинг иккала ракъатида ҳам қироатни тарк қилиш Абу Ҳанифанинг наздида такбири таҳримани ботил қилади. 


Муҳаммаднинг наздида эса бир ракъатда тарк қилса ҳам, (такбири таҳрима ботил бўлади)

Абу Юсуфнинг наздида қироатни тарк қилиш асло такбири таҳримани бузмайди. Балки адони фосид қилади.

Абу Ҳанифанинг наздида эса биринчи жуфтнинг бир ракъатида қироатни тарк қилиш билан бирга, иккинчи жуфтнинг ҳаммасида ёки баъзисида тарк қилса, тўрт ракъатни қазо қилади. 

Абу Юсуфнинг наздида тўрт масалада икки жуфтликда қироатни тарк қилиш борлиги учун тўрт ракъатни қазо қилади. Қолганларида икки ракъатни. Муҳаммаднинг наздида барчасида икки ракъатни қазо қилади.

Агар ўртада ўтирмаган бўлса ёки тўрт ракъатни ният қилган бўлса-ю, икки ракъатни тамом қилса, унга ҳеч нарса лозим эмас.

Шаҳардан ташқарида уловга минган ҳолида имо билан, қиблага қарамай нафл ўқиса бўлади. 

Шунингдек, тик туришга қудрати бўлатуриб, ўтириб нафл ўқиса ҳам бўлади. Намозни тик турган ҳолда бошлаб, кейин ўтириб олиш макруҳдир. 

Агар уловга минган ҳолида намоз бошлаб, кейин тушса, келган жойидан давом эттиради. Аксинча бўлганда намоз бузилади.

Бу матнда беш вақт фарз ва жума намозлари олдидан ва ортидан ўқиладиган таъкидланган суннат намозлари ҳамда баъзи намозлардан олдин ва кейин ўқиладиган таъкидланмаган мандуб намозлар ҳақида сўз бормоқда.
Беш вақт намознинг суннатлари ҳақидаги далиллар:


عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: صَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَبْلَ الظُّهْرِ سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَهَا سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْمَغْرِبِ سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْعِشَاءِ سَجْدَتَيْنِ، وَبَعْدَ الْجُمُعَةِ سَجْدَتَيْنِ، فَأَمَّا الْمَغْرِبُ وَالْعِشَاءُ وَالْجُمُعَةُ فَصَلَّيْتُ مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِي بَيْتِهِ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пешиндан олдин икки сажда, ундан кейин икки сажда, шомдан кейин икки сажда, хуфтондан кейин икки сажда, жумадан кейин икки сажда ўқидим. Шом, хуфтон ва жума(суннати)ни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга уйларида ўқидим».


«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Аллоҳ таоло.Агар бир эркак ёки аёл калола ҳолида мерос қолдирса, унинг биродари ёки синглиси бўлса, улардан ҳар бирига олтидан бир. Агар бундан кўп давоми...

2461 09:05 / 11.09.2019
.Ўнгдан бошламоқ ва бўйинга масҳ тортмоқ..Мухтасар,нинг муаллифи ижтиҳоди бўйича, таҳоратнинг юқорида зикр этилган мустаҳаб амали бор. Бошқа ҳанафий уламолар давоми...

3598 13:05 / 09.07.2020
. . Витр бир салом билан вожиб бўлган уч ракъатдир. Учинчи рукуъдан олдин икки қўлини кўтариб, такбир айтади, сўнг доимо шу ўриндагина .Қунут, давоми...

2024 19:00 / 26.01.2023
7. Ҳожат намози. . . Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1690 19:00 / 13.04.2023