Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Хавфнинг фойдаларидан | Тазкия дарслари (242-дарс)

19:00 / 12.08.2023 1191 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ҳақиқий хавф жаннатга олиб боради ва дўзахдан қутқаради.

2. Ҳақиқий хавф қиёмат кунидаги катта даҳшатдан омонликдир.

3. Ҳақиқий хавф иймон баркамоллиги ва Ислом гўзаллигининг далилидир.

4. Ҳақиқий хавфнинг самараси Аллоҳ таолонинг муҳаббати ва тоатидир.

5. Ҳақиқий хавф банда учун икки дунё саодатидир.

6. Ҳақиқий хавф қалб мусаффолиги ва нафс поклигига далилдир.

7. Ҳақиқий хавф қалб ҳидоятининг далилидир.

8. Ҳақиқий хавф инсонни маъсият ва ёмонликлардан сақлайди.

9. Ҳақиқий хавф амални Аллоҳ учун ихлос ила қилишга чақиради.

10. Ҳақиқий хавф мусулмонни барча махлуқотларга шафқат қилишга чақиради.

11. Ҳақиқий хавф мусулмонни гўзал ахлоқлар билан хулқланишга ва манманлик ҳамда кибрни тарк қилишга чақиради.

Хавф ҳақида келган ривоятлардан намуналар

Ибн Ражаб Абдуллоҳ Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Аллоҳ таолонинг ҳузурида туришдан хавф қилган ва фарзларни адо этган мўминларга жаннат ваъда қилинди».

Зуннун Мисрий айтади:

«Модомики одамларда хавф бор экан, улар йўлдан адашмайдилар. Қачонки улардан хавф кетса, албатта йўлдан адашадилар».

أَخْرَجَ الْبَيْهَقِيُّ فِي شُعَبِ الْإِيمَانِ عَنْ عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ قَالَ: مَنْ خَافَ اللهَ أَخَافَ اللهُ مِنْهُ كُلَّ شَيْءٍ، وَمَنْ لَمْ يَخَفِ اللهَ خَافَ مِنْ كُلِّ شَيْءٍ.

Имом Байҳақий «Шуъабул иймон»да Умар ибн Абдулазиздан ривоят қилади:

«Ким Аллоҳдан хавф қилса, Аллоҳ барчани ундан қўрқадиган қилиб қўяди. Ким Аллоҳдан хавф қилмаса, ҳамма нарсадан қўрқадиган бўлади».

Имом Байҳақий Фузайл ибн Иёздан ривоят қилади:

«Агар Аллоҳдан хавфда бўлсанг, ҳеч ким сенга зарар етказа олмайди. Агар Аллоҳдан бошқадан хавфда бўлсанг, ҳеч ким сенга фойда етказа олмайди».

Ибн Ражаб Абу Сулаймон Доронийдан ривоят қилади:

«Дунё ва охиратдаги барча яхшиликнинг асли Аллоҳ азза ва жалланинг хавфидир. Хавфи бўлмаган ҳар бир қалб хароба қалбдир».

Иброҳим ибн Суфён айтади:

«Агар хавф қалбда жойлашса, ундаги шаҳват масканларини куйдиради ва ундан дунёни ҳайдаб чиқаради».

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

 

 

 

Муаллиф
islom.uz
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Буюк хулқ соҳибиПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чиройли хулқлари у зотни .энг севимли, энг суюкли, мақомларига чиқарди. Аллоҳ таъоло бизга бу давоми...

5416 13:30 / 07.03.2019
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда намоз ва закотдан кейин рўза ибодати келади. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг давоми...

3216 15:32 / 11.04.2020
Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни, жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидламоғимиз лозим бўлади. Моддий давоми...

4980 05:00 / 28.02.2017
Бахту саодат маънавий нарса бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди. Қанчалик билан қиёслаб бўлмайди. Хазиналарга сиғмайди. Олтинга ёки фунтга, рублга ёки долларга давоми...

3674 05:00 / 01.03.2017