Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Хавфни жалб қилувчи даво | Тазкия дарслари (245-дарс)

19:00 / 03.09.2023 1069 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолодан хавф қилиш икки мақомга тақсимланади:

Биринчи мақом – У Зотнинг азобидан хавф қилиш.

Бу мақомдаги хавф барча халойиқ учун умумий бўлган хавфдир. Бу хавф аслида жаннат ва дўзахга, уларнинг тоатнинг мукофоти ва маъсиятнинг жазоси эканлигига бўлган иймондан ҳосил бўлади.

Мазкур мақомдаги хавф ғафлат ва иймоннинг заифлиги туфайли кучсизланади. Аксинча, хавф қилувчиларнинг ҳолини кўрганда, уларнинг мажлисида ўтирганда ёки хабарларини эшитганда кучланади.

Иккинчи мақом – Аллоҳ таолонинг Ўзидан хавф қилиш.

Бу мақомдаги хавф қалб арбоблари бўлган олимлар ва орифларнинг хавфидир.

Улар Аллоҳ таолонинг сифатларини ва мазкур сифатлар тақозо қиладиган ҳайбат ва хавфни англаб етган зотлардир.

Зотан, Аллоҳ таоло Фотир сурасида:

ﯞ ﯟ ﯠ ﯡ ﯢ ﯣ

«Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар», деб марҳамат қилган (28-оят).

Улар Аллоҳ таолонинг

ﯳ ﯴ ﯵﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ

«Аллоҳ сизларни Ўзидан огоҳлантирур. Ва сўнгги қайтиш фақат Аллоҳгадир» (Оли Имрон сураси, 28-оят) деган қавлининг сирини яхши биладилар.

Улар Аллоҳ таолонинг

ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ ﭮ ﭯ ﭰ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ҳақиқий тақво ила тақво қилинг ва мусулмон бўлган ҳолингиздагина ўлинг» (Оли Имрон сураси, 102-оят) деган қавлининг сирини ҳам яхши биладилар.

Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу бу оятдаги ҳақиқий тақвони «Аллоҳга итоат этиб, исён этмаслик, Уни эслаш ва унутмаслик, У Зотга доимо шукр қилиб, куфр кетмаслик», деб таърифлаганлар.

Бу мақом олий мақом бўлиб, унда Аллоҳ таолонинг Ўзидан хавф қилинади. Яъни Ундан тўсилиб қолишдан қўрқилади ва Унга қурбат ҳосил қилишдан умидвор бўлинади.

Ушбу қўрқишдан мўминлар оммаси ҳам насибадор бўлиши мумкин. Ким маърифат чўққисини эгалласа, Аллоҳ таолонинг маърифатига эришса, Ундан ўз-ўзидан хавф қиладиган бўлади. Қандайдир муолажага ҳожати қолмайди.

Хавф қилувчиларнинг даражалари:

1. Авомлар даражаси.

Улар азобга дучор бўлишдан ва савобдан маҳрум бўлишдан хавф қиладилар.

2. Хослар даражаси.

Улар итоб ва У Зотнинг қурбатидан узоқлашишдан хавф қиладилар.

3. Хосларнинг хосининг даражаси.

Улар одобсизлик оқибатида жамоли висолидан тўсилиб қолишдан хавф қиладилар.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

 

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
32Ҳикмат Ўзингда яширинган айбларни кўришга интилишинг, сендан тўсиб қўйилган ғайбларни кўришга интилишингдан яхшироқдирrdquo Одамларнинг қалбларига, давоми...

3507 05:00 / 01.03.2017
Мақолага сарлавҳа қилиб олинган бу уч маънавий жиноят бирбирлари билан чамбарчас боғлиқдир. Бунга ажабланиш керак эмас. Зотан, барча маънавий жиноятлар давоми...

3720 05:00 / 28.02.2017
Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик1. Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни ботиний, яъни, ички фиқҳ дейдилар. Бундан фиқҳ икки давоми...

3415 05:00 / 01.03.2017
Билингки, тавҳиднинг уч даражаси бордир Биринчиси ndash Зотнинг тавҳиди. У идрокдан ташқари нарса бўлиб, муқаддас Зотнинг нафсига ўхшаш нарсадир. Иккинчиси ndash давоми...

1745 00:00 / 13.11.2022