Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (96-дарс). Саҳар чоғининг фазилати

14:30 / 01.08.2020 4457 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кечанинг олтидан бири қолган вақт. Буни саҳар вақти ҳам дейилади. Бу истиғфор айтиладиган вақтдир.

Аллоҳ таоло Зориёт сурасида марҳамат қилади:

«Ва улар саҳарларда истиғфор айтар эдилар» (18-оят).

Саҳар чоғида туриш, истиғфор айтиб, гуноҳининг кечирилишини сўраш жуда ҳам фазилатли иш бўлиб, буни қилган кишилар хайр-барака, улуғ мартабаларга эришадилар.

Ҳадиси шарифлардан бирида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай деганлар: «Албатта, Аллоҳ таоло ҳар куни кечанинг учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва тонг отгунча: «Тавба қилувчи борми, тавбасини қабул қиламан; истиғфор айтувчи борми, мағфират қилиб, гуноҳини кечаман; сўровчи борми, сўраганини бераман», дейди».

Шунинг учун иложи борича саҳарда туриб ибодат қилишга, истиғфор айтишга уриниш лозим.

Товус раҳматуллоҳи алайҳи бир кишини саҳар чоғи келиб сўраса, ухлаётганини айтишибди. Шунда у: «Саҳар чоғи бирор киши ухламаса керак, деб ўйлардим», деган экан.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига Юринглар, бориб унга савол давоми...

5215 23:23 / 14.04.2017
учинчи мақолаТасаввуфни шариатдан ажратиш, инсон терисини баданидан шилиб олишга ўхшаган нарсадир. Чунки шариатсиз тасаввуф ғояларига эришиш мумкин эмасдир. давоми...

2996 08:35 / 13.11.2018
Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири ҳирс ва тамагирликдир.Мусулмон инсон молу дунёга ҳирс қўймайди ва давоми...

3946 05:00 / 28.02.2017
Аллоҳ таоло Ҳуд сурасида марҳамат қилади .Кимки дунё ҳаётини ва унинг зийнатини истаса, унинг амалларисамарасини унда тўлиқ берамиз. Уларга унда давоми...

2617 19:00 / 27.08.2022