Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ражонинг даражалари | Тазкия дарслари (249-дарс)

19:00 / 01.10.2023 1006 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Авомларнинг даражаси.

Савобнинг ҳосил бўлиши ила оқибатнинг яхши бўлиши.

2. Хосларнинг даражаси.

Розилик ва яқинликнинг ҳосил бўлиши.

3. Хосларнинг хосининг даражаси.

Шуҳудга имкон топиш ва Маликул Маъбуднинг сирларига тараққий қилишнинг зиёда бўлиши.

Баъзида «Хавф афзалми ёки ражоми?» дея сўралади. Уламолар: «Бу каби савол нотўғри бўлиб, худди «Нон афзалми ёки сув?» деганга ўхшайди», дейдилар.

Бундай ҳолатда «Албатта, очга нон, чанқаганга сув афзал», деган жавоб берилади.

Агар иккиси жам бўлса, қай бири ғолиб эканига қаралади. Очлик ғолиб бўлса нон, чанқоқ ғолиб бўлса, сув афзал бўлади.

Агар очлик ва чанқоқ баробар бўлса, нон ва сув иккиси ҳам баробар бўлади.

Хавфу ражо қалб хасталиклари учун икки даводир. Уларнинг фазли ҳам мавжуд дардга қараб бўлади.

Агар қалбга ғолиб бўлиб турган нарса Аллоҳ таолонинг макридан омонлик ғурури дарди бўлса, унга хавф дориси афзал бўлади.

Агар қалбдаги дард Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумидлик ёки маъсиятга ружу қўйиш дарди бўлса, унга ражо давоси муносиб бўлади.

Умуман, бу каби масалаларда «афзал» сўзини ишлатишнинг ўзи ҳам дуруст эмас. Унинг ўрнига «муносиб» сўзини ишлатиш яхши бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, одамларнинг кўпчилиги учун ражодан кўра хавф муносиброқ. Чунки уларнинг ичида маъсият ғолиброқдир.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибодатнинг энг оз даражаси, ўртачаси ва олий ҳолатдагиси бор. Шулар фарқлаб олинса, ҳеч қандай зиддиятларга, тафовутларга ўрин қолмайди, иншааллоҳ.Аллоҳ таолога давоми...

5467 15:02 / 30.11.2018
Аллоҳ таоло Муҳаммад сурасида марҳамат қилади .Агар сиздан уларни сўраса, қийнаса, бахиллик қиласизлар ва кекларингизни чиқарур, 37оят.Аллоҳ таоло Ўзи яратган давоми...

3002 19:00 / 23.04.2022
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан бири бу mdash риёдир. .Риё, сўзи кўз билан кўриш, назар солиш ва .одамлар кўрсин, давоми...

2751 20:00 / 30.10.2021
.Азиз,, .иззат, ва .изз, сўзларининг ўзаги бир бўлиб, луғатда .шиддат,, .қувват,, .ғолиблик, ва .салобат, маъноларини англатади.Роғиб иззатни қуйидагича таърифлайди давоми...

3238 05:00 / 28.02.2017