Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия 184-дарс. Бахилларга ажойиб маслаҳат

19:05 / 16.05.2022 2093 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бахилликнинг асосий сабаби молга бўлган ортиқча муҳаббатдир. Бу муҳаббатнинг икки сабаби бор:

Биринчиси – орзуни узун қилган ҳолда молсиз эришиб бўлмайдиган шаҳватларга муҳаббат қўйиш. Умиди узун бўлмаса, бола-чақаси ҳам узун орзу ўрнига ўтаверади.

Иккинчиси – молнинг ўзига муҳаббат қўйиш.

Баъзи одамларнинг бир умрга етиб, ортадиган мол-мулки бўлади. Ўзи қариб, бир оёғи тўрда-ю, бир оёғи гўрда аҳволда бўлади. Шунда ҳам ўзига вожиб бўлган молни чиқармайди, садақа ҳам қилмайди. Ўлса, моли душманларига қолишини ёки зое бўлишини ҳам билади. Бу давоси йўқ дарддир.

Бу худди бир одамни яхши кўриб юриб, унинг элчиси келганда маҳбубни қўйиб, элчини яхши кўриб қолган одамга ўхшайди. Зотан, мол-дунё ҳожатларни чиқарувчи элчидир. Ҳожатини эсидан чиқариб, воситанинг ўзига муҳаббат қўйиш залолатдан бошқа нарса эмас.

Ҳар бир нарсанинг иложи унинг зидди билан бўлади. Шаҳватларга берилиш қаноат ва сабр билан даволанади. Умидни узун қилиш ўлимни кўп эслаш билан даволанади.

Ўзида бахиллик дардининг аломатларини сезган одам унинг ёмонлиги ҳақидаги оят ва ҳадисларни кўп ўқиб юрсин. Бахилликнинг зарарлари ва оқибатини эсга олсин. Сахийликни эсга солувчи оят ва ҳадисларни ўқиб, амалини шунга тўғриласин.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . . Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Отам ўзини ундан паст одамдан фазли бор деб билар эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1514 19:00 / 22.01.2023
Олинган озиқовқатлар бутунлай ҳалол бўлса ҳам, узлуксиз овқат еявериш меъдани қорайтиради, унга зарар етказади. Чунки тўқлик шаҳвоний ва ҳавойи истакларни давоми...

2575 18:00 / 02.11.2018
Бола отаонаси ҳузуридаги омонат бўлиб, унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг савобига давоми...

3096 13:00 / 21.11.2020
. . . ,. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти давоми...

2467 17:00 / 28.08.2021